75
Мамлакат
стандартлари ва
техникавий шартлари, ИСО
стандартлари ва бошқа халқаро стандартларда таркиб топган
маҳсулот сифатига бўлган талаблар ҳақидаги маълумотларни;
Мамлакат ва хорижда чиқадиган ўхшаш маҳсулотларнинг энг
яхши намуналари сифати ҳақида маълумотларни;
Маҳсулот сифатини кўтариш
имконини берадиган илмий-
техникавий ютуқлар ҳақида маълумотларни;
Маҳсулотнинг стенд, полигон ва бошқа завод синовлари
натижаларини олади.
Сифатни яхшилашнинг техникавий-иқтисодий таҳлили
корхона ва унинг бўлинмалари маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича
қилган фаолиятининг охирги натижаларини аниқлаш ва бўлинмалар
ишини баҳолашдан иборат.
Техникавий-иқтисодий
таҳлилнинг
асосий
йўналишлари
қуйидагилардир:
ишлаб чиқилаѐтган ва ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг
техникавий даражаси ва сифатини аниқлаш;
маҳсулот сифатига таъсир этадиган омилларни аниқлаш;
маҳсулот сифати кўрсаткичлари динамикаси (ўсиши)ни аниқлаш;
янги маҳсулот чиқаришнинг иқтисодий самарасини аниқлаш;
корхонага сифатсиз хомашѐ,
материал, жамловчи буюмлар ва
бошқалар етказиб берилиши туфайли кўрилган талафотларни анқлаш;
яроқсизликнинг ҳамма турлари, рекламациялар ва бошқалардан
кўрилган талафотларни аниқлаш.
2. АҚШ фирмаларида сифатни бошқариш тизимлари
Охирги вақтда кўп АҚШ фирмалари сифатни бошқариш
жараѐнларини
такомиллаштиришда
қуйидаги
тамойилларни
қўллайдилар:
фирманинг олий бошқарув бўғинларининг сифатни таъминлаш
тизимида оддий қатнашишдан тизимни бевосита бошқаришга ўтиши;
барча тоифали кадрлар малакасини оширишга диққатни
кескин
ошиши;
барча тоифали ходимлар учун фирмада бажарилаѐтган ишлар ва
операцияларга стандартлар қўллаш. Бу стандартлар иш натижаларини
ихтиѐрий баҳоланишини бартараф қилиши керак ва "биринчи
мартадан тўғри" ҳамда "дефектлар сони — нол" талабларини амалга
оширилишини таъминлаши керак
сифатни нафақат техникавий кўрсаткичлар орқали,
балки нарх
кўрсаткичлари орқали ўлчаш, натижада "сифат нархи" тушунчаси
киритилади, у ўз ичига "номувофиқлик нархи" ва "мувофиқлик
нархи
"ни олади.
Шунга карамасдан АҚШ саноати маҳсулот сифати етарли
76
даражада юқори бўлмаганлиги
туфайли катта талафотларга
учрамоқда. Масалан, корхонанинг барча жорий харажатларининг 20-
25% дефектларни топиш ва уларни бартараф қилишга сарфланади,
яъни ҳар бир тўртинчи ходим маҳсулот ишлаб чиқармасдан фақат
ишлаб чиқаришда дефектга йўл қўйилган нарсаларни қайта ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: