Spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan



Download 117,68 Kb.
bet8/10
Sana24.02.2022
Hajmi117,68 Kb.
#243682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
39-ҲАФТА АХБОРОТ СОАТИ МАТЕРИАЛИ

Билимли билади билим ҳурматин,
Билимсиз не билгай билим қийматин.
Юсуф Хос Ҳожибнинг билим эгаллашнинг зарурлиги ҳақидаги ушбу мисралари. Инсон камолотида илм эгаллаш улкан фазилатлардан бири ҳисобланади. Юсуф Хос Ҳожиб ўз ижодида билимни юксак баҳолайди. Шоир билимни бойлик, кишан, кийим, емиш каби нарса, ҳодисаларга қиёслайди. Дарҳақиқат, билим – бойлик. Чунки уни қанча сарфласак, шунча кўпайиб, сайқалланиб боради. Қанча кўп билганимиз сари, шунча кам билишимизни ҳис этиб, билим уммонидан баҳраманд бўлишни истаймиз ва натижада, ўрганишга интиламиз. Билим – кишан, яъни тўғри билим олган киши залолатга олиб бориши мумкин бўлган нарсалардан нафсини тияди.
Билим озуқадир. Ақл ва қалб у билан озиқланади. Билим муваффаққият. Билимсизлик эса мағлубиятдир. Билим жасоратдир. Билимли киши муаммоларни жасорат билан енгади. Билим дурбинга ўхшайди. Чигал масалаларни у ҳал этади. Тўсиқ ғовлар устидан унинг ёрдамида ошиб ўтамиз. Билим нурдир. Йўлимизни у билан ёритамиз. Билимсизлик эса барча ёмонликларнинг манбаидир. Билимсиз инсон ўзига энг катта ёмонликни қилган бўлади. Жоҳил кишининг тик тура олмайдиган қопдан фарқи йўқ. Саъдий билимсизликни уруш довулига ўхшатади. Овози баланд ичи эса бўш. Гўзал тушунчалар, билим жавҳарлари билан тўлдирилмаган зеҳн сандиқ фойдасиз ва зарарли нарсалар билан тўлади. Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Илмли киши ҳодисаларга холис баҳо беради, талабчанлик ва уддабуронликни ўрганади. Фалокатларнинг устидан билим билан устун келиш мумкин. Ҳожи Бектош Валийнинг ифодасига кўра «Билимсизлик билан кетилган йўлнинг охири ҳайрли бўлмайди». Ғалаба қозониш, муваффаққиятга эришиш, юксалишни хоҳлаганлар илмни маҳкам ушлайдилар. Ўрганиш шавқида ёниб куймаганларга эса «Дунёни истаган илм ўргансин. Охиратни истаган ҳам илм ўргансин», деб буюрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билимнинг аҳамиятини нақадар ажойиб тушунтирганлар.
Илм ўрганиш
Илм ўрганиш фақат мактабга хос эмас. Мактаб инсонга калит беради. У калит билан илм хазиналарини инсоннинг ўзи очади. Нима қилса ўзининг ғайрати билан амалга оширади. Мактабни битирар битирмас китоб дафтарни бир бурчакка улоқтириш катта хатодир. Ҳолбуки, илм олишнинг на ёши, на вақти, на жойи бор. Ҳар ёшда, ҳар ерда, ҳамма вақт ўрганилади, илм энг катта сармоядир, инсон ҳар ёшда, ҳар ерда ва ҳар вақт сармоясини кўпайтиришни истайди. Илм билан ўзингизни тарбияланг. Балки муаммоларга дуч келарсиз. Баъзи қийинчиликларни бошингиздан ўтказасиз, аммо унутманг: Ҳар қандай қийматли нарса осонлик билан қўлга киритилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига кўра таълим турлари қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълим ва тарбия;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
профессионал таълим;
олий таълим;
олий таълимдан кейинги таълим;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
мактабдан ташқари таълим.
Мактабгача таълим ва тарбия болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган таълим туридир.
Мактаб - ўқитувчи раҳбарлигида ёш авлодга маълумот бериладиган ва тарбиявий ишлар олиб бориладиган ўқув тарбия муассасаси.
Илк бор жажжи қалбимизга катта орзулар, юксак мақсадлар, интилишлар олиб кирган муқаддас маскан - мактаб. Биринчи марта қўлларимизга қалам тутқазиб ёзишга ўргатган ва ўзининг бетакрор сеҳрли оламига олиб кирган меҳрибон устозимизни топган макон - мактаб.
Ҳар бир иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш, ўқувчининг интилишларига муносиб йўл кўрсатишда мактабнинг аҳамияти бениҳоя катта.
Илк мактаблар қадимий Шарқ мамлакатлари (Хитой, Бобил, Миср ва бошқалар)да пайдо бўлган. Бу мамлакатлардаги ибодатхоналарда коҳинлар ва котиблар мактаблари бўлган. Европада дастлабки мактаблар тахминан милоддан аввалги
6-асрда Юнонистонда, милоддан аввалги 4-асрда Қадимий Римда вужудга келган.
Ўрта Осиёда бошланғич таълим берадиган мактаб мактабхона деб номланган. Ўрта Осиёда мактаблар типидан яна мадраса, қорихонани кўрсатиш мумкин. Мадраса ўрта ва олий типдаги мактаб ҳисобланган; қорихонада Қуръонни тиловат қилиш ўрганилган.
Туркистондаги рус аҳоли маҳаллий аҳолига нисбатан мактаблар билан яхши таъминланган. 1876 йилдан гимназия, реал мактаб, муаллимлар семинарияси ва бошқа хил мактаблар очилган. Рус мактабларининг айримларида маҳаллий миллат болалари ҳам ўқиган. 19-аср охирларида маҳаллий миллат болалари учун рус-тузем мактаблари ташкил этила бошлади. Бу мактаблар, асосан, чоризмнинг мустамлакачилик сиёсатига хизмат қилган бўлсада, ўлкада илғор ўқиш усулларининг ёйилишида маълум рол ўйнади. Совет тузуми даврида мактаблардаги таълим жараёнининг ўзи ва ўқитиш услубиятидаги ҳар хил камчиликлар оқибатида билим беришда юзага келган нодемократик ҳамда жамият учун зарарли муҳит шунга олиб келдики, ўқувчиларда мустақил фикрлаш ривожланмай қолди.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, мактабларнинг моддий техника базасини ривожлантириш, уларни илмий методик жиҳатдан таъминлаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонда мактаб ишлари юксак суръатлар билан ривожланмоқда.
Мактаб атамаси, шунингдек, рангтасвир, ҳайкалтарошликка, ўзига хослиги аниқ ифодаланган шаҳар ёки маълум вилоят меъморлигига, у ёки бу даражада аник, услубий ва тарихий чегараларига эга бўлган бутун бир мамлакатнинг миллий санъатига нисбатан ҳам қўлланади (мас, Ҳирот миниатюра мактаби).
Мактаб – инсон камолоти шаклланадиган муқаддас даргоҳ. Ҳар бир инсон борки, мактаб остонасига қадам қўяр экан, ўзининг энг беғубор, энг самимий, энг гўзал даврларини ёдга олади. Биз педагогларнинг асосий вазифамиз -келажакни яратувчи билимли, Ватанимиз ишонадиган, диёримиз шаънини улуғлайдиган фарзандларимизг билим бериш ва тарбиялашдир.
Профессионал таълим эгалланадиган касб ва мутахассислик бўйича қуйидаги даражаларни ўз ичига олади:
бошланғич профессионал таълим;
ўрта профессионал таълим;
ўрта махсус профессионал таълим.
Олий таълим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминлайди.
Олий маълумотли кадрларни тайёрлаш олий таълим ташкилотларида (университетлар, академиялар, институтлар, олий мактаблар) амалга оширилади. Умумий ўрта (ўн бир йиллик таълим), ўрта махсус (тўққиз йиллик таянч ўрта ва икки йиллик ўрта махсус таълим), бошланғич профессионал таълим (тўққиз йиллик таянч ўрта ва икки йиллик бошланғич профессионал таълим) олган шахслар, шунингдек ушбу Қонун кучга киргунига қадар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (тўққиз йиллик умумий ўрта ва уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими) олган шахслар олий маълумот олиш ҳуқуқига эга.
Олий таълим икки босқичга — бакалавриат ва магистратура босқичига эга.
Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича чуқурлаштирилган билим, малака ва кўникмалар берадиган, ўқиш давомийлиги камида уч йил бўлган таянч олий таълимдир.
Олий таълимдан кейинги таълим докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайди.
Болаларнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш, бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт йўналишидаги мактабдан ташқари таълим ташкилотларини ташкил этиши мумкин.
Мактабдан ташқари таълим болаларга узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантиришга, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган.
Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари жумласига болалар, ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, «Баркамол авлод» болалар мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, студиялар, ахборот-кутубхона ҳамда соғломлаштириш муассасалари киради.



Download 117,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish