Мактабдаги тарбиявий ишлар тизимида синф раҳбари ишини такомиллаштириш.
Синфда асосий ишларни йўлга қўядиган, ўқувчиларнинг биринчи тарбиячиси ва мураббийси синф раҳбаридир. Мактабда синф раҳбар тажрибали ва обрўли ўқитувчилардан тайинлайди. Унга болалар ҳаётини йўлга қўйиш, жамоани уюштириш ва уни тарбиялаш масъулияти, синфда ўқув-тарбия ишларига жавобгарлик юкланади. Тарбиячи сифатида ўқувчиларни ҳар томонлама камол топиши тўғрисида, уларни меҳнатсеварлик, руҳида тарбиялаш, ўқувчилар билимини ошириш ва синфда тартибинтизомни мустаҳкамлаш тўғрисида ғамхўрлик қилади. Синф раҳбари бу ишларнинг ҳаммасини ҳаваскор киши сифатида эмас, балки расмий масул шахс сифатида бажаради. У мактаб раҳбарлари олдида, халқ маорифи ташкилотлари олдида ўзига топширилган синфда ғоявий-сиёсий ишларнинг аҳволи учун, тарбиявий ишларнинг мазмуни ва йўлга қўйилиши учун жавобгардир. Синф раҳбарининг асосий вазифаси ўқувчиларга тарбия бериш ва уларни дўстона бир жамоа қилиб жипслаштиришдан иборат. У ўз синфида дарс бераётган ўқитувчилар олиб бораётган ўқув тарбия ишларининг хусусиятларини, уларнинг ўқувчиларга қўядиган талаблари ҳамда ўқувчилар билан ўзаро алоқаларини ўрганади, айрим ўқувчилар хулқ-атвори ҳақида уларга таъсир кўрсатиш методлари ҳақида ўқитувчилар билан фикрлашиб туради.
Синф раҳбари мактаб педагогик жамоаси ва педагогик кенгашининг аъзосидир. Мактабдаги тарбиявий ишлар услубини ўрганадиган ҳар бир ўқувчи, аввало, қуйидагиларни яхши ўрганган ва ҳар жиҳатдан пухта ўзлаштирган бўлмоғи лозим. Яъни тарбиявий ишлар услубида умуминсоний ғояларни, маълум мақсадга интилувчанликни, тарбиянинг турмуш билан, мустақиллигимизнинг моҳияти билан алоқаси, жамоада ва жамоа орқали тарбиялашни, тарбияланувчининг шахсига қўйиладиган талаблар ва уни ҳурмат қилиш бирлигини, тарбиявий таъсирнинг изчиллигини, тизимлилиги, узлуксизлиги, тарбия ўқувчиларининг ёшига ва индивидуал хусусиятларига мувофиқ бўлишини ўз ичига олади. Синф раҳбари қандай шароитда ишламасин, у қандай синфга раҳбарлик қилмасин, бутун эътиборни ўқувчи шахсига, уни ҳар торнонлама камол топтиришга қаратмоғи лозим. Синф раҳбари олиб борадиган асосий тарбиявий ишлар қуйидаги қисмларга бўлинади: 1. Ўқувчиларни ўрганиш, синфга раҳбарлик қилиш, синфнинг ҳар қайси ўқувчисини ўрганишдан бошланади. Бунинг натижасида ўқувчиларга индивидуал ёндошишни амалга ошириш учун зарур бўлган шароит юзага келади. 2. Синф ўқувчилар жамоасини ташкил этиш ва тарбиялаш синф раҳбари ишининг асосий вазифаларидандир. Синф раҳбари ўқувчиларни иноқ ва маълум мақсадни кўзлаб жамоага жипслаштирар экан, ўқув-тарбиявий вазифаларини муваффақиятли ҳал этиш учун замин яратади. Синф бирданига жамоа бўлиб шаклланиб қўя қолмайди. Синф раҳбари билан биргаликда фаолият кўрсатиш тажрибаси тўпланган тақдирда, фаол, ижобий анъаналар барпо этилган тақдирда, ўртоқлик алоқалари ривожланиб мустаҳкамланган, умуммактаб жамоа билан тўғри муносабатлар ўрнатилган тақдирдагина синф жамоа бўлиб шаклланади. 3. Ўқувчилар билим сифатини ошириш ҳамда уларнинг тартиб-интизомини мустаҳкамлаш. Билимларнинг юксак даражада бўлиши ва онгли интизом синфда таълимтарбия ишини тўғри йўлга қўйишнинг энг муҳим кўрсаткичларидандир. Ўқувчиларни онгли интизомлилик руҳида тарбиялаш, уларни демократик жамият, турмуш қоидаларини ихтиёрий бажаришга ўргатиш синф раҳбари фаолиятида катта ўрин тутади. 4. Дарсдан ташқари тарбиявий ишларни ташкил этиш ва уларни ўтказиш. 5. Болалар ва ўсмирлар уюшмаси ташкилотларига ёрдам кўрсатиш, улар билан яқиндан алоқада бўлиш. 6. Ўқувчилар ота-оналари билан иш олиб бориш.
Синф бурчаги синфнинг ҳаёти ва фаолиятини, унинг ютуқ ва камчиликларини акс эттирувчи кўзгудир. Синф раҳбари малакасини ошириш. Энди иш бошлаган синф раҳбарларигина эмас, балки мактабда кўп йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган тажрибали синф раҳбарлари ҳам ўз малакаларини оширишга муҳтождирлар. Синф раҳбари педагогика ва психология асослари назариясини яхши ўрганиши ва ўзлаштириши, ҳозирги педагогик технолгияларни ва методларни, компютер технологиясини мукаммал билмоғи зарур. Тарбия масалаларига оид адабиётларни мунтазам ўқиб бориши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |