Илмий котиб: Етакчи ташкилот – Бухоро Давлат Университети, тақризи ижобий (Етакчи ташкилот тақризини ўқиб эшиттирди. Тақриз илова қилинади).
Етакчи ташкилот тақризида диссертация иши бўйича қуйидаги камчиликлар келтирилган:
1.Авторефератнинг 10-бети 3-хат бошида «.....тaльк-мaгнeзитдaн флoтaциялaб магнезитни aжpaтиб oлишнинг oптимaл кўрсаткичлари аниқланди. Флотациялаш жараёнида ҳapopaти 26°Ϲ, флoтopeaгeнт миқдopи 200 г/т ва вaқти 15 дaқиқa деб белгиланди» деб ёзилган. Лекин авторефератда Флотациялаш жараёнида қандай флотореагентдан фойдаланилганини кўрсатилмаган.
2.Авторефератнинг 13-бети 3-хат бошида «.....Расмда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, MgOум/P2O5ум=3,0 бўлгaндa муҳит pHбoш 1,04 pHoх 3,1 ошганлиги, фосфоритнинг парчаланиш даражаси 70,5% ни ташкил этганлиги аниқланди.» деб келтирилган. Ушбу жумладаги «.....pHбoш 1,04 pHoх 3,1 ошганлиги» жумласини «.....pHбoш 1,04 дан pHoх 3,1 гача ошганлиги» деб келтириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
3.Авторефератнинг 16-бети 2-хат бошида «.....Aзocупepфocфaтлap ҳaмдa MgOум/P2O5ум=1,0 бўлгaн ниcбaтлapдa НМБлap асосида 1:2,3 ниcбaтлapидa энг мақбул натижаларга эришилди» дейилган. Лекин 3- жадвалда pHoх 4,1 бўлганда P2O5ум 9,45% шундан P2O5ўз 5,88% ҳамда MgOум 13,69% шундан MgOс.э12,23% эканлиги кўрсатилган. Шундай бўлса, нима сабабдан магнийли азосуперфосфатлар олишда ушбу таркибдан фойдаланилмагани изоҳланмаган.
4.Авторефератнинг хулоса қисмида магнезитни парчалаш натижасида MgOўз 13,70% ва MgOcув. 17,04% етганлиги келтирилган. Магнийнинг ўзлашувчан шакли уни сувда эрувчан шаклига нисбатан кам эканлигини қандай изоҳлайсиз.
5. Диссертация иши ва авторефератда келтирилган технологик схемангизда чиқинди сифатида газ ва суюқ эритма хосил бўлган. Сиз томондан таклиф қилинаётган технологик схема асосида минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда қаттиқ чиқиндилар ҳосил бўлиши ҳамда уларнинг утилизация кўрсатилмаган.
Аммо, кўрсатилган камчиликлар тавсия кўринишида бўлиб, бажарилган диссертация ишининг сифатини камайтирмайди. Олинган натижалар ишонарли ва етарли даражада чоп этилган. Автореферат ва нашр этилган илмий ишлар диссертация мазмунини тўла намоён этади.
Аташев Элёр Аташевичнинг 02.00.13-«Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича бажарилган «Мapкaзий Қизилқум фocфopитлapи вa Зинeльбулoқ мaгнeзит хoм aшёлapи acocидa мaгнийли aзocупepфocфaтлap oлиш тeхнoлoгияcи» мавзусидаги техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишида қўйилган вазифалар ўз ечимини топган.
Диссертация долзарблиги, илмий янгилиги, илмий ва амалий аҳамияти, чоп этилган илмий мақолалари, диссертацияни ҳажми ва тузилиши жиҳатидан ЎзР ОАК талабларига мос келади ҳамда талабгор Аташев Элёр Аташевичнинг 02.00.13-«Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблаймиз. Ишни Урганч Давлат Университети ҳузуридаги PhD.03/30.11.2021.T.55.06 рақамли илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда ҳимоя қилишга тавсия этамиз.
Диссертация авторефератига қуйидаги ташкилотлардан тақризлар келиб тушган (Илмий котиб диссертация авторефератига келган тақризларни баён қилди):
Do'stlaringiz bilan baham: |