МАҲАЛЛИЙЧИЛИК ВА УРУҒ-АЙМОҚЧИЛИК – хафсизлигимизга таҳдид солувчи ички омиллардан бири.
МЕРОС – инсониятнинг ҳар бир тарихий босқичда яшаган авлодлари томонидан яратилган ва кейинги авлодга етиб келган барча моддий ва маънавий бойликлар мажмуи. Маънавий мерос умуман мероснинг, хусусан маданий мероснинг таркибий қисми саналади. Маданий меросни тушунмасдан маънавий меросни ҳам тушуниш қийин.
МИЛЛАТ – кишиларнинг ягона тилда сўзлашиши, яхлит ҳудудда истиқомат қилиши, муштарак иқтисодий ҳаёт кечириши, умумий маданият ва руҳиятга эга бўлиши асосида тарихан ташкил топган барқарор бирлиги.
МИЛЛИЙ ҒУРУР – ўз халқининг бир неча минг йиллар давомида яратиб келган барча моддий ва маънавий бойликлари, тарихий мероси, урф-одатлари, анъаналари, одоб-ахлоқи, турмуш тарзи, юксак маънавияти, барча тарихий ютуқлари ва сабоқларига чексиз ҳурмат ва эъзоз билан муносабатда бўлиш, авайлаб-асрашдир.
МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ – миллат яшаётган Ватаннинг порлоқ истиқболини таъминлаш учун қандай имкониятлар ва қулайликларга эга эканлигини чуқур англаб етиш, улар билан чексиз фахрланиш, мавжуд имкониятларни юзага чиқариш, реал воқеликка айлантириш учун ўзини сафарбар этиш, барча имкониятлари, куч ғайратини ишга солиш демакдир.
МИЛЛИЙ ТАРБИЯ – у ёки бу миллатни, элатни ташкил қилувчи кишиларнинг миллий маданиятни, меросни, қадриятларни, урф-одатларни, анъаналарни ўзлаштиришдаги фаолиятини ривожлантириш бўлиб, у миллий онг ва миллий ўзликни англашнинг субъекти.
МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТ– бу бирон миллатга тегишли бўлган ва шу миллатнинг теварак–атроф ҳодисаларига бўлган муносабатларида акс этадиган маънавий қадриятлар бўлиб, улар: миллий онг ва миллий ўз-ўзини англаш, миллий ҳис-туйғулар ва ғурур, ўз юртига садоқат, миллий урф-одатлар, маросимлар, удумлар, халқ оғзаки ёки ёзма бадиий, илмий асарлар, моддий маданий мероси, тариҳий обидалар ва шу кабиларда акс этади.
МИЛЛИЙ МАФКУРА – фуқароларнинг аксарияти кўпчилигининг қўллаб– қувватлашига сазовор бўлган, муайян ҳудудда яшаётган ҳалқнинг, миллатнинг туб манфаатларини ифода этадиган, уларни ўз олдига қўйган мақсадлари сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган, миллатнинг ижтимоий барқарорлиги ва тараққиётини таъминлашга ёрдам берадиган барча фикрлар, қарашлар, кайфиятлар, ғоялар, таълимотлар, назарияларининг яхлит тизими миллий ёки умумиллий мафкура деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |