Спорт машғулотининг



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/113
Sana14.11.2022
Hajmi1,54 Mb.
#865528
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   113
Bog'liq
Sport mashg’ulotining nazariy asoslari. Salomov R.S. 2005

Восита ва 
методлар 
составидаги 
ўзгаришлар. 
Умумий ва махсус тайёргарликнинг нисбати.
 
Мазкур даврда 
спорт мусобақалари янада такомил топишнинг энг муҳим 
воситаси ва методи хисобланади. Мусобақа шароити ҳамда 
мусобақа жараёни-нинг ўзи юзага келтирадиган алоҳида 
физиологик ва эмоционал фон машғулотлар жараёнида 
кўринмайдиган заҳиралар ҳисобига жисмоний машқларнинг 
таъсирини оширади ва организм функци-онал имкониятлари 
олий даражада намоён бўлишига кўмаклашади. Шу билан 


203 
бирга мусобақалар ирода тарбияси ҳамда спорт махоратини 
такомиллаштириш жараёнида мислсиз катта роль ўйнайди. 
Булар бари спорт формаси даврида мусобақалардан фақат 
спорт имкониятларини ишга солиш воситаси сифатидагина 
эмас, балки янада олға боришнинг энг таъсирчан фактори 
сифатида ҳам кенг фойдаланиш кераклигини таъкидлайди. 
Мусобақалар миқдори албатта спорт турларининг 
хусусияти ва спортчиларнинг малакасига боғлиқ. Масалан, 
спортнинг тезкор-кучлилик талаб қиладиган кўпчилик 
турларида ҳамда спорт ўйинларида юқори малакали 
спортчилар деярли бутун мусобақа даврида ҳар хафтада 
мусобақалаша олсалар, ҳоят зўр чидамлилик талаб этадиган 
спорт турлари, шунингдек, спортдаги яккама - якка 
курашувлар ва кўпкурашлар учун мусобақанинг бундай 
режими тўғри келмайди. Бироқ мусобақаларнинг умумий 
сони, фақат спортнинг танланган турларидагина эмас, 
қўшимча турларида ҳам хамиша спортчининг жисмоний ва 
ирода сифатларини эффектив суратда тарбиялаш, унинг 
маҳоратини ошириш учун етарли бўлиши керак. 
Жадвалга 
қараб 
кучли 
спортчиларнинг 
амалий 
фаолиятида мусобақаларнинг аҳамияти хақида бир оз 
тасаввурга эга бўлиш мумкин. Унда бутун йил давомида 
мусобақаларнинг умумий сони (спортнинг танланган ва 
қўшимча 
турларида, 
агар 
спортчи 
кейингиларидан 
фойдаланган бўлса) келтирилган. Мусобақалар-нинг бир 
қисми (тахминан 10-20 фоизгача) тайёрлов даврининг 
иккинчи босқичига, қолганлари мусобақа даврига тўғри 
келади. Жадвалда ўқув чамалашлари ва бошқа норасмий 
характердаги мусобақаларнинг, шунингдек, спортнинг айрим 
турларида бир мусобақада 10 ва ундан ортиқ, бир йилда эса 
100 ва ундан ортиқ мартага етадиган мусобақа уринишлари 


204 
(стартлари) нинг сони кўрсатилмаганини хисобга олмоқ 
лозим. 
Шу жадвалнинг ўзидан (охирги графасидан) кўриниб 
турибдики, спортчи ўзининг имкониятларини рекорд 
натижаларда кўрсатишдан аввал машғулотнинг ҳар бир 
циклида спорт кура-шининг реал шароитларида бутун бир 
серия синовлардан ўтиб чиқар экан. Бундай «
мактаб
» ни 
ўтиш учун фақат танланган спорт турида эмас, балки 
мустақил ёки яқин (мазкур спорт турига нисбатан) 
машқлардан 
хам 
мусобақалашадилар: 
кўпкурашчилар 
кўпкурашнинг айрим турларида чиқадилар, югурувчи, 
велосипедчи, 
чангичилар 
асосий 
турга 
яқин 
турли 
масофаларда мусобақалаша-дилар ва шунга ўхшаш. Бу 
танланган спорт туридаги мусобақалар оралиқда катта 
интерваллар талаб этадиган жойларда, айниқса, муҳимдир. 
Интервалларни шундай қўшимча мусобақалар билан 
тўлдириб, машғулот самарасини анча оширишга эришилади. 
Бунда мусобақаларнинг уммий сони анча салмоқли даражада 
ортади (масалан, чанғичиларда ва хатто ўнкурашчи енгил 
атлетикачиларда ҳам 2 ва ундан ортиқ мартага етади). 
32-жадвал 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish