Раис: Яна саволлар борми? Сўз т.ф.д. Шамшидинов Исраилжон Турғуновичга!
т.ф.д. И.Т.Шамшиддинов. Савол: Бурғулаш эритмаларининг мойлаш хусусиятига тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари қандай таъсир қилади?
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат. Тақдимот вақтида таъкидлаб ўтилганидек биз пахта ёғидан ажратиб олаётган фософлипид ва триацилглицерид аралашмаси таркибида тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари сезиларли миқдорий улушга эга. Уларнинг мавжудлиги реагентнинг сирт фаол хусусиятини оширишга хизмат қилади, бу эса ўз навбатида бурғулаш эритмасининг мойловчи хусусиятини оширишга хизмат қилади. Юқорида айтилганлардан хулоса қилиш мумкинки тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари бурғулаш эритмасининг мойлаш хусусиятига ижобий таъсир қилади.
Раис:Сўз к.ф.д. Кулдашева Шахноза Абдулазизовнага.
к.ф.д. Ш.А. Кулдашева Савол: Собир Насиллоевич сизга иккита саволим бор эди. Сиз тадқиқот олиб бораётган йўналишда, яъни бурғилаш эритималари бўйича бир қанча олимларимиз изланишлар олиб боришган. Сизнинг тадқиқот ишингиз олдин қилинган ишлардан нимаси билан фарқ қилади ва афзал?
Жавоб: Саволингиз учун раҳмат Шахноза Абдулазизовна. Сизларга тақдим қилаётган диссертация ишимнинг олдин қилинган ишлардан фарқи шундаки, илагри айнан техник пахта ёғидан олинган фосфолипид ва тириацилглицеридлар аралашмасини бурғулаш эритмасига унинг мойловчи хусусиятини ошириш учун қўшилмаган, бундан ташқари юқорида айтиб ўтилганидек биз илк бор техник пахта ёғини гидратация қилиш жараёнида анъанавий сувли эритма ўрнига 2%ли лимон кислотасининг сувли эритмасини қўлладик ва ижобий натижаларга эришдик. Шу билан бирга биз техник пахта ёғини ёғ заводларига истеъмолга яроқли қилиш жараёнини енгиллаштиришни унда госсиполни ажратиб олиш орқали амалга оширдик. Барча санаб ўтилган натижалар блан бир қаторда, бизнинг ишланмамиз республикада қўлланилаётган мавжуд стабилизаторларнинг ишлаш муҳитининг ҳарорат чегарасини ошириб беради.
Савол: Авторефератда қуйидаги жумла келтирилган: «Бурғилаш эритмалари, айниқса эмульсиялари кўпик ҳосил қилиш хусусиятига эга, бу эса бурҳулаш жараёнларини қийинлаштиради ва даладаги экологик муҳитни ёмонлаштиради». Шу жумлани тушунтириб берсангиз, илтмос.
Жавоб: Тажрибадан маълумки бурғулаш жараёнида эритманинг кўпириши салбий ҳолатларга олиб келади. Биз таклиф қилаётган реагентда эса совунланмайдиган моддалар сезиларли миқдорда мавжудлиги сабабли таклиф қилинаётган бурғулаш эритмасининг кўпириш даражаси нисбатан паст. Экологик муҳитга келадиган бўлсак, бизга маълумки бурғулаш жараёнида эритма бир марта циркуляция бўлганидан кейин шлам сифатида бурғулаш тизимидан очиқ табиий ҳавзага (очиқ тупроқ ёки ерга) чиқариб ташланади, бу ҳолат агар бурғулаш эритмасида синтетик усулда олинган қўшимчалар бўлса у ердаги тупроқга зарар етказиб унинг унумдорлик хусусиятларини йўқотади. Биз ишлаб чиқган СД-1 реагенти табиий усулда олинганлиги сабабли ерга сингиб кетади ва салбий оқибатларга олиб келмайди.