Сиёсий маданият ва этика



Download 34,57 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi34,57 Kb.
#196155
1   2
Bog'liq
Сиёсий маданият маъруза матни

сиёсий маданият – ижтимоий-сиёсий ва сиёсий қадриятларни сақлаш, амалга ошириш, етказиш ва мустаҳкамлаш, барқарор сиёсий муносабатларни амалга ошириш усулидир. У сиёсий фаолиятнинг шакли ва усули сифатида ҳамда инсонларнинг сиёсий муносабатлари қонун-қоидалари сифатида намоён бўлади. Сиёсий маданият билан бирга унга мос келадиган кўрсатмалар ҳам шаклланиб боради. Маълум бир сиёсий тузум ўрнатилади. Айнан, сиёсий маданият ва сиёсий онг орқали жамият аъзоларининг сиёсий институтлар ҳамда уларнинг фаолиятига бўлган муносабатлари шаклланади. Давлат органлари белгилаб берган норма(меъёр)ларга амал қилиш, ўша меъёрлар доирасида иш тутиш ҳам сиёсий маданият асосида амалга оширилади10.
Бизнингча, сиёсий маданият - жамият аъзоларининг сиёсий онглилиги, сиёсий қобилияти, сиёсий билими ва кўникмалари билан ифодаланувчи фаолиятнинг ўзига хос кўринишидир. Аслида сиёсий маданият сиёсий онгнинг алоҳида таркибий қисмидир. Кишиларда сиёсий маданият ўзи ўзидан шаклланмайди. Бунинг учун маълум шарт-шароитлар бўлиши талаб қилинади. Ана шундай шароитлардан бири жамиятнинг моддий жиҳатдан ривожланганлик даражаси билан белгиланади. Жамият аъзоларининг моддий жиҳатдан таъминланганлик даражаси улар сиёсий маданиятининг ривожланишига маълум даражада таъсир этади. Чунки моддий имкониятлар қулай бўлган шароитда кишилар ўзларининг билим даражасини оширишга, маданий тадбирларда иштирок этишга ва шу орқали ўзларининг сиёсий маданиятини ўстириш имкониятига эга бўладилар. Шунинг учун ҳам шахс, айниқса, сиёсий муносабатларнинг объекти ва субъекти ҳисобланади. Унинг сиёсий муносабатларнинг объекти сифатидаги ўрни турли сиёсий ва ижтимоий ташкилотлар олиб борадиган сиёсатнинг шахсга йўналтирилганлиги билан белгиланса ва бу сиёсатни амалга оширишда уларнинг иштирок этиши асосида намоён бўлса, унинг сиёсий муносабатларнинг субъекти сифатидаги иштироки эса, сиёсатни ишлаб чиқишда қатнашиши билан белгиланади. Жамиятнинг ривожланганлик даражаