IV-БОБ. ХОДИМНИНГ ЖАМОАДАГИ ХУЛҚ-АТВОРИ ВА ҲАМКАСБЛАРИ БИЛАН БЎЛГАН АХЛОҚ МУНОСАБАТЛАРИ
18. Ходим:
-
ҳамкасбларига нисбатан мулойим ва хушфеъл бўлиши. Ҳамкасбларига ҳурмат билан, мурожаатнинг умумқабул қилинган шакли - исми ёки фамилияси бўйича мурожаат этиши;
-
ҳамкасбларининг ва раҳбарининг танқидини тўғри ва эътибор билан қабул қилиши, шунингдек йўл қўйган хато ва камчиликларини ўз вақтида тан олиши;
-
ҳамкасбларининг келиб чиқишидан, ижтимоий, мансаб ва мулкий ҳолатидан, жинсидан, ирқидан, миллатидан, тилидан, динга мансублигидан, эътиқодидан, яшаш жойидан ва бошқа ҳолатлардан қатъий назар ғурури ва қадр-қймматини ҳурмат қилиши;
-
одатдан ташқари вазиятлар юзага келганида ҳамкасбларига ўз масла-ҳатлари билан ёрдам бериши ва хатоликларга йўл қўнмаслиги ҳақида огоҳлантириши ҳамда оқибатларини тушунтириши;
-
ҳамкасблари билан муносабатларда тажовузкор хулқ-атворга, суиистеъмоликка ёки сурбетликка, шунингдек дағал лексиканинг ишлатилишига йўл қўймаслиги;
-
ҳамкасбларининг қонуний ишига тўсқинлик қиладиган ҳаракатлар содир этмаслиги;
-
ходимлар ҳақида уларнинг шах-сиятига тегадиган ва хизматига, обрўсига путур етказадиган маълумотларни тарқатмаслиги, ѓийбат билан шуғулланмаслиги;
-
ҳамкасбларига нисбатан муносабатларда одобсизликларнинг ҳар қандай кўринишларига йўл қўймаслиги, айниқса ёш, тажрибасиз ходимларга одоб-аҳлоқда, ўз мутахассислигини ўзлаштиришида бутун куч ва ғайратини аямаслиги, ўрнак бўлиши;
-
ўз ҳамкасбларидан шахсий, моддий ва бошқа турдаги ноқонуний хизматларни талаб қилмаслиги керак.
V-БОБ. РАҲБАР ХОДИМНИНГ АСОСИЙ АХЛОҚ ПРИНЦИПЛАРИ
19. ДСҚ Марказий аппарати тузилмалари, Давлат солиқ бошқармалари, Давлат солиқ инспекцияларининг раҳбар ходимлари:
-
жамоада соғлом, ишчан маънавий-руҳий муҳитнинг шаклланиши ва сақланишига кўмаклашиши, қўл остидаги ходимларида маънавий-руҳий, ахлоқий ва касбий кўникма, ҳислатларни юксалтириши, уларни ватанпарварлик, ватанга садоқат руҳида тарбиялаши;
-
қўл остидаги ходимларининг шаъни ва қадрқимматини ҳурмат қилиши, шахсиятини камситмаслиги ва уларга нисбатан объектив муносабатда бўлиши;
-
ходимлардан солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган давлат хизматларининг сифатини белгиланган стандартларга мувофиқ равишда
-
доимий тарзда оширишни талаб қилиши;
-
ходимлардан шахсий (ижобий ёки салбий) муносабатидан қатъий назар хизмат вазифаларини бажарилишини бир хилда талаб қилиши;
-
қўл остидаги ходимлари олдига узоқ ва қисқа муддатли топшириқ ва вазифаларни тўғри қўя олиши, шу вазифаларни ҳал этишда жамоани жипслаштириши;
-
солиқ маъмурчилигини такомиллаштириши жараёнида барча ходимларнинг фаол қатнашиши учун етарли шарт-шароитларни яратиши;
-
жамоада доимий равишда меҳнат интизоми, соғлом, ишчан маънавий-руҳий муҳит ҳолатини яратиши,
-
салбий ҳолатларга муросасиз бўлиши;
-
ходимларнинг маданий ҳордиқ чиқариши ва спорт соғломлаштириш тадбирлари учун шарт-шароит яратиб бериши;
-
шахсий таркиб олдига асосланмаган талабларни қўймаслиги ёки
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлган топшириқларни бермаслиги, қўл остидаги ходимдан шахсий, моддий ва бошқа турдаги ноқонуний хизматларни талаб қилмаслиги;
-
хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилмаганлиги ва хато қарорлар қабул қилганлиги учун ўз жавобгарлигини қўл остидаги ходимларга юкламаслиги;
-
қўл остидаги ходими томонидан билдирилган танқидни агрессив тарзда қабул этмаслиги ва билдирилган танқид туфайли ходимни таъқиб қилинишига йўл қўймаслиги;
-
шахсий таркиби томонидан содир қилинган жиноятлар, ҳуқуқбузар-ликлар ва қўпол тартиббузарликлар ҳақида ўзидан юқори турувчи раҳбарини дарҳол хабардор этиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |