Спорт машғулотининг



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/113
Sana14.11.2022
Hajmi1,54 Mb.
#865528
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   113
Bog'liq
Sport mashg’ulotining nazariy asoslari. Salomov R.S. 2005

ШАХСИЙ МУСОБАҚА ДАВРИ 
Мусобақа даврининг структураси оддий ва мураккаб 
бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда у асосий бир турдаги 
микроцикллардан 
-мусобақа 
ва 
юклама 
ташлаш 
микроциклларидан иборат бўлади. Иккинчи ҳолда эса, 4 - 6 


201 
ҳафталик махсус оралиқ босқич билан бир-биридан ажралган 
иккита (баъзан ундан ҳам кўп) мусобақа босқичларидан 
иборат бўлади. 
У ёки бу структурадан фойдаланиш спорт турларининг 
хусусиятларига, мазкур спорт турида қабул қилинган 
мусобақалар тақвимига ва бошқа шароитларга боғлиқ, бунда 
бошқа ҳамма шароитлар тенг бўлса, даврнинг узунлиги ҳал 
қилувчи роль ўйнайди: оддий структура нисбатан унча узоқ 
давом этмайдиган даврга (2 - 3 ойгача), мураккаб структура 
эса узоқ даврга (4-5 ойлар чамаси) тўғри келади. 
Машғулот 
йўналишининг 
ўзгариши. 
Спорт 
формасига кириб олингандан кейин, уни бутун масъулиятли 
мусобақалар давомида сақлаб туриш ва спорт ютуқларига 
эришишга айлантириш вазифаси пайдо бўлади. Юқорида 
айтганимиздек, спорт формаси - бу фақат ҳолатгина эмас, 
балки жараён ҳамдир - спортда ютуқларга эришишга тайёр 
эканликни кўрсатувчи барча фазилат, малака, маҳоратларни 
узлуксиз такомиллаштириб борувчи жараён ҳамдир. Спорт 
формасини 
сақлаб 
туриш 
даврида 
навбатдаги 
мусобақаларнинг специфик шарт - шароитларига мослашиш 
зарурияти муносабати билан унинг айрим компонентлари 
анча сезиларли ўзгаришларга дуч келиши мумкин. Бироқ, бу 
даврда тубдан ўзгаришлар қилиб бўлмайди, чунки улар 
спорт формасини йўқолишига олиб келган ва шу билан 
мусобақаларда муваф-фақиятли қатнашиш имкониятидан 
маҳрум этган бўлур эди. 
Жисмоний тайёргарлик мусобақа даврида энг кўп куч - 
ғайрат талаб қиладиган кучланишларга бевосита функционал 
тайёргарлик характерига эга бўлади (мазкур цикл учун) 
махсус машқ билан чиниққанликнинг максимал даражасига 
эришишга, уни ана шу даражада сақлаб туришга ва қўлга 


202 
киритилган умумий машқ кўрганликни қувватлаб туришга 
қаратилган бўлади. 
Спорт - техника ва тактик тайёргарлик ҳаракат 
фаолиятининг танланган формаларини имкон борича юқори 
поғонада такомил-лаштиришни таъминлайди. Бу, бир 
томондан, илгари ўзлашти-рилган малака ва маҳоратларнинг 
мустаҳкамланишини назарда тутса, иккинчи томондан 
вариативликни, ҳаракат координа-циясининг ниҳоятда нозир 
силлиқлаш, тактик тафаккурни ривож-лантириш ва махсус 
билимларни чуқурлаштириш асосида спорт курашининг 
турли шароитларида ярайдиган бўлишликни орт-тиради. 
Маънавий - ирода тайёргарлиги мусобақалар даврида 
мусо-бақаларга бевосита психологик жиҳатдан тайёр бўлиш, 
спортчини жисмоний ва руҳий куч - қувватни олий даражада 
намоён этишга сафарбар этишда алоҳида аҳамият касб этади. 
Шу билан бирга эҳ-тимол тутилган спорт мағлубиятларига 
тўғри муносабатда бўлишни ва ижобий эмоционал ҳолатни 
сақлаб қолишни таъминлаш ҳам ғоят муҳимдир. 
Агар мусобақа даври узоқ давом этадиган бўлса, у ҳолда 
машғулот спорт формасининг пойдеворини кенгайтириш 
билан боғлиқ бўлган қўшимча функцияни адо этади. Бундай 
ҳолда учрайдиган оралиқ босқичлар маълум маънода 
тайёрлов даврини эслатади. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish