Обрў орттиши функсияси асоси шундаки, спорт соҳасидаги муваффақиятлар мамлакат, ҳудуд, шаҳар, клуб обрўсини ошириш мақсадида қўлланилади. Спортнинг барча функсиялари, унинг инсон ва инсоният манфаатига қаратилганлидан далолат беради. Бу ҳақда доим эсда тутиш лозим, акс ҳолларда спортнинг асл мақсадига ёт бўлган салбий ҳолатлар келиб чиқиши мумкин. Спорт халқаро, регионал ва миллий даражада амалга оширилади. Халқаро даражада 40 дан ортиқ жисмоний тарбия бирлашмалари мавжуд: ЮНЕСКО қошидаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича комисся; жисмоний тарбия ва спорт халқаро қўмитаси; Халқаро Олимпия қўмитаси ва Олимпия конгреси (Олимпия ҳаракати бош органи, 4 йилда бир маротаба ўткизилади); Миллий Олимпия қўмиталари ассамблеяси; Халқаро спорт федератсиялари бош ассотсиятсияси; АНОК, ГАИСФ аъзоларидан ташкил топган уч томонлама комиссия; спорт турлари бўйича халқаро комиссия (160 яқин) спорт илмий тадқиқотлар бўйича халқаро уюшмалар ва бошқалар. Регионал уюшмалар миқёсида – Европа Миллий Олимпия қўмиталари ассотсиятсияси; Африка спорт олий қўмитаси; Марказий Америка ва Кариб денгизи мамлакатлари спорт ташкилоти; Осиё ўйинлар федератсияси ва бошқалар.
3. Спорт машғулотларининг мазмуни, унинг хусусий жиҳатлари
Спорт машғулоти педагогик жараён бўлиб, юқори спорт натижаларини қўлга киритишни мақсад қилади. Бу хусусида кўплаб адабиётларда ўзига хос таърифлар берилган бўлиб турлича талқин қилинган.
Мазкур тушунча яхлит ва бир бутун характерда бўлиб, уни қисмларга бўлиб ёритиш керак. Спорт машқининг педагогик жараён эканлиги бу - махсус тайёргарликка эга киши томонидан олиб бориладиган жараён ёки фаолият эканлигидир. Бунда мураббий бир ёки бир нечта спортчини махсус режа, дастур асосида мақсадли тайёрлайди. Мураббий ва спортчи томонидан кўзланган асосий мақсад юқори спорт натижасини эгаллашдир. Шунга қарамай мураббий спортчининг саломатлиги, маънавий ва ахлоқий тарбиясини ҳам назардан четда қолдирмаслиги керак. Спорт тайёргарлигида, айниқса, болалар спортида шуғулланувчининг саломатлигини сақлаш ва ахлоқий тарбиясини юксалтириш муҳим вазифадир. Шундай қилиб, спорт машқи спортчини тайёрлаш, уни юқори натижаларга олиб чиқишнинг энг асосий манбаи ҳисобланади.
Жисмоний тарбия дарси ҳамда спорт машқи ўзаро ўхшаш педагогик жараёнлардир. Аксарият ҳолларда спорт машқи ва жисмоний тарбия дарси фарқланмайди. Фикримизча, ушбу тушунчалар моҳиятини ёритиш лозим. Юқорида айтганимиздек, спорт машқи махсус педагогик жараён ҳисобланиб энг асосий мақсади юқори спорт натижасидир. Жисмоний тарбия дарси эса, асосан, ўқувчининг саломатлигини мустаҳкамловчи ҳаракат малакалари ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган жараёндир. Шунингдек, жисмоний тарбия дарслари ДТС асосида ўқитилиши билан хусусиятлидир.
Спорт машқининг хусусий томонларидан бири бу – унинг вақт нуқтайи назаридан узунлигидир. Спорт машқи спортчининг ёши, жинси, спорт малакасига қараб 1.5 соатдан 3 соатгача давом этиши, айрим ҳолларда кунига икки мартадан олиб борилиши мумкин. Шунга кўра, спорт машқи ўзининг вақт жиҳатдан бир мунча узунлиги билан характерланади.
Спорт машқининг хусусий томонларидан яна бири бу жисмоний юкламалар параметрларининг (ўлчам) катталиги. Спорт амалиётида жисмоний юкламалар жисмоний тарбия дарсларидагига қараганда бир неча баробар ортиқлиги аниқланган. Демак, спорт машқининг вақт, шакл ва мазмун жиҳатдан ўзига хослиги мавжуддир.
Энди спорт машқи ва жисмоний тарбия дарсларининг ўхшашлиги тўғрисида гапириб ўтиш керак. Ҳар иккала томон учун умумий бўлган жиҳат бу фаолиятнинг амалий эканлиги. Спорт машқи ҳам жисмоний тарбия дарси ҳам амалий тарзда ташкил қилинади. Улар орасидаги боғлиқлик ҳамда ўхшашликнинг асосий жиҳати ҳам шундадир. Уларни ташкил қилиш бевосита шуғулланувчининг фаолияти билан боғлиқ. Бусиз спорт машқи ҳам, жисмоний тарбия дарси ҳам ҳеч қандай мазмун касб этмайди.
Спорт машқининг жисмоний тарбия дарслариники каби ташқи тузилиши мавжуд. Яъни бир машғулотнинг ўзи шартли равишда қисмларга бўлиб ўтказилади. Улар шаклан қисмларга ажратилган бўлса-да, мазмунан бир-бири билан боғлиқ бўлиши лозим. Жисмоний тарбия дарслари ҳам спорт машқи ҳам, асосан, уч қисмдан иборат бўлади. Аммо муаллифлар фикрича, спорт машқида яна бир алоҳида қисм борки, унда хусусий вазифалар бажарилади. Бу қисм тайёрлов ва асосий қисм орасида ташкил қилинадиган махсус машқлар мажмуасидир. Шунга қарамай, биз машғулот ва дарсларнинг 3та асосий қисмлари борлигини эътироф этамиз.
Спорт машқида машғулот қисмларининг мақсади жисмоний тарбия дарсиникига ўхшаш бўлиб, вақт жиҳатдан бироз чўзиқ ва спортчининг тайёргарлигига қараб ўзгариши мумкин. Аксарият ёш спортчилар ва эндигина спортга кириб келган бошловчилар учун тайёрлов ва якунлов қисмлари бироз узунроқ давом этиши кузатилади. Чунки эндигина машғулотларни бошлаган спортчилар организмида асосий қисмнинг узоқ вақт давом этиши организмга салбий таъсир қилиш эҳтимоли катта. Бу вақтда ёш спортчи организмида катта ҳажмдаги жисмоний юкламаларга нисбатан адаптатсия тўла шаклланмаган бўлади. Узоқ вақт тинимсиз машғулотларда қатнашиш натижасида спортчи машғулотлар тизимининг марказига томон кириб боради.
Спорт машқининг мазмуни қатор тушунчалар билан боғланиб кетади. Уни биргина машғулот ёки машғулотлар тизими билан таърифлаш мумкин эмас. Унинг узоқ йиллик жараён эканлиги, машғулотда даврлар, цикллларнинг мавжудлиги, машғулот юкламалари кабиларнинг мазмуни спорт машқи тушунчасининг таркибий қисми саналиб, кенг маънони касб этади.
Шундай қилиб, спорт машқи спортчини тайёрлашнинг асосий воситаси саналиб, у ўзида турли бўлимлар, масалалар ва жараёнларни бирлаштиради. Шунингдек, спорт машқи узоқ йиллик жараён ҳисобланади.
Ҳозирги замон спортида машғулотлар режасини мунтазам такомиллаштириб бориш, уларга таҳрир киритиш масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Машғулотлар ва мусобақалар жараёнида мураббий ўз шогирдининг хатти-ҳаракатларини танқидий кузатиш, эришилган натижаларни таҳлил қилиш асносида машғулотлар режасига тегишли таҳрир киритади. Машғулотлар жараёнига киритилаётган ёки киритилиши кутилаётган маълум даражадаги ўзгариш учун қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
мусобақалар календар режаси;
спортчи томонидан машғулот юкламаларининг тўла ўзлаштирилмаслиги ёки юкламаларнинг спортчи организми учун мос эмаслиги;
спортчининг ижтимоий турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган масалалар (ўқиш, иш, бир жойдан бошқа жойга кўчиш).
ommaviy sog’lomlashtiruvchi jismoniy tarbiya, turizm hamda xalq milliy o’yinlarini tashkil qilish bo’yicha ta’lim jarayonini tashkil etishni jismoniy madaniyat fakultetlarida ham amalga oshirish zarurligi ta’kidlangan.
Nizomiy nomidagi Toshkent DPU, Samarqand Davlat universiteti, Jizzax va boshqa Davlat pedagogika institutlaridagi jismoniy madaniyat fakultetlarining o’quv rejasidagi
«Tanlangan fanlar», «Maxsus kurslar» bo’limlari asosida «Xalq milliy o’yinlari»ga soatlar ajratilib, unda nazariy tushunchalar va amaliy malakalar berilmoqda.
Bunda milliy qadriyatlar, ma’naviy-ma’rifiy madaniyatga bag’ishlab ba’zi tushunchalar izohlangan. Joylarda o’tkazilayotgan «Navro’z», Mustaqillik kuni, Hosil bayrami, Kasb-hunar kunlari (o’qituvchilar, tibbiyot xodimlari va hok.) va h.k tadbirlarga yuqori bosqich talabalarini jalb etish, ularni bu sohadagi amaliy-tashkiliy malakalar bilan qurollantirishda ba’zi ijodiy tajribalarga erishildi.
Fakultetlarning o’quv rejasidagi gimnastika, yengil atletika, sport o’yinlari, sayohat (turizm) va boshqa amaliy (sport) fanlar mazmunini o’rgatishda talabalarning maxsus jismoniy tayyorgarligi va kasbga yo’naltirilgan amaliy harakat faoliyatlariga chuqurroq e’tibor berilmoqda. Toshkent DPI, Samarqand, Buxoro, Farg’ona, Andijon va boshqa viloyatlardagi jismoniy madaniyat fakultetlarining rahbarlari, ixtisoslik sohasidagi kafedralarning mudirlari va yetakchi, yuqori tajribalarga ega bo’lgan professor-o’qituvchilar bilan o’tkazilgan rasmiy muloqotlarda (Respublika ilmiy-amaliy anjumanlari jarayonida, 1999-2009) aniqlanishicha talabalarni o’qituvchilik kasbiga tayyorlash asosiy vazifa qilib qo’yilgan.
Ularning ta’kidlashicha, fakultetda tahsil oluvchilar uchun juda ko’p nazariy fanlar o’qitilmoqda, lekin milliy-an’anaviy tadbirlar ko’proq o’rgatilishi, amaliy tadbirlarda talabalarni jalb etishlari lozimligi bir oz nazardan chetda qolmoqda. Bu mulohazalarda u yoki bu darajada mantiq bo’lishi mumkin. Lekin bo’lajak jismoniy tarbiya o’qituvchilari va murabbiylari sport tadbirlarida milliy qadriyatlar, an’analarni alohida o’rgatish maqsadga muvofiqdir.
Do'stlaringiz bilan baham: |