Спорт машғулотининг


Восита ва услублар составининг хусусиятлари



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/113
Sana14.11.2022
Hajmi1,54 Mb.
#865528
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   113
Bog'liq
Sport mashg’ulotining nazariy asoslari. Salomov R.S. 2005

Восита ва услублар составининг хусусиятлари. 
Умумий ва махсус тайёргарликнинг нисбати.
 
Ўтиш даврида 
асосан фаол дам олиш машқ билан чиниққанликни сақлаш 
учун қўлланиладиган умумий жисмоний тайёргарлик 
воситалари арсеналидан олинган машқлар асосий ўрин 
эгаллайди. Бунда бир ҳолатдан иккинчисига ўтишларни кенг 
қўллаш йўли билан фаол дам олиш режими яратилади. Бу 
ишлаётган 
айрим 
мускул 
гуруҳларини 
алмаштириб 
туришдан кўра, кўпроқ бутун фаолият характерининг 
ўзгаришидир ва айрим мускул гуруҳлари ишининг 
формалари ва шарт-шароитларини чарчоқ ҳосил қилган 
асосий 
фаолиятдан 
кейинги 
тиклаш 
жараёнларини 
енгиллаштирадиган ва тезлаштирадиган қилиб алмашлаб 
туришдир. 
Воситалар аниқ таркиби ғоят хилма - хил бўлади. 
Жумладан, туризм, ҳаракатли ўйинлар, спорт - кумаклашув 
гимнастикаси, қў-шимча спорт турларидаги машқлардан 
кенг қўллаш йўли билан фаол дам олиш режими яратилади. 
Ҳаракат 
фаолиятининг 
илгари 
ўзлаштирилган 
формаларидан ҳам, янги формаларидан ҳам фойда-ланиш 
мумкин. Бироқ бунда янги фаолият формалари унчалик кўп 
вақт ҳамда куч талаб этмайдиган бўлиши керак. Спортчига 
машғу-лот предметини танлаш ва алмашлаш учун ғоят кенг 
имкониятлар берилади. Фақат фаол дам олиш шартлари 
бузилмаса бас. 


216 
Бу, албатта, фаол дам олишнинг барча воситалари 
бирдек яхши ва уларни танлаш умуман спорт ихтисосига 
боғлиқ эмас, деган маънони билдирмайди. Бироқ барча 
ҳолларда ҳам бу воси-талар фақат бир маънода белгилаб 
қўйилмайди. 
Масалан, 
спорт-нинг 
бир 
хил 
турида 
ихтисослашаётган спортчилар фаол дам олишнинг ҳар хил 
формаларини танлашлари мумкин, спортнинг мутлақо 
бошқа - бошқа турларининг вакиллари эса, ўтиш даврини 
бир-бирига ўхшаган воситаларидан фойдаланиш асосида 
тузишлари мумкин. Масалан, гимнастикаси ҳам, сузувчи ҳам, 
боксчи ҳам бу даврни туристик саёҳатда ўтказиши, ўз 
ихтисосининг баъзи бир воситаларидан эса қўшимча 
равишда фойдаланиши мумкин. Туризм (пиёда, чанғида, 
қайиқда, велосипедда ва шу кабиларда) - машғулотнинг 
мазкур давридаги фаол дам олишни ташкил этиш-нинг 
универсал, кўп ҳолларда эса энг рационал воситаси ва 
услубидир. 
Ўтиш даври бошланган заҳоти, одатда, мусобақа 
машқлари (танланган спорт туридаги) ва кўпроқ ишлатиб 
келинган 
махсус 
-тайёрлов 
воситалари 
бажарилмай 
қўйилади. Бунда асосан махсус тайёргарликнинг нисбатан 
маълум 
бир 
йўналишда 
таъсир 
кўрсатиши 
билан 
характерланадиган (эпчилликни ривожлантиради-ган, айрим 
мушак гурухларининг куч сифатини юксалтирадиган махсус - 
тайёрлов машқлари ва ҳоказо) воситалари қолади баъзан эса, 
танланган спорт турининг яхлит формаларига асосланган 
машқлар ҳам қўлланилади, бироқ бунда уларнинг куч ёки 
тезлик 
характеристикаси 
камайиш 
томонга 
ўзгаради 
(масалан, югурувчи-ларда ўртача интенсивликдаги югуриш, 
сузувчиларда ўртача интенсивликда сузиш ва ҳоказо). Спорт 
турининг яхлит форма-ларига асосланган машқлар ниҳоятда 


217 
узоқ давом этадиган ишга кўникишни талаб қиладиган 
циклли спорт турлари учун типикдир. 
Махсус тайёргарликнинг салмоғи анча камаяди. Бироқ 
умумий ва махсус тайёргарликнинг шу пайтдаги конкрет 
миқдор нисбати спорт турларининг хусусиятларига қараб 
анчагина кенг чегараларда тебраниши мумкин: 4:2 - 19:1. 
Шундан кейин ўтиш даврининг спецификаси машғулот 
услубларини 
танлашда 
намоён 
бўлади. 
Спортчининг 
жисмоний ва психик фазилатларига қаттиқ талаблар 
қўйиладиган дам олиш интерваллари камайиб борадиган ва 
умуман қатъий интервалли такрорий машқлар, шунингдек, 
юкламани максимум 
даражасига етгунча 
зўрайтириб 
борадиган машқлар типидаги услублар бу давр учун тўғри 
келмайди. Бу вақтда мусобақа услубини асосан уни расмий 
мусобақалар ва бошқа юксак психологик юклама талаб 
этадиган мусобақалар билан боғламасдан, машғулотни 
уюштиришнинг қўшимча усулларидан бири сифатида 
қўллаш маъқулдир. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish