МЕЖДУНАРОДНАЯ ОНЛАЙН-КОНФЕРЕНЦИЯ «СОВРЕМЕННЫЕ АСПЕКТЫ ДИАГНОСТИКИ И
ЛЕЧЕНИЯ ХИРУРГИЧЕСКИХ ЗАБОЛЕВАНИЙ У ДЕТЕЙ» 25-СЕНТЯБРЯ 2020 ГОДА, ТАШКЕНТ
158
Чўлиев М.С., Байахмедов Ф.Ф.
ЮМШОҚ ТЎҚИМАЛАРНИНГ ЙИРИНГДИ ЯЛЛИҒЛАНИШ
КАСАЛЛИКЛАРИДА БЕМОРЛАРНИ БАКТЕРИОЛОГИК
ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ
Тошкент педиатрия тиббиет институти, Тошкент ш.
Мақсад.
Юмшоқ тўқималарнинг йирингли яллиғланиш касалликлари
билан оғриган бемор болаларда инфекциянинг
тури ва антибиотикларга
сезувчанлигини аниқлаш ва таъсир кучини билиш.
Материал ва услублар
. ТошПМИ клиникаси хирургик инфекция
бўлимида юмшоқ тўқмаларнинг йирингли яллиғланиш
касалликлари билан
даволанган 100 бемордан олинган материаллар бактериологик текширувга
берилиб,
тўрт
гурух
антибиотикларга
(синтетик
пеницилинлар,
цефалоспоринлар, макролид ва аминогликозидлар) ва яллиғланишга қарши
моддаларга сезувчанлиги аниқланди.
Натижалар.
Текшириш натижалари қуйидагича бўлиб; Стафилакокк
(S.aures, S.epidermidis) 68.7%, стрептококк (S.pneumoniae) 18.3%, ичак
таёқчаси (E.colli) 4,7%, кўк йиринг таёқчаси 3,2%, протей 3,0%,
микисинфекциялар 2,1% ташкил қилди.
Бактериологик лаборатория
хулосасига кўра доминант инфекция сифатида 78 беморда стафилококк, 12
беморда – стрептококк ва 10 тасида кўк йиринг таёқчаси топилган. Йирингни
экмага пункция йўли билан олиниб лабараторияги жўнатилди. Юза
жойлашган йирингли хосилалар очилгач стерил шароитда пробиркаларга
олинди ва қисқа муддат ичида лабараторияга жўнатилди 44
беморда
стептакокк, стафилакокк ва кўк йиринг инфекцияси аниқланди. Бизга келгунга
қадар даво муолажаларини олган болалардаги бактериологик текширувлар
натижа бермади (23). Кейинги йилларда антибиотик кўлами (номланиши)
шунчалик кўпайдики, уларнинг макроорганизимга ва микроорганизимга
қанчалик таъсир кучи тўғирисида аниқ бир маълумотга эга эмасмиз.
Граммусбат флораларга цефалоспорин 1-даври антибиотиклари фақат 13,1%,
цефалоспорин 2-давр антибиотиклари (цефуроксим; зинацеф; новоцеф ва
бошқалар) 31,2% таъсирчан. P.aeroginosa,
грамманфий, граммусбат,
шунингдек
стафилакоккга
нисбатан
41,9%
цефалоспорин
3-давр
антибиотиклари (цефотоксим, цефтриаксон, фортум), кучли таъсир қилиши
маълум бўлди.
Хулоса
. Бу кўтарилган муаммо ва унинг
ечими болалар жаррохлигида
жудам мухим амалий ахамият касб этади. Мазкур клинико-бактериологик
текширув натижаларига асосланиб даволаш самарадорлигини янада ошириш
ва кейинги асоратларнинг олдини олиш имконини беради.