Хазина мажбуриятлари - бу уларнинг эгалари томонидан бюджетга пул маблағларини берганликларини тасдиқловчи ҳамда ушбу қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида белгиланган даромадни олиш ҳуқуқини берувчи давлат қимматли қоғозларидир. Улар жисмоний шахслар учун чиқариладиган қимматли қоғозлардир.
Депозит сертификатлари (инглизча certifikate of deposit)- бу пул маблағларини омонатга қўйилганлиги тўғрисида, омонатчига белгиланган муддат тугагандан сўнг депозит суммаси ва унга тегишли фоизларни олиш ҳуқуқини берувчи кредит муассасасининг гувоҳномасидир. 1994 йилдан бошлаб депозит сертификатлари юридик шахслар учун 1 йилгача бўлган муддатга, жисмоний шахлар учун 3 йилгача бўлган муддатга чиқарила бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |