119
идентификациясини, сериядан намуналар танлаб олишни, ва кейинчалик
амалга ошириладиган синовларни олиб бориш учун курсатма беради.
Схема 8. Якка холда ишлаб чикарувчи, импорт килинувчи ѐки сотилувчи
махсулотнинг синовларини амалга оширишда кулланилади.
Бунда синовлар,
бахолаш ва сертификат муайян бир махсулотга оид булиб, кейинчалик
уюртмачи томонидан сертификатланган махсулотнинг мувофиклик белгиси
билан ѐрликланиш амалга оширилади.
Схема 9. Махсулот сифатининг белгиланган талабларга мувофиклигини
тасдикловчи таъминотчининг декларацияси ва унга илова килинган меъѐрий
хужжатларни мувофиқлигининг исботи сифатида кулланишига асосланган. Бу
схема билан буюртмачи аккредитациядан утган лабораторияда синовларнинг
утказилиши ѐки сифат менежменти тизимини сертификатлаштиришни ѐхуд
хам униси хам бунисини утказилишини таъминлаб,
кейинчалик декларация
қабул қилиб, стандартлаштириш идорасига сертификацияга буюртма беради. 9-
схемани куллашнинг зарурий шарти - буюртмачи ихтиѐрида махсулотнинг
белгиланган талабларга мувофиклигини билвосита ѐки бевосита тасдикловчи
барча хужжатларнинг булишидир. Агар мазкур шарт бажарилмаса,
сертификатлаштириш идораси буюртмачига махсулотни бошка схема буйича
сертификатлаштиришни таклиф этади.
«Бир
турдаги
масулотларни
мажбурий
сертификатлаштириш
қоидалари»нинг VI бандига мувофиқ («Узстандарт» агентлиги томонидан
2005 йил 7 сентябрда №340 сонли буйруқ билан тасдиқланган) Ўзбекистон
Республикасида фармацевтик маҳсулотларга фақат 3, 4 ва 7 схемалар
қўлланилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида дори воситаларини сертификатлаштириш
асосан махсулот партияларини сертификатлаштириш йули билан амалга
оширилади (7-схема), бу Республикада сотилаѐтган дори воситаларнинг
асосий қисми яқин ва узоқ хориж мамлакатлардан импорт қилиниши билан
боғликдир.
Фармацевтик бозорини кўп қисмини эгалаган маҳалий ва хорижий
фармацевтик корхоналар учун ишлаб чиқариш ҳолатининг назоратини ўз ичига
олган схеманинг қўлланишини максадга мувофикдир (3, 4 схемалар). Бунда
корхонага серияли ишлаб чикариш учун мувофиклик сертификати такдим
этилади ва корхона ўз махсулотининг сериявий назоратидан озод этади.
Сертификат уч
йил муддатга берилади, махсулотга мувофиклик белгиси билан
ѐрликланиши мумкин. Бунда ишлаб чикаришнинг сифат назорат тизими
мавжудлиги ѐки "Сифатли ишлаб чикариш амалиѐти" (GМР) талабларига
мувофиклиги асосий шарт булиб хисобланади.
Хар бир муайян холатда кулланиши мумкин булган сертификатлаштириш
схемаси сертификация идораси томонидан буюртмачининг таклифи,
келтирилган маҳсулотларнинг хажми ва келтирилиш муддати, синов
усуллари, мазкур маҳсулотни ишлаб чиқариш ва истеъмолининг ўзига хос
тарафларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Буюртмачи мувофиқлик сертификати бўлган ва мувофиқлик белгиси
билан ѐрлиқланган маҳсулотни реклама қилиш ҳуқуқига эга. Мажбурий
120
сертификатлаштиришдан ўтиши лозим бўлган, аммо сертификатга эга
бўлмаган маҳсулотни реклама қилиш руҳсат этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: