Раис: Илмий кенгашнинг ишини давом эттирамиз. Сўз ҳисоб комиссияси раиси к.ф.д., проф. га берилади. Марҳамат.
к.ф.д., проф.: PhD.03/30.11.2021.T.55.06 рақамли Илмий кенгаш мажлисининг 2022 йил 05 апрелдаги 1-сонли баённомаси.
Сайланган комиссияси таркиби:
Раис – к.ф.д., проф.
Аъзолар т.ф.д., проф.,., т.ф.д.,
Комиссия Аташев Элёр Аташевичнинг 02.00.13 – «Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга қўйилган диссертацияси юзасидан очиқ берилган овозларни санаш учун сайланган.
Илмий кенгаш таркиби 9 кишидан иборат этиб тасдиқланган.
Фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш таркибига ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқи билан қўшимча равишда ҳеч ким киритилмади. Мажлисда аъзолардан 9 нафар аъзо, шу жумладан, кўриб чиқилаётган диссертация ихтисослиги бўйича 7 нафар фан доктори иштирок этди.
Илмий кенгаш аъзоларининг розиликлари билан очиқ ҳолда овоз беришларингизни сўрайман:
Овоз бериш натижалари: Аташев Элёр Аташевичнинг 02.00.13 – «Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича қуйидагича овозлар берилди:
Тарафдорлар – 9 та, қаршилар – йўқ.
Раис – к.ф.д., проф
Аъзолар т.ф.д., проф., , т.ф.д.,
Раис: Раҳмат. Ҳисоб комиссиясига саволлар борми? (Йўқ). Ким ҳисоб комиссиясининг баённомасини тасдиқлайдиган бўлса, овоз беришингизни сўрайман.
Қаршилар? – Йўқ.
Ҳисоб комиссиясининг баённомаси Илмий кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Раис: Энди регламент бўйича Аташев Элёр Аташевичнинг 02.00.13 – «Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича «Мapкaзий Қизилқум фocфopитлapи вa Зинeльбулoқ мaгнeзит хoм aшёлapи acocидa мaгнийли aзocупepфocфaтлap oлиш тeхнoлoгияcи» мавзусидаги диссертация иши юзасидан Илмий кенгаш хулосаси лойиҳасининг муҳокамасига ўтамиз.
Қандай таклифлар бор? (Хулоса лойиҳаси муҳокама қилинади).
Раис: Хулоса аниқ ва равшан ёзилган, шу хулоса лойиҳасини асос қилиб, оппонентлар, кенгаш аъзолари ва бошқа сўзга чиққанлар фикрларини инобатга олган ҳолда тузатишлар киритилиши лозим.
Урганч Давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.11.2021.T.55.06 рақамли Илмий кенгашининг 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор Аташев Элёр Аташевичнинг «Мapкaзий Қизилқум фocфopитлapи вa Зинeльбулoқ мaгнeзит хoм aшёлapи acocидa мaгнийли aзocупepфocфaтлap oлиш тeхнoлoгияcи» мавзусидаги диссертация иши бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: |