ЎТИШ ДАВРИ
Машғулотнинг специфик функциялари.
Ўтиш даври
узлуксиз машғулот системасида ғоят ўзига хос бир звенодир.
Бунда асосий машғулотлар фаол дам олиш характерига эга
бўлади. Шу билан бирга бу машғулот паузаси ҳам, яъни
машғулот жараёнидаги танаффус ҳам эмас. Машғулот давом
эта-веради, лекин унинг формалари ва мазмуни анчагина
213
ўзгаради. Мазкур давр машғулот кумулятив эффектининг ўта
машқ билан чиниққанликка айланиб кетишига йўл
қўймасликни, организмнинг функционал ва адаптацион
имкониятларига оширилган талаблар қўйишдан ҳоли
режимга етарли даражада узоқ ўтишни таъмин этиш учун
киритилади. Шу билан бирга мазкур вақтда машқ билан
чиниқ-қанликни маълум даражада сақлаб қолиш учун
шароит яратилиши ва шу йыл билан спорт формасини
ривожлантиришнинг икки цикли ўртасидаги ало-қадорлик
таъминланиши зарур. Албатта, фаол дам олиш шароитида
машқ
билан
чиниққанликни
максимум
даражада
сақлашнинг иложи йўқ, бироқ машғулотнинг янги циклини
аввалгига қараганда анча юқори дастлабки позицияда
бошлашга имкон берадиган машқ билан чиниққанликни
сақлаб қолиш мумкин ва зарурдир.
Жисмоний тайёргарлик ўтиш даврида илгари қўлга
киритилган функционал ва морфологик ўзгаришларнинг
мустаҳ-камланишини
таъминлайди,
айрим
жисмоний
фазилатларни
қисман
такомиллаштиради,
мослашув
имкониятларини тиклаб олишга кўмаклашади. Булар бари
машғулотни оширилган юкламалар билан давом эттириш
учун шарт-шароит яратади. Ўтиш давридан техник ва тактик
тайёр эканликдаги айрим камчиликларни йўқотиш учун ҳам
фойдаланилади. Бирмунча янги ҳаракат формаларини
ўзлаштириб олиш ҳам мумкин (ёрдамчи характердаги
машқларда). Бироқ буларнинг ҳаммаси мазкур даврнинг
асосий вазифасига -фаол дам олишга халақит бермасагина
тўғри бўлади. Ўтиш даври мобайнида машғулотларда ва
мусобақаларда иштирок этиб орттирилган тажрибани чуқур
тушуниб етиш, янада такомил топишга қаратилган
вазифаларни белгилаб олиш керак. Ниҳоят, маънавий ирода
тайёргарлиги соҳасида спортчининг эришилган ютуқларга ва
214
бўлиши
мумкин
мағлубиятларга
тўғри
муносабатда
бўлишини таъминлаш, фаол дам олиш ва кейинги режалар
учун ижобий эмоционал ҳолат яратиш ғоят муҳимдир.
Ўтиш давридаги машғулотнинг характери биринчи
навбатда ўтган даврларда берилган жамланган юкламалардан
кейинги
узоқ
муддатли
тиклаш
жараёнларининг
қонуниятларига, шунингдек, нисбатан юклама ташлаш
шароитида машқ билан чиниққанликни сақлаб туриш
қонуниятларига боғлиқдир.
Баъзи мутахассислар ўтиш даврига қарши чиқиб, унинг
функ-цияларини машғулот микроциклларида юклама билан
дам олишни узлуксиз алмашлаб туриш, шунингдек, бошқа
даврлар давомида юкламалар катталиги билан машқлар
характерини ўзгартириб туриш бемалол ўташи мумкин, деб
даъво қиладилар. Бироқ, биринчидан, машғулот юкламалари
фақат энг яқин «
из
» қолд-ирибгина қолмай, балки маълум
шароитларда ўта машқ билан чиниққанликка айланиб
кетадиган жамланган (кумулятив) деб аталган эффект ҳам
беради. Иккинчидан, машғулот жараёнида фақат иш
қобилиятини тиклаб олиш билан чекланиб қолмай, балки
организмнинг адаптацион имкониятларини ҳам тиклаш
керак. Бу эса машғулотни фақат тайёрлов ва мусобақа
даврларидаги сингари ташкил этиладиган бўлса, ҳар ҳолда
мумкин эмас.
Ўтиш даврини машқ билан чиниққанликни ўстириш
суръатларини албатта секинлаштириб қўядиган ўзига хос бир
зарурият деб қараш ҳам нотўғри бўлур эди. Чунки ўтиш
даври рамкасида спорт формасининг вақтинча йўқотилиши
кейинги ўсишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, ҳозирча кам ўрганилган, лекин ниҳоятда
қизиқарли бўлган яна бир ҳодисага, яъни нисбий юклама
ташлашдан
кейин
машқ
билан
чиниққанликнинг
215
ривожланиш
суръати
тезлашиб
кетишига
эътибор
беришимиз лозим. Бу турдаги фактларни лаборатория
тадқиқот-ларида ҳам (Б.С.Воронин), педагогика эксперимент
шароитларида ҳам (В.П.Филин, Л.П.Матвеев ва бошқалар)
кузатилган. Булар бари ўтиш даврининг тўлиқ машғулот
циклидаги ажралмас босқич экани зарур қонуниятлигини
кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |