134
Ушбу хоналарнинг полларга плиткалар, кафеллар ѐтқизилиши ѐки
чоклари бириктирилган ленолиум, релин билан қопланиши мумкин.
Бошқарув ходимлари ва ѐрдамчи хоналарининг ички деворлари юзаси,
шифти ва полларини пардозлашда бошқа қурилиш
материаллардан
фойдаланишга руҳсат этилади.
Дори воситалари ва тиббий буюмлар омборхонаси санитария
қоидалари ва меъѐрлари талабларига жавоб бериши керак, ҳамда дори
воситалари ва тиббиѐт буюмларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
амалдаги буйруқлари, қўлланмалари асосида, фармацевтика талаблари
даражасида сақлаш учун керакли мебеллар, стеллажлар, шкафлар, асбоблар,
ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак. Омборхона полларининг юзаси
дезинфекцияловчи ва ювиш воситалари билан ҳўллаб
тозалашга чидамли
бўлган материаллар билан қопланиши керак.
Термолабиль дори воситаларини сақлаш хонасида зарур шароитлар
яратилган бўлиши, бунда хонага кондиционер, совутгичлар қўйилиши, ҳамда
хона ҳаво ҳарорати ва намлигини ўлчаш асбоби (термометр, гигрометр ѐки
психрометр) билан таъминланиши керак. Ушбу ўлчов асбоби полдан 1,5-1,7
метр баланликда, кириш эшиклари ва иситиш асбобларидан камида 3 метр
масофада ўрнатилади ва кундалик ҳарорат кўрсаткичи маҳсус дафтарда қайд
этиб борилади. Дафтар тўлгандан сўнг бир йил сақланади ва ўрнатилган
тартибда йўқ қилинади.
Дорихонада ишлаб чиқариш хоналари (ассистент хонаси, асептика
блоки) дорихона мебеллари, дори турларини тайѐрлашда, аралаштиришда,
фильтрлашда, қадоқлашда,
идишларга куйишда, идишлар оғзини
беркитишда, стериллашда, сифатини текшириш ва баҳолашда, ѐрлиқлашда
ишлатиладиган асбоб-ускуналар, шунингдек ўлчов
асбоблари, тош-
торозилар, кимѐвий реактивлар ва бошқа керакли жиҳозлар билан
таъминланиши керак. Дорихонада ишлатиладиган ўлчов асбоблари, тош-
торозилар Давлат қиѐслаш маркази томонидан белгиланган тартибда
метрология кўригидан ўтказилиши керак.
Дорихона мебелларининг устки қисми текис бўлиши, дори воситалари
ва кимѐвий моддалар таъсирига чидамли бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш хоналарига ва омборхоналарга фақат масъул ходимлар
киришига руҳсат этилади, бегона шахслар кириши ман этилади.
Тозаланган сув олиш ва идишларни ювиш хоналари иш ҳажмига қараб
керакли асбоб-ускуналар билан жиҳозланади ва амалдаги санитария
қоидалари ва меъѐрлари талабларига тўлиқ жавоб бериши керак.
Дорихонада тозалаш ишларини олиб бориш учун ишлатиладиган
асбоб-анжомлар, дезинфекцияловчи ва ювиш воситаларини сақлаш учун
алоҳида хона ѐки шкаф ажратилади.
Даволаш-профилактика муассасаларининг дорихонасига кириш эшиги
олдида идоравий бўйсуниши, иш тартиби кўрсатилган пешлавҳа осиб
қўйилади.
Дорихона биноси ѐнғиндан хабар берувчи ва товушли қўриқлаш
мосламалари билан жиҳозлар билан таъминланиши керак.
135
Дорихона иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунлари,
Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Соғлиқни
сақлаш вазирлигининг буйруқ ва фармойишларига ҳамда бошқа
амалдаги
меъѐрий ҳужжатлар талаблари асосида олиб боради.
Дорихонада
миқдорий
буюм
ҳисобига
олинадиган
дори
воситаларининг рўйҳати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги
буйруқлари асосида тасдиқланади ва уларнинг ҳисоби белгиланган тартибда
расмийлаштирилган маҳсус журналларда олиб борилади. Ушбу журналлар
тўлгандан сўнг амалдаги меъѐрий ҳужжатлар талаблари асосида сақланади ва
сақлаш муддати тугагандан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Гиѐҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, ва прекурсорларни
ҳисобини
олиб бориш, бўлимларга бериш, сақлаш Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг 2001 йил 28 ноябрдаги 527 сонли буйруғининг тегишли
бандлари талабларига мувофиқ олиб борилади.
Этил спиртини ҳисобини олиб бориш, бўлимларга бериш, сақлаш
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1999 йил 26 июлдаги 462 сонли
буйруғининг талабларига мувофиқ олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: