СММ-51 гурухи
Исматов Алишербек
1-топширик
Ноосфера таълимоти асосчиларидан бири В.И.Вернадскийнинг ахлоқий қарашлари
Бу масаланинг ечилиши инсоннинг ақл-идрок кучи билан боғлангандир. Инсон ақл-идрокининг оламга таъсир кўрсатиш чегараси ноосфера деб аталади. Инсон ўзлигини англамас экан, унинг сайёрамизга ҳалокатли таъсири кучайгандан кучайиб, охир-оқибатда унинг ўзини ҳам ҳалокатга олиб бориши мумкин, деган илмий башоратлар бор. Ҳақиқатан ҳам инсон фаолияти ак,л-идрок билан оқилона бошқарилмас экан, у ер юзининг ҳалокатини тезлаштириши муқаррардир. Ҳозирги замондаги экологик муаммолардан бири ҳам инсон фаолияти томонидан атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва бу ҳалокатни тўхтатиб қолишдан иборат. Бу оламни қай даражада яхши билиб олишимиз ва унинг ҳаётига нисбатан масъулиятни англашимизга боғлиқцир. Инсон жамиятда ва табиатда тутган ўз ўрнини тўғри англаса, атроф-муҳитни ҳам авайлаб-асрайди, ер юзини гуллатиб-яшнатади. Ғарб фалсафасида инсонга, асосан, биологик мавжудот, табиатдаги эволюцион ўзгаришларнинг маҳсули деб қаралди.
Рус табиатшуноси В.А. Вернадскийнинг таълимотига кўра, инсон акли буюк геологик омил сифатида табиатдаги тараққиётни тезлаштирган, бутун ҳаётнинг такдири инсоннинг ақл-заковати ва ахлоқига боғлиқдир. Ҳозирги замон фалсафасининг йирик вакилларидан бири булган Э.Фромм инсонга булган соф ва самимий муҳаббатни бутун ер юзи халқлари ўртасида тинчлик, тотувлик, ҳамкорлик муносабатларини қарор топтиришнинг муҳим омили деб ҳисоблади; инсоннинг энг муҳим қобилияти сифатида севиш қобилияти, санъатлар ичида энг муҳими севиш санъати эканлигини курсатди. Файласуфнинг таъкидлашича, инсон бошқаларнинг севиш қобилиятини тарбиялаши, такомиллаштириши мумкин.
2. Сенеканинг “Ахлоқга оид мактублар” асари
ЛУЦИЙ АННЕЙ СЕНЕКА ҳам ёзувчи, ҳам ахлоқшунос, ҳам нафосатшунос файласуф. Унинг “Ахлоқга оид мактублар”, “Шафқат ҳақида”, “Бахтли ҳаёт ҳақида” сингари нафосатшуносликка доир рисолалари кўпчиликка маълум. Сенеканинг фикрига кўра, дунё моддий, бироқ, унда қандайдир жонли ибтидо ҳукмрон: уни ақл-идрок деймизми, табиат, башорат ёки тақдир деймизми - аҳамияти йўқ. Муҳими шуки, унинг ёзиғи албатта амалга ошади. Файласуф фазилатларнинг маъносини тақдирдан розиликда, унинг зарбаларига инсоний қадр-қимматни йўқотмай, мардона ва чидам билан дош беришда кўради. У ўлимни совуқ, тунд, лекин озодликнинг кафолати сифатида талқин этади. Озодликни ўз-ўзини ўлдиришда кўриш, шубҳасиз, у яшаган даврнинг ғоятда фожиалилиги билан боғлиқ.Яна бир Қадимги Румо ахлоқшуноси ва нафосатшуноси озод қилинган қул
ЭПИКТЕТДИР. Унинг ахлоқий ва эстетик қоидалари қуйидагича: тақдир муқаррар; ақл-идрок ахлоқнинг ва нафосатнинг ягона ва ишончли мезони; ташқи дунё маъбудлар иродасига қатъиян боғлиқ, ички дунё инсоннинг ҳукми остида; ҳақиқий донишманднинг эрки шундаки, у ўзига боғлиқ бўлган нарсаларни ҳаётнинг мақсади ва маъноси шахсий ички эркинликни англаш ва уни қўлга киритиш; унга элтадиган йўл битта - маъбудлар иродасига сўзсиз итоаткорлик, эҳтиёжда мўътадиллик, бепарволик, совуққон ақл билан иш кўриш.
Шундай қилиб, Қадимги Румо нафосатшунослари ҳам инсон хатти-ҳаракатлари муаммосини ўртага ташлайди ва инсоннинг оламдаги ўрни ҳамда ҳаётнинг мақсадини белгилашга интиладилар. Бундай интилиш, айни пайтда, бутун Қадимги дунёнинг мумтоз нафосатшуносларига хосдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |