Фойдаланилган пед технологиялар:
Бинго, блиц, меню, алгоритм,. Ўз-ўзини назорат
қилиш.
Адабиёт :
А1, А2, А3, А4, А7, Қ3,Қ4,Қ5
Мускул тизиминиг умумий анатомияси
Мускулларнинг тузилиши ва функсияси. Мускулларнинг морфологик ва функсионал
таърифи: мускул холати, мускул тонуси. Мускул кучи ва уни белгиловчи омиллар. қискариш
даражаси. Бир, икки ва кўп бўғимли мускуллар. Звенолар занжири. Мускуллар ишининг
таърифи. Мускулларнинг енгиш, енгилиш, ушлаб туриш ва баллистик ишлари. Мускул
тортилишининг йўналишлари. Бир текис таъсир этувчи мускуллар кучининг таркибий
қисмларга тақсимланиши. Ричаглар ва мускуллар ишининг қонунлари.
Фойдаланилган пед технологиялар:
Бинго, блиц, меню, алгоритм,. Ўз-ўзини назорат
қилиш.
Адабиёт :
А1, А2, А4, А7, Қ1, Қ3, Қ4
Гавда мускуллари, танани ҳаракатга келтирувчи мускуллар
Гавда мускулларининг тузилиши ва функсияси. Умуртқа поғонасини харакатга келтирувчи
мускуллар. Умуртқа поғонасини ёзишда қатнашувчи мускуллар, уларнинг жойлашиши,
бошланиш ва бирикиш жойлари, одам тана сатхига нисбатан проексиялари. Тананинг турли
таянч холатларида орқа мускулларнинг функсиялари. Нафас мускуллари. Нафас олиш
мускуллари: кўкрак нафас олишда таъсир кўрсатувчи мускуллар, асосийлари, ёрдамчилари
ва қисман ёрдамчилари. Диафрагма, унинг жойлашиши, тузилиши ва функсияси. Қовурғалар
мускуллари (ташқи ва ички). Нафас чиқариш мускуллари: қорин мускуллари, қовурғалараро
мускуллар. Нафас олишнинг турлари.
Фойдаланилган пед технологиялар:
Бинго, блиц, меню, алгоритм,. Ўз-ўзини назорат
қилиш.
Адабиёт :
А1, А2, А4, А7, Қ1, Қ3, Қ4
Қўл мускуллари. Қўл ҳаракатларида иштирок этувчи мускуллар
Қўлнинг елка камар шаси ҳаракатларида қатнашувчи мускуллар: олдига, орқага, пастга,
юқорига елка, тўш – ўмров бўғимларида ва куракнинг пастги бурчаги билан ичкари ва
ташқари томонларга сагиттал ўқи атрофидаги ҳаракатлари. Елка ва елка бўғимининг
ҳаракатларида қатнашувчи мускулларнинг функсионал гурухлари: букилиш, ёзилиш,
узоқлаштириш, яқинлаштириш, пронасия, супинасия ҳаракатлари. Тирсак бўғими ва билак -
тирсак (проксимал ва дистал) бўғимлари ҳаракатларида қатнашувчи мускулларнинг
функсионал гурухлари. Қўл панжаси ҳаракатларида қатнашувчи мускулларнинг функсионал
гурухлари: букилиш. Ёзилиш, узоқлаштириш, яқинлаштириш ҳаракатлари. Қўлларни
морфокинезиологик тахлил қилиш. Жисмоний маданият ва спорт машқлари билан
шуғулланганда қўлларнинг бажарадиган асосий ҳаракатлари. Ҳаракат аъзоларнинг, гавдага
яқинлашиб келаётган нарсаларни итарилиши, гавдадан нарсаларни итариб узоқлаштириши,
қўллар билан уриб ҳаракат қилиши, силтаниб ҳаракат қилиши, қўллар билан таяниб ҳаракат
қилиш ва локомотор функсияларни бажариш. Қўл мускулларининг ривожланиши ва такомил
этишнинг спесифик хусусиятлари. Одамнинг пайдо бўлиши (шаклланиш) жараёнида қўллар
- меҳнат аъзо сифатида.
Do'stlaringiz bilan baham: |