СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Дори воситаларини қалбакилаштиришни бартараф этиш бўйича



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

 
Дори воситаларини қалбакилаштиришни бартараф этиш бўйича 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари бўйича чора-
тадбирлар 
Фармацевтика саноати. 
Фармацевтика саноати қалбаки дори 
воситаларини аниқлашда муҳим ўрин эгаллайди. Қўлланадиган 
чоралар:
дори воситаларининг ҳимоя тизимини татбиқ этиш, ўз 
маҳсулотларини қалбакилаштирилишини олдини олиш мақсадида 
ҳимоя ѐрлиқларидан ва бошқа воситаларидан фойдаланиш чора-
тадбирларини қўллаш;


127 
ўз омборида дори воситалари ва қадоқлаш материалларининг 
ноқонуний ишлаб чиқарувчи ва қадоқловчиларга сотиш мақсадида 
ўғирланишини олдини олиш. 
Дори воситаларини хориждан келтирувчи ташкилотлар

Фармацевтика 
маҳсулотларини 
хориждан 
олиб 
келувчи 
ташкилотлар қуйидаги чораларни кўришлари керак:
хориждан олиб келинаѐтган дори воситалари тегишли давлатларда 
қонуний йўл билан ишлаб чиқарилганлиги кафолатланиши; 
келтирилаѐтган давлатларда хавфсизлик чораларини ўрганиш ва 
фойдаланиш;
четдан олинган дори воситаларига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 
тавсиялари 
асосида 
расмийлаштирилган 
фармацевтика 
маҳсулотининг сифат сертификатини имконият даражасида олиш.
Улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари
.
Фармацевтика маҳсулотлари билан улгуржи ва чакана савдо 
қилувчилар қуйидаги чораларни кўришлари керак: 
дори воситаларини фақат қонуний ва ишонли манбалардан сотиб олиш
дориларнинг қалбакилигига ѐки дорининг сифати, самарадорлиги
ҳавфсизлиги шубҳали бўлган дориларни сотиб олмаслик, сотмаслик 
ѐки етказиб бермаслик; 
дори воситаларининг сифат назоратини визуал ва бошқа ноаналитик 
усуллар билан ўтказиш, шу билан бирга, ѐрлиқлаш сифатини ва 
қадоқлаш материалларини, ишлаб чиқарувчининг номи ва 
манзилини текшириш. 
Соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари

Ҳамма Соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари қалбаки дори 
воситаларига қарши курашга ўз ҳиссаларини қўшишлари керак. Дори 
воситаларини тавсия этувчи шифокорлар баъзи бир дорилар ишлатилганда 
даволанишнинг самарасиз кечишига алоҳида аҳамият беришлари керак
чунки бу - дори қалбакилигининг белгиси бўлиши мумкин. Қалбаки, деб 
тахмин қилинган дори воситалари ҳақида дори воситалари сифатини 
назорат қилувчи миллий органларга хабар қилиниши, улар эса ўз навбатида 
намуналар олиб, экспертиза ўтказишлари керак. 
Истеъмолчилар. 
Истеъмолчилар ҳам ўз шифокорларига қуйидаги 
маълумотларни етказишлари керак:
қўлланилган 
даволаш 
чораларига 
қарамасдан 
соғаймаслик 
ҳолатлари тўғрисида; 
даволаниш давомидаги барча ножўя таъсирлар тўғрисида 
(кутилмаган ножўя таъсирлар қўлланилаѐтган дори воситаларининг 
қалбакилигидан далолат беради).
Дори воситаларининг қалбакилаштирилишини бартараф этиш каби 
муҳим ва ижтимоий аҳамиятга эга муаммонинг ижобий ҳал бўлиши, 
фармацевтика бозори муомаласига фақат сифатли, самарали ва безарар дори 
воситалари киритишга алоқадор бўлган мутасадди ташкилот ва шахсларнинг 
ҳамкорлигига боғлиқ. 


128 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish