Sotisal psixologik trening guruhiy psixokorreksiya sifatida


Гуруҳий динамика жараёнлари



Download 200,73 Kb.
bet7/34
Sana20.02.2022
Hajmi200,73 Kb.
#460836
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34
Bog'liq
Sotisal psixologik trening guruhiy psixokorreksiya sifatida

Гуруҳий динамика жараёнлари.
1. «Гуруҳий психотерапия», «гуруҳий психокоррекция» ва «гуруҳий тренинг» тушунчаларини ўзаро муносабатлари
2. Психологик тренинг ҳақида умумий тушунчалар
3. Тренингни асосий парадигмалари ва ўзига хос хусусиятлари.
4. «Гуруҳий психотерапия», «гуруҳий психокоррекция» ва «гуруҳий тренинг» тушунчаларини ўзаро муносабатлари
Гуруҳий психологик фаолиятда бир қатор атамалар кўпроқ қўлланилади. Булар гуруҳий психотерапия, психокоррекцион гуруҳ, тажриба гуруҳи, тренинг гуруҳи, фаол ўқитиш гуруҳи, амалий экспериментал лаборотория. Кўпинча муаллифлар бир гуруҳни турли ном билан атайдилар. Бунинг сабаби амалий психологиянинг янги фан эканлигидадир. Бу фан психотерапия ва психокоррекция билан ҳамкорликда давом этади.
Психотерапия, психокоррекция, ўқитиш орасидаги фарқлар бир бирига боғланиб кетади. Турли гуруҳлар ичида «тренинг гуруҳи» тушунчаси кенгроқ қўлланилади. Тренинг гуруҳлари бу махсус ташкил этилган гуруҳ бўлиб, бунда иштирокчилар психолог бошқарувчи ёрдамида интенсив тарзда малака алмашинадилар, ҳар бир иштирокчига ёрдам беришга ҳаракат қиладилар.
Психологик тренинг психолог таъсир этадиган янги усул ҳисобланиб, психологик ёрдамга мухтож инсонларга психтерапия қилиш ва психокоррекция қилиш имкониятини беради. Бу атамалар ўртасидаги фарқлар ҳам мавжуд.
Психотерапия тушунчаси бу вербал ва новербал эмоциоцияга, фикрга, инсондаги психик, асабий ва психосоматик касалликларни комплекс тарзда даволаш усули бўлиб ҳисобланади. Шартли равишда психотерапияни клиник йўналтирилган психотерапия (мавжуд бўлган симптомларни бартараф қилишга қаратилган) ва шахсий йўналтирилган психотерапияга (инсонларга ўз муносабатларини ўзгартиришга ёрдам берадиган) ажратишимиз мумкин.
Психологик коррекция бу психологик таъсирни у ёки бу психологик тизимга йўналтириш ҳисобланиб шахсни тўлиқ ривожланиши ва фаолият кўрсатишидир.
Гуруҳий психологик коррекцияни нафақат тиббиёт усули сифатида, балки амалий психологиянинг усули сифатида ҳам ишлатишимиз мумкин. Гуруҳий психотерапия психологик тренингдан олдин вужудга келган бўлиб 1904-1905 йилларга тўғри келади. Бу шифокорлик фаолиятлари билан бевосита боғлиқдир. «Гуруҳий психотерапия» атамаси Дж.Морено томонидан таклиф қилингандир(1932). Психологик тренинг 1950 йилларда вужудга келган ҳисобланади. М.Форверг янги усул ишлаб чиқади, бунда ролли ўйинлар орқали фаолият олиб борилади. Бу ижтимоий психологик тренинг деб номланади. Ижтимоий психологик тренинг шахсга таъсири аниқланди. Психологик тренингни терапия, коррекция ва ўқитишдан фарқи қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, психотерпиядан фарқи тренинг фаолияти даволашдан иборат эмас. Тренернинг вазифаси психологик ёрдам кўрсатишдан иборат, бироқ бунда даволовчи усуллардан фойдаланиш мумкин. Тренингда нафақат соғлом инсонлар балки, невротиклар ҳам қатнашишлари мумкин. Охирги ҳолатда психолог тиббий маълумотга эга бўлиш тавсия қилинади, ёки клиник психотерапевтнинг ҳамкорлиги бўлиши керак.
Иккинчидан, психологик тренингни психокоррекциядан фарқи нафақат ички дунёдаги ҳолатларга, балки шахснинг ривожланишига асосий эътибор қаратилади. Бундан ташқари коррекция психик ривожланишнинг нормал ҳолати билан бевосита боғлиқдир, тренинг баъзи турларида норма тушунчалари умуман йўқдир.
Учинчидан, тренинг фаолиятини фақат ўқитиш фаолияти билан боғлаш мумкин эмас. Чунки когнитив компонент тренингда асосий ҳисобланмайди, баъзи бир тренингларда у умуман қўлланилмайди. Кўпгина мутахассислар тренингда эмоционал тажрибанинг ўзи кифоя деб ҳисоблашишади. Бироқ психологик тренинг ривожлантирувчи ўқитиш билан бевосита боғлиқ бўлиб ҳисобланади.
Шунга қарамай тренингда психотерапевтик, психокоррекцион ва ўқитиш усуллари қўлланилиши мумкин, бунда гуруҳий фаолиятнинг бир шакли танлаб олинмайди.
Ўтган асрнинг 50 йилларига келиб тренинг гуруҳ билан ишлашда энг қулай, ташкиллаштирилган усуллардан бири ҳисобланади. Тренинг ўзида махсус психотерапевтик ва психокоррекцион усуллардан ташқари ўзида, ролли ўйинлар, дискуссион усуллар, гуруҳий қарорлар қабул қилишни ўз ичига олади, бошқача қилиб айтганда янги малакаларни ишлатишда қўлланилади. Айнан тренинг бошқа психологик усуллар орасида касбий ва шахсий инсонлар онгини ва заҳираларни актуаллаштиришни психологик шартшароитларини яратиб беради. Инсонларни ҳатти-ҳаракатларини ўзгартириш муносабатини аниқлаш имкониятини беради. Тренингни ўзи эса ноаниқлигича қолаверади. Иллюстрация сифатида қуйидаги воқеани мисол келтириш мумкин:
Бир машхур ва тажрибали психологдан сўрашди:

