Спирохетларга захм сифилисга ва вирусларга карши препаратлар фармакологияси



Download 77,32 Kb.
bet1/2
Sana27.05.2022
Hajmi77,32 Kb.
#610862
  1   2
Bog'liq
1527235029 71782
Baxmal tumani muqaddas qadamjo va ziyoratgohlar, Polialfavitli al, albomniy11111 крилллллллл, Absolyut va nisbiy xatoliklar, aniq va taqribiy sonlar, xatolikl, Absolyut va nisbiy xatoliklar, aniq va taqribiy sonlar, xatolikl, Absolyut va nisbiy xatoliklar, aniq va taqribiy sonlar, xatolikl, SINOV TEST, juma test-1 son, juma test-1 son, juma test-1 son, Juma test-3 tayor., Juma test-3 tayor., Juma test-3 tayor., Juma test-3 tayor., 3 yosh krizisi


Спирохетларга захм сифилисга ва вирусларга карши препаратлар фармакологияси

Режа:


  1. Спирохетлар устида тушинча.

  2. Спирохетларга карши препаратларни кашф этилиши ва П.Эрлих кашфиёти.

  3. Висмут препаратлари ва уларнинг ишлатилиши, ножўя таъсирлари.

  4. Вирусларга карши воситалар, уларнинг ишлатилиши ва ножўя таъсирлари.

Спирохетозаларга (захм, сифлисга) ва вирусларга kарши препаратлар фармакологияси.
Абу Али ибн Сино XI асрдаёк захм-сифилисга карши симобни тавсия этган. П.Эрлих 1891 йилда безгакка карши кўк метиленни, 197 й. да эса захмни даволаш учун маргумушнинг органик моддаси-сальварсанни таклиф этади ва биринчи бўлиб, химиотерапия сўзини тиббиётга киритади. Сифилисга карши маргумуш ва унинг унимлари орасидан кидириш бошланади. Бу ишни П.Эрлих олиб боради. Синтезни асосини маргумушнинг органик бирикмаси атоксил (парааминофенил маргумуш кислотасини натрийли тузи) ташкил этади. Сифилис спирохеталарига таъсир этувчи ва организм учун кам захарли маргумуш препаратини олиш учун П.Эрлих 66 та маргумуш препаратини синтез килади ва 66 синтезда сифлисга таъсир этувчи сальварсанни 197 йилда олади. Унинг сувда эрувчи формасини 1912 йилда- неосалварсан (новарсенал) ни олинади. Захм ёки сифлис касаллигини ок спирохета (Shirocheta pallida)лар юзага чикаради.
Касалликни 4 та стадияси мавжуд:

  1. қаттик шанкр даври;

  2. Терига кизил тошмалар тошиш даври;

  3. Суяк ва ички органлардаги гуммалар даври;

  4. Ривожланган паралич даври.

Захмни даволаш учун аввал симоб препаратларида фойдаланилган. Аммо улар захарли бўлгани учун маргумушдан фойдалана бошладилар. Бунинг учун 197 йилда П.Эрлих 66 препарат сальварсанни синтез килди ва беморларни даволашда ишлатилди. Аммо бу препарат хам захарли бўлиб чикди. Янги препаратни излаш давом эттирилди ва 1914 йилда 914препарат новарсенол олинди ва беморларни даволаш учун тавсия этилди.Уларнинг таъсир механизми кўйидагича:
Яъни маргумиш микроорганизмни кобиғига кириб, уларнинг ичидаги актив ферментларни SH группаси билан бирикиб уларнинг активлигини йўкотади.
Сальварсан таркибида 51% маргумуш бор. У организмда оксидланиб арсеноксидга ўтади ва микроорганизмларни ўлдиради. Шунингдек бемор организмига хам зарарли таъсир этади. Сальварсан сувда секин эрийди, хаво ва куёш нури таъсирида парчаланиб токсик холатга ўтади.
_Неосальварсан ёки новарсенол таркибида 2% маргумуш бор бўлиб, кам захарли, ,15-,6 гр. дан порошок холида ампулада чикарилади. Ишлатишдан аввал инъекция учун сув билан эритилади. Бунинг учун ампуладаги парошок холати текшириб кўрилади. 5 мл сув кўшиб, чайкатилади, шиша таёкчалар ёрдамида аралаштирилади. Сўнгра 5 мин давомида венага юборилади, чунки эритма хавода оксидланиб,ишлатиб бўлмайдиган холатга келиб колади. Бемор харорати 37 5 С дан юкори бўлса уни бериб бўлмайди. Болаларга ва хомиладор аёлларга берилмайди. Осарсол таблеткаси ,1-,25 г. Бу препарат захмни тери, кечикиб кетган формаси, нервдаги формасида ва ёш болалардаги туғма захмларда яхши ёрдам беради. Осарсол сувда яхши эримайди, лекин ишкорий мухитда эрийди. У ўзида 27% мургумуш саклайди.
Хозирги кунда иккиламчи ва учламчи сифлисларни даволашда ишлатилади.
Уни овкатдан 1 соат олдин оғиз оркали 5 кун давомида маълум схема билан берилади.
Бу препаратларни ишлатилганда геморрагик энцефалит, сальварсанли дерматит, сарик касаллиги, гепатит, пониневрит ва ярали стамотитлар кайд этилиши мумкин.
Хозирги кунда захмни даволаш учун бензилпенициллин ва унинг унимларидан, хамда висмут препаратларидан фойдаланилади. Висмут препаратлари хам маргумуш препаратлари каби спирохеталарни ичидаги ферментларини SH группаси билан бирикади ва уларни активлигини йўкотади. Натижада спирохеталар холок бўладилар. Висмут препаратлари сўрилгач, асосан ОИС-нинг шиллик, жигарда, буйракда ва суяк тўкималарида кўпрок тўпланадилар ва шу органларни жарохатлайдилар. Натижада стаматитлар, оч рангли хошиясимон (каёмок) белгилар, милкда ва тишларда " висмутсимон каёмок" лар пайдо бўлади.
Висмут препаратларига куйидагилар киради:
Биохинол-1 мл. фл. Бисмоверол -1 мл,фл.
Биохинол ва бисмоверол моновисмут тартаратни шафтоли ёғи билан нейтралланган взвесь (коришма) бўлиб, унинг хар 1 мл-да ,5 г висмут метали бор. Бу препаратларни 4 5 С гача киздириб, аралаштириб, сўнгра мушаклар орасига контролназорат остида чукуррок килиб юборилади. Бунда биохинолни 2-3 мл дан 3 кунда 1 марта, бисмоверолни эса 1-1,5 мл хафтада 2 марта юборилади.
Биохинол - йод, висмут ва хининни 8% нейтрал шафтоли ёғидаги коришмасидан иборат. Бунда йод-54-56% ни, висмут-23,5 -25% ва хинин-19% ни ташкил этади, ёки 1 мл суспензияда ,2 г висмут бўлади.
Таъсир механизмида: висмут спирохаталарни ўлдиради, йод-захм тукималарини сўрилишини тезлатади, хинин эса-организмни тонусини оширади.
Бисмоверол моновисмут кислотасининг висмутли тузини шафтоли ёғи оливка ёғидан эритмаси.
Бунинг хар 1 мл-да ,5 г висмут бор.

Download 77,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti