МЕЖДУНАРОДНАЯ ОНЛАЙН-КОНФЕРЕНЦИЯ «СОВРЕМЕННЫЕ АСПЕКТЫ ДИАГНОСТИКИ И ЛЕЧЕНИЯ ХИРУРГИЧЕСКИХ ЗАБОЛЕВАНИЙ У ДЕТЕЙ» 25-СЕНТЯБРЯ 2020 ГОДА, ТАШКЕНТ 52
Исаков Н.З., Туракулов З.Ш.
БОЛАЛАРДА ЙЎҒОН ИЧАКНИНГ ПОСТКОЛОНОСКОПИК ЯТРОГЕН ПЕРФОРАЦИЯСИДА ИЧАК ДЕФЕКТИНИ ЛАПАРОСКОПИК БАРТАРАФ ҚИЛИШ НАТИЖАЛАРИ Андижон Давлат тиббиёт институти, Андижон ш.
Кириш. Колоноскопиядан
кейинги
йўғон
ичакнинг
ятроген
перфорацияси
колоноскопиянинг
кам
учрайдиган
асоратидир.
Колоноскопиядан
кейинги
йўғон
ичакнинг
тешилиши
диагностик
колоноскопияда 1% дан кам бўлса, бошқа мақсадли колоноскопияларда 2%
дан 3% гача учраши мумкин. Болаларда диагностик колоноскопия вақтида
йўғон ичакнинг тешилиши камдан-кам ҳолларда учрайди, аммо колоноскопик
биопсия ва полипэктомия каби муолажаларда асорат сифатида вужудга
келади.
Анъанавий
усулда
йўғон
ичакнинг
барча
шикастланишлари
лапаротомия усулида контоминация даражасига ва вақт оралиғига қараб, ичак
тешилишини бирламчи қайта тиклаш ёки ажратувчи колостома қўйиш орқали
даволанган.Катта ёшли инсонларда ичак тешилишини лапароскопик
бутунлигини қайта тиклаш ҳақида бир неча хабарлар нашр этилган.
Мақсад – болаларда колоноскопик полипэктамиядан кейинги йўғон
ичак ятроген перфорациясида ичак бутунлигини лопароскопик қайта тиклаш
натижаларини бахолаш.
Натижалар. Биринчи бемор 5 ёшли ўғил
бола, шифохонага ректал қон
кетиш шикояти билан келган. Колоноскопияда сигмасимон ичак проксимал
қисмида кенг асосли 0.8х0.6х1.2 см. пассив қонаётган ва тўғри ичакда ингичка
оёқчали 0.3х0.2х1.0 см. атрофида қонамаётган полиплар аниқланган.
Сигмасимон ичакнинг проксимал қисмида жойлашган полип нисбатан
катталиги сабабли уни олиб ташлаш қийинчилик туғдирган ва ҳар бир
полипни стандарт усуллардан фойдаланиб колоноскопик полипэктамия
амалиёти бажарилган. Операциядан бир соат вақт ўтгач бемор қориндаги
кучли оғриққа шикоят қилган. Текширувда қорин мускуллари нисбатан
таранглашганлиги ва Рентгенографик текширувда қорин бўшлиғида эркин
ҳаво борлиги аниқланди. Диагностик лапароскопия орқали текшириб
кўрилганда сигмасимон ичак проксимал сохасидада ичак перфорацияси
борлиги аниқланган. Ичак перфорацияси қисқа вақтда аниқланганлиги
сабабли ичак анатомияси ва фунционал холати яхши сақланган ва шунинг
учун қорин пардани минимал даражада зарарланганлиги аниқланган.
Иккинчи бемор 3 ёшли бола дефекациядан сўнг қон келиб қолишига
шикоят қилиб шифихонага мурожаат қилган. Колоноскопияда бемор йўғон
ичагининг тушувчи қисми пастки 1/3 сохасида кенг асосли 0.6х0.7х1.0 см
атрофида пассив қонаётган полип аниқланган. Полипни сиртмоқ ва