  • Сиз гуруҳинги билан шуғилланаётганингизда уларни даволайсизми?

  • Албатта ҳа, - деб жавоб берди

  • Балки сиз уларни шахсий ривожланишида ёрдам берасизми?

  • Ҳа,-деб тасдиқлади у.

  • Бироқ стзнинг гуруҳингизга қатнашганлар сизнинг ҳеч нима демалигингиз ҳақида айтдилар-ку

  • Бу ҳам тўғри

  • Унда сизнинг самарали фаолиятингизнинг асоси нимада?

  • Менга инсонлар қизиқдир. Мен уларнинг ўзгариш қобилимятларига ишонаман.

В.И.Слободчиков ва Е.И.Исаевлар амалий психологияда иккита тушунчани ажратишади: 1) амалий психология амалий тартиб интизом сифатида, унинг асоси эса табиий илмий типдаги психологияни тадқиқ қилишдир; 2) амалий психология «умумий психологик тажриба сифатида» бунда асосий тадқиқот психикани тадқиқ қилиш эмас балки психика билан ишлашдир (В.И. Слободчиков, Е.И. Исаев, 1995, с. 113—115).
Тренинг бошқа тушунча билан ҳам тушунтирилиши мумкин. Биринчи ҳолатда тренинг ўзига хос тадқиқот усули сифатида таҳлил қилинади, улар шахслараро муносабатларни ёки ижтимоий феноменларни ўрганади. Иккинчи ҳолатда эса тренинг амалий иш сифатида таҳлил қилинади, бунда аниқ инсонларнинг психологик характеристикаси ўрганилади. Тренинг тушунчаси ва унинг сабаблари психолог тренер учун ва бу ерга йиғилган тингловчилар учун турлича бўлиши мумкин. Муаммоли бўлади қачонки, тренер ва тингловчиларнинг дунёқарашлари бошқа-бошқа бўлган вазиятларда.
Тренингда асосий вазифа нима деган саволга жавоб бериш учун «тренинг» тушунчасини нимани англатишини таҳлил қилиб олиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Тренинг сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, машқ қилмоқ тушунчасини англатади. Машқ қилишнинг асоси нимада? Машқ қилиш вақтида инсон машқ қилиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга оширади. Масалан инсон сузишни ўрганиши учун у аввал сувда тура олишни ўрганиши керак, уларни қуруқ бассейнда машқ қилиши жуда ғалатидир.
Шундан келиб чиққан ҳолда баъзиларнинг сўзларига эътироз билдириш ўринлидир, уларнинг фикрича: «тренинг бу ҳаётнинг қандайдир моделидир, реалликни машқ қилдириш усулидир, у ҳақиқий ҳаётга ўхшайди». Бу нотўғри қарашдир. Яшашни ўоганиш учун инсон яшаши керак. Демак тренинг қатнашчилар ҳаётининг бир қисми бўлиб қолиши керак.
Маълумки, ижтимоий муҳитдаги барча муносабатлар шахснинг ижтимоийлашуви жараёни билан бевосита боғлиқ. Ушбу тушунча соф ижтимоий-психологик ва социологик бўлиб, бу шахсни ўраб турган ташқи ижтимоий муҳит таъсирларига берилиши, унинг норма ва қоидаларини ўзлаштиришга мойиллиги, ўзлаштирганлик даражасини ифодаловчи жараёндир. Бу тушунчанинг умумий маъносида инсоннинг туғилиб, ўзини бевосита ўраб турган ташқи муҳит таъсирида улғайиши, шу жамият, шу атроф-муҳит қуршовида тарбияланиши ётади.
Тор маънода ижтимоийлашув шахснинг ижтимоий муҳитга кириб бориши, унда сингиб кетиши, ташқи ижтимоий муҳит нормаларини қабул қилиб уларга риоя қилиши ёки қилмаслигини тушунтирувчи жараёндир. “Ижтимоийлашув” тушунчаси маъно жиҳатдан яқин бўлган икки хил тушунча билан боғлиқ: “тарбия” ва “мослашув”. Ижтимоийлашув тарбия жараёнидан анча кенгроқдир, чунки унинг маъно-мазмунида ҳар доим ҳам қолипга солиб бўлмайдиган, ҳар доим ҳам шахс томонидан англанмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд бўлади. Мослашув эса ижтимоийлашувнинг бир таркибий қисми, унинг механизми сифатида қаралиши мумкин. Ижтимоий-психологик мослашув, яъни, шахснинг ижтимоий муносабатларга кўникиши ва мослашиши орқали орттирган тажрибаси умумий ижтимоийлашувнинг бир кўринишидир.
Ижтимоийлашув жараёнида инсон жамиятдаги ижтимоий нормаларни ўзлаштиради, турли ролларни бажаришга ўрганади, жамоатчилик шароитида ўзини тутиш кўникмаларини ҳосил қилади, ўзи учун қизиқарли, манфаатли касб ва ҳунар танлайди. Шахснинг ижтимоийлашуви шу маънода унинг ижтимоий борлиқни билишига, англаши ва яшашига асосланади[139].
Психологик манбаларда таъкидланишича [139], ижтимоийлашув манбаларига қуйидагилар киради:
болалик даврида орттирилган тажриба – бу жараён психик функцияларнинг шаклланиши ва дастлабки ижтимоий хулқ нормаларининг намоён бўлиши билан параллел равишда кечади;
ижтимоий институтлар – таълим ва тарбия тизими; оиладан бошлаб, то олий ўқув юртлари ва ундан юқори поғоналардаги таълим олишга имкон берувчи масканлар, меҳнат жамоалари шулар жумласидандир;
мулоқот ва ҳамкорликдаги фаолият жараёнидаги одамларнинг таъсири. Бу ўринда ҳам расмий, ҳам норасмий шароитларда одамларнинг бир-бирлари билан мулоқоти, муомала маромлари назарда тутилади.
Инсон ҳаёти мобайнида бажаридиган ҳар бир ролида уни ўраб турган ижтимоий борлиқнинг нормалари, қоидалари, хулқ-атвор мезонлари ўз аксини топган бўлади. Ҳар бир одам ҳаёти мобайнида хаддан зиёд кўп турли ролларни бажарадики, уларнинг барчаси унинг ижтимоийлашув тажрибасида муносиб из қолдиради. Шунинг учун ушбу жараёнда ҳар бир одам ўзининг жамиятда ўрнини топишга интилади ва самарасига кўра у ёки бу мавқега эришади. Аслини олганда ижтимоийлашувнинг ҳар бир босқичида шахс ўзининг “Мен”ини тобора англаб, унга керакли тузатишлар киритиб боради. Агар шахсий тажриба ижобий бўлиб, одам кўрган-кечирганларидан яхши ва тўғри хулосалар чиқариб, тўғри турмуш тарзини шакллантира олса, унинг одамлар орасида обрўси юқори, акс ҳолда шахс деградацияси, хулқдаги депривациялар ҳақида хулоса чиқарилади.




    1. Download 200,73 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish