Сиёсий маданият ва этика



Download 34,57 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi34,57 Kb.
#196155
  1   2
Bog'liq
Сиёсий маданият маъруза матни

СИЁСИЙ МАДАНИЯТ ВА ЭТИКА

Ҳар қандай жамиятда унинг ишлаб чиқариш усули ва ишлаб чиқариш муносабатларини ўзида акс эттирган сиёсий тизим амал қилади. Бу тизим ҳар бир мамлакатнинг моддий ва маънавий шароитларини, уларнинг ижтимоий ва миллий тузилишини, демографик ва экологик жараёнларини, аҳолисининг онглилик даражасини, хуллас, унинг ижтимоий аҳволини ўзида акс эттиради. Сиёсий тизим сиёсий ҳодиса сифатида албатта жамият ҳаётига кучли таъсир кўрсатади. Унинг таъсирида жамиятнинг турли соҳаларида, жамият аъзоларининг ҳулқ-атворида муҳим ўзгаришлар амалга оширилади. Бу ўзгаришлар жамиятда ҳукм сураётган у ёки бу сиёсий тизимнинг анъана ва қадриятлари асосида юз беради. Биламизки, дунёда турли сиёсий тизимлар мавжуд бўлиши мумкин. Ҳар бир сиёсий тизим ўзининг сиёсий маданияти ва мафкураси эга бўлиб, улар маълум бир қадриятлар таъсирида ривожланиб боради. Айтайлик, демократиянинг қадриятлари ва анъаналари монархия(авторитар) давлатларининг қадриятларидан ёки, тоталитар давлатлар қадриятларидан кескин фарқ қилади. Албатта, бу анъаналар ўша жамият аъзолари(фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, давлат хизматчилари)нинг ахлоқига, маънавиятига таъсир кўрсатади.


Замонавий сиёсатшуносликда жамиятнинг сиёсий маданиятини ўрганиш муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Инсон ёки шахс сиёсий маданият ва мафкуранинг ташувчилари ҳисобланади. Улар маълум бир сиёсий маданиятнинг субъектлари бўлиб, сиёсий тажрибани ўз тарихий кечмишидан келажакка етказиб боради. Сиёсий анъаналар, қадриятлар шу тариқа жамиятдан жамиятга, замондан замонга ўтиб боради. Қадимги файласуфлар қарашларида ҳамда уларнинг тадқиқотларида ҳар доим сиёсий маданият ва мафкура борасида фикрлар бўлиб келган, бироқ улар сиёсий анъаналар ва сиёсий қарашлар тарзида баён этилган. Мисол учун, Аристотель инсон онгининг аҳволи, унинг жамият барқарорлиги ва қадриятлари ўлчовига таъсири тўғрисида фикр юритган бўлса, А. де Токвиль сиёсий қадриятларнинг аҳамияти тўғрисида, М.Вебер эса, сиёсий тизимларнинг шаклланишида сиёсий қадриятлар ва диннинг аҳамиятига оид қарашлари тўғрисида фикр юритишган. Умуман олганда, “сиёсий маданият” тушунчаси сиёсий фанлар тизимига кириб келганига кўп бўлган эмас. Яъни олимлар томонидан
1950-1960 йилларда деб тахмин қилинсада, илк намуналари немис файласуфи И.Гердернинг ижод намуналарида ХVIII асрда пайдо бўлганлиги ҳам айтилади. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, сиёсий маданият концепциясининг шаклланишида Г.Алмонд ва С.Вербларнинг ўрни ниҳоятда беқиёсдир. Г.Алмонд “сиёсий маданият” ғоясининг муаллифи бўлиб, бу ғоя унда сиёсий тизимлар назариясини ишлаб чиқиш жараёнида пайдо бўлган. Унинг сиёсий маданият концепциясини ишлаб чиқишга уриниши “Қиёсий сиёсий тизимлар” мақоласини ёзиши билан боғлиқ. Бу мақола сиёсий тизимлар назариясини ишлаб чиқиши билан юзага келган1. 1956 йилда ёзилган мазкур ишда, сиёсий тизимларнинг 2 та муҳим даражаси таҳлил этилган. Биринчи даражаси – анъанавий институционал даража бўлиб, унинг доирасида давлат ва унинг сиёсий институтларига хос бўлган функциялар, меъёрлар ва механизмларга асосий эътибор қаратилади. Иккинчи даража – ориентациявий бўлиб, шахсларнинг сиёсий ва бошқа институтларга муносабатларининг махсус шаклини таҳлил этишга қаратилган. Натижада Алмонд ҳар бир сиёсий тизим сиёсий ҳатти-ҳаракатга тааллуқли бўлган ўзига хос ориентациявий тузилишга асосланади деган хулосага келган2.
Кейинчалик бу назария Г.Алмонд ва С.Вербларнинг 1963 йилдаги “Фуқаролик маданияти” китобида ривожлантирилди3. Айнан ушбу китобда муаллифлар томонидан янги атама фанга киритилаётганлиги айтиб ўтилган эди. АҚШда пайдо бўлган бу тушунча кейинчалик бошқа давлатларга ҳам ёйила бошлади ҳамда сиёсий жараёнлар ва ҳодисаларнинг энг муҳим воситаларидан бирига айланди дейиш мумкин.
Сиёсий маданият ва мафкура борасида ҳозирги кунда кўпгина тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Бироқ, замонавий олимлар ва тадқиқотчилар томонидан сиёсий маданиятни хулқ-атвор методологиясининг инқирози туфайли ўрганиш бошланганлиги ҳам тахмин қилинади.
Замонавий фан тилида “Сиёсий маданият” тушунчаси қуйидагиларга нисбатан ишлатилади:

  • Сиёсий тасаввурлар тизими;

  • Сиёсий хулққа таъсир этувчи сиёсий қадриятлар тизими;

– Сиёсий муносабатларни ривожлантириш даражасининг кўрсаткичи, сиёсий фаолиятнинг маънавий коди (мета-дастур).
Шунингдек, қуйидагиларга нисбатан ҳам “сиёсий маданият” тушунчаси қўлланилади:

  • сиёсий соҳани ривожлантиришнинг маъноси ва мақсадлари ҳақидаги қадрият ғояларини ўзида мужассам этган ва жамиятда ўрнатилган давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг нормалари ва анъаналарини мустаҳкамлайдиган, ижтимоий соҳада маълум бир жамият учун хос бўлган шахсларнинг ҳатти-ҳаракат шаклларининг умумийлиги;

  • фуқароларнинг сиёсий билим ва кўникмаларининг маълум бир даражаси (уларнинг сиёсий тарбиясига ва мамлакат сиёсий ҳаётидаги иштирокига таъсир этади);

  • онг элементлари ва ҳодисаларининг, умуман маданиятнинг, сиёсий ҳаётнинг, сиёсий жараённинг такрорланишини таъминловчи давлат ва сиёсий институтларнинг шаклланиши ва фаолияти;

  • жамият ҳаётининг умумэътироф этилган меъёрлари ва анъаналарини ўзлаштириш даражасини кўрсатувчи сиёсий ҳатти-ҳаракатлари “маънавий кодлари”нинг энг барқарор шакллари.

Кенг маънода сиёсий маданиятни тегишли ижтимоий-сиёсий институтлар ва муносабатлар томонидан “Эътирозга учраган” сиёсат субъектининг, сиёсий фаолиятнинг ва ушбу фаолият натижаларининг ривожланиш даражасини ўзида мужассам этган жамиятнинг сиёсий соҳасини тарих оша аниқлаган сифат тавсифи сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Тор маънода, у сиёсат дунёси ҳақида у ёки бу миллий ёки ижтимоий-сиёсий ҳамжамиятнинг намойишлари мажмуи сифатида тушунилади. Умуман олганда, маданият ҳаётнинг турли соҳаларида мавжуд ҳатти-ҳаракатларнинг муайян нормалари ва қоидаларини белгилаб беради. Сиёсий маданият сиёсий соҳада ўзини тутиш қоидалари ва сиёсий соҳанинг “ўйин қоидаларини” белгилайди.
Сиёсий маданият маълум маънода жамият аъзолари томонидан мавжуд бошқарув шаклини қонуний деб қабул қиладиган ёки уни рад этадиган муайян ҳатти-ҳаракатлар шаклланишига ҳисса қўшадиган ва унга йўналиш берадиган доирани ўрнатади4.
Покистонлик сиёсатчи, сиёсатшуносликка оид илмий китоблар муаллифи Мажар ул Ҳақ сиёсий маданиятни аҳолининг муносабатлари, эътиқоди ва кўникмаларини ҳамда аҳоли алоҳида қатламларига хос бўлган мойилликлар ва андозаларни англатишини таъкидлайди. Унинг фикрига кўра сиёсий маданият аҳолининг барча қатламлари учун умумий бўлсада, унда алоҳида синфлар, этник гуруҳлар, ҳатто сиёсатда аниқ бир вазифани амалга ошираётган шахсларга хос алоҳида тенденциялар ва мойилликлар ҳам кузатилади5.
Машҳур америкалик сиёсатшунос С.Липсет сиёсий маданиятни сиёсий фаолиятнинг қонунийлигини таъминлаш учун хизмат қиладиган одатлар йиғиндиси дея таъриф беради6.
Бошқа бир америкалик сиёсатшунос Л.Пай сиёсий маданият ишонч ва ҳиссий кўрсатмалар жамланмаси бўлиб, сиёсий жараёнларга тартиб ва маъно-мазмун беради, керак бўлса, сиёсий тизим ҳатти-ҳаракатларини бошқаришда яширин қоидаларни ҳам ўз ичига олади7.
Функционал услубий кўрсатмалар доирасида жамиятда сиёсий маданиятнинг бир қатор функцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Сиёсий маданиятнинг роли сиёсий хавфларни камайтириш бўлиб, давлат ҳокимияти қарорларининг ижтимоий-иқтисодий субъектлари фаолияти учун шарт-шароитларни ёмонлаштирадиган зарарли хавфларни камайтиришдан иборат8.
С.Н.Гавровнинг фикрига кўра, сиёсий маданият ҳатти-ҳаракатларнинг миллий-психологик нормалари, ахлоқий (жумладан, конфессиявий) қадриятлар, “ўзим” ва “атрофдагилар”нинг каби архетипик қиёфаси билан ажралиб туради. Буларнинг барчаси давлат, бошқа сиёсий институтлар ва шахслар ўртасидаги муносабатларнинг табиатига таъсир кўрсатиш орқали сиёсий маданият соҳасининг институтционализация қилиш жараёнини белгилайди. Сиёсий маданиятда креатив (кўпинча хорижий маданий элементларни ўз ичига олган) ва консерватив таркибий қисмлар назарда тутилган. Ушбу таркибий қисмлар ўзаро таъсир қилиш, жалб этиш ва рад этишдан иборат.9
Шунингдек,
Download 34,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish