3. Инвестицияларнинг турлари ва шакллари
Инвестицияларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги турлари мавжуд:
- реал инвестициялар;
- молиявий инвестициялар;
- интеллектуал инвестициялар.
Реал инвестициялар - бу корхона асосий воситаларини вужудга келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, шунингдек, моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялардир. Бухгалтерия ҳисобида бу турдаги инвестициялар капитал қўйилмалар сифатида эътироф этилади.
Молиявий инвестициялар-даромад олиш (худди фоизлар, дивидендлар ва ижара ҳақи сингари) ва асосий капитал қийматини кўпайтириш мақсадида унинг тасарруфида бўлган корхона активларидир.
Интеллектуал инвестициялар - бу корхонанинг интеллектуал бойликларини харид қилишга сарфланган маблағларидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий инвестициялар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Молиявий инвестиция юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида мавжуд бўлган бўш пул маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлайди.
Молиявий инвестициялар жорий (қисқа) ва узоқ муддатли инвестицияларга ажратилади.
Жорий (қисқа) инвестициялар-эркин сотиладиган ва бир йилдан кўп бўлмаган муддатда эгалик қилишга қаратилган қимматли қоғозлардир, улар одатда бозор (ликвидли) қимматли қоғозлари деб аталади. Бозор қимматбаҳо қоғозлари кўп ҳолларда бўш турган нақд пулларни вақтинча қўйилмаси бўлади. Улар шунингдек, бино, асбоб-ускуналар қўйилиши кутилаётган капитал ҳам бўлиши мумкин.
Жорий (қисқа) инвестициялар улуши, қарз ва қимматли қоғозлари билан акс эттирилган бўлиши мумкин.
Улушли қимматбаҳо қоғозлар, одатда, оддий ва имтиёзли акциялар билан ифодаланади.
Қарз қимматли қоғозлари одатда облигациялар, хазина векселлар, депозит сертификатлари ва ҳакозолар билан ифодаланади.
Узоқ муддатли инвестициялар - бир йилдан узоқ бўлган муддатда эгалик қилишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қўйилган инвестициялардир. Улар одатда инвестицион портфелда улушли (акциялар) ва қарз (узоқ муддатли облигациялар) қимматли қоғозлар билан ифодаланган бўлади.
Корхона ихтиёрида бўлган қимматли қоғозларнинг барчаси инвестицион портфель дейилади.
Қимматли қоғоз – бу шу қоғоз эгасининг қимматли қоғозни чиқарган шахсда қарзи ёки мулкида улуши борлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Шуни қайд қилиш лозимки, қимматли қоғозлар моҳияти улар бажариши керак бўлган функцияларда намоён бўлади. Қимматли қоғозларнинг бажариши лозим бўлган қуйидаги функциялари эътироф этилган: инвестиция, рағбатлантирувчи, хусусийлаштирувчи, инфляцияга қарши турувчи. Социал ҳимоя қилувчи қимматли қоғозларнинг инвестиция функцияси моҳияти шундан иборатки, қимматли қоғозлар айрим олинган тармоқларда вужудга келтирилиши мумкин бўлган капитал қўйилмалар ва молиявий тақчилликнинг олдини олишга ёрдам беради; техникавий ва қайта реконструкцияни амалга оширишга имкон беради; бозор инфраструктураси объектларининг нормал ишлашини таъминлайди.
Молиявий инвестициялар муддатига кўра қисқа муддатли ва узоқ муддатли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |