КУН ТАРТИБИ Аташев Элёр Аташевичнинг «Мapкaзий Қизилқум фocфopитлapи вa Зинeльбулoқ мaгнeзит хoм aшёлapи acocидa мaгнийли aзocупepфocфaтлap oлиш тeхнoлoгияcи» мавзусидаги 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD, техника фанлари) илмий даражасини олиш учун тавсия этилган диссертация ишини ҳимояси.
Закиров Бахтиёр Сабиржанович кимё фанлари доктори, профессор
Нурмуродов Тўлқин Исамуродовичтехника фанлари доктори, доцент
Раис: Мазкур кун тартиби бўйича қандай таклифлар бўлади? (Овозлар: тасдиқлансин). Эътирозлар борми? – Йўқ. Ким рози бўлса, овоз беришингизни сўрайман. Қаршилар? Йўқ. Бетарафлар? Йўқ. Кун тартиби бир овоздан тасдиқланди. Кун тартибини муҳокама қилишга ўтамиз.
Талабгорнинг шахсий ҳужжатлари билан таништириш учун сўз илмий котиб, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) Аитова Шахло Камиловнага берилади. Марҳамат.
Илмий котиб: Аташев Элёр Аташевич 1982 йил 24 ноябрда Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган.
2000-2004 йй.- Урганч давлат университети университети «Кимёвий технология биотехнология» йўналиши талабаси
2004-2008 йй.- Урганч давлат университети университети «Макроиқтисодиёт» йўналишини талабаси
2008-2009 йй.- йил «Хива ахборот технологиялари» касб-хунар коллежи ўқитувчиси
2009-2011 йй.- «Хива ахборот технологиялари» касб-хунар коллежи ўқув бўлими бошлиғи
2011-2012 йй.- «Хива ахборот технологиялари» касб-хунар коллежи ўқитувчиси
2012-2013 йй.- «Хива агросервис» касб-хунар коллежи касбий таълим буйича директор ўринбосари
2013-2015 йй.- Урганч Давлат университети «Кимё-техника» факультети магистранти
2015-2019 йй.- Урганч Давлат университети «Кимёвий технологиялар» кафедраси ўқитувчиси
2019-2021 йй.- Урганч Давлат университети «Кимёвий технологиялар» факультети таянч докторанти.
2022 й ҳ.в. - Урганч Давлат университети «Кимёвий технологиялар» кафедраси ассисент ўқитувчиси Оилали. 2 нафар фарзанднинг отаси.
Э.А.Аташевнинг шахсий ҳужжатлар папкасида диссертациясини ҳимоя қилиш учун барча ҳужжатлар мавжуд.
Э.А.Аташев 02.00.13– Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича «Мapкaзий Қизилқум фocфopитлapи вa Зинeльбулoқ мaгнeзит хoм aшёлapи acocидa мaгнийли aзocупepфocфaтлap oлиш тeхнoлoгияcи» мавзусидаги техника фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертациясини бажарган.
Техника фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси «Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси Бюллетени» журналининг B2021.3.PhD/Т1396
2021 йил 3-сонида рўйхатга олинган.
Диссертация ишининг дастлабки муҳокамаси 2021 йил 18 ноябрда
Урганч Давлат университети кафедралараро мажлисининг
4-сонли мажлисида мухокама қилинган. Мажлис раиси к.ф.д. проф. Б.С.Закиров томонидан имзоланган ва Урганч Давлат университети проректори, ф.м.ф.ф.д.(PhD) З.Ш. Ибрагимов томонидан тасдиқланган. т.ф.д. С.Усмонов ва к.ф.н. А.К. Кулимов томонидан берилган тақризларда диссертация иши ижобий баҳоланган.
Кафедралараро мажлис мухокамаси қарори асосида Э.А.Аташевнинг 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича «Мapкaзий Қизилқум фocфopитлapи вa Зинeльбулoқ мaгнeзит хoм aшёлapи acocидa мaгнийли aзocупepфocфaтлap oлиш тeхнoлoгияcи» мавзусидаги техника фанлари фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишини Урганч Давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.11.2021.T.55.06 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарга тавсия этган.
Э.А.Аташевнинг диссертация иши 2021 йил 21 декабрда Урганч Давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.11.2021.T.55.06 рақамли Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг 1-сонли мажлисида мухокама қилинган.
Илмий семинар баённомаси семинар раиси
т.ф.д., доц., Ш.Р. Курамбаев, илмий котиб т.ф.н., доц. Ш.К. Матчанов томонидан имзоланган ва Урганч Давлат университети ректори ф.м.ф.д. (DSc), Б.И. Абдуллаев томонидан тасдиқланган. т.ф.д. И.Т. Шамшидинов ва т.ф.д. А.Р. Сейтназаров томонидан тақриз қилинган.
Э.А.Аташевнинг 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича « Мapкaзий Қизилқум фocфopитлapи вa Зинeльбулoқ мaгнeзит хoм aшёлapи acocидa мaгнийли aзocупepфocфaтлap oлиш тeхнoлoгияcи» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишини ҳимояга тавсия этган.
02.00.13– Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари) ихтисослиги бўйича «Мapкaзий Қизилқум фocфopитлapи вa Зинeльбулoқ мaгнeзит хoм aшёлapи acocидa мaгнийли aзocупepфocфaтлap oлиш тeхнoлoгияcи» мавзусидаги техника фанлари фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши тугалланган илмий иш бўлиб, ёзилиши, долзарблиги, назарий ва амалий ахамияти, бажарилган ишнинг хажми ва чоп этилган мақолалар сони билан техника фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси учун қўйилган талабларга жавоб беради деб ҳисоблайди ва ҳимояга тавсия этган.
Диссертациянинг муҳокамаси даврида кўрсатилган камчиликлар инобатга олинган ва тузатилган.
Ҳимоя ҳақидаги эълон 2022 йил 12 март ЎзР ОАК нинг www.oak.uz веб-сайтида ва Узбекистон Миллий ахборот агентгили https://uza.uz/uz/posts/atashev-elyor-atashevichning-texnika-fanlari-boyicha-falsafa-doktori-phddissertaciya-ishi-himoyasi-togrisida_356790 2022 йил 30 мартдаги сахифасида эълон қилинган шунингдек http://library.ziyonet.uz/uz/book/122429 «ZiyoNET» ахборот тармоғи порталига ва университетнинг www.urdu.uz веб-сайтига жойлаштирилган.
Етакчи ташкилот сифатида диссертация иши ва автореферати Бухоро Давлат Университети Илмий семинарида 02.00.13– Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича мухокама қилинган (2022 йил 28 мартдаги №5-сонли баённома). Илмий семинар баённомаси етакчи ташкилот семинар раиси Бухоро Давлат Университети «Табиий фанлар» факультети декани, т.ф.н., доц., Э.Д. Ниёзов ва котиб к.ф.ф.д. PhD С.Ф. Абдурахмонов томонидан имзоланган ҳамда Бухоро Давлат Университети проректори и.ф.д.(DSc), доц. О.С. Қаҳҳоров томонидан тасдиқланган. Тақризчилар т.ф.д., проф. М.Р. Амонов ва т.ф.н., доц. Х.Қ. Раззоқов томонидан берилган тақризда диссертация иши ижобий баҳоланиб унда ишнинг долзарблиги, илмий янгилиги, олинган натижаларнинг илмий асосланганлиги ва амалий аҳамияти кўрсатилган.
Раис: Талабгорнинг шахсий ҳужжатлари бўйича саволлар борми? Марҳамат (Саволлар йўқ). Раҳмат. Энди сўз диссертациянинг асосий мазмуни ва натижаларини баён қилиш учун Аташев Элёр Аташевичга. Марҳамат.
Э.А.Аташев диссертация ишининг асосий мазмуни бўйича маъруза қилди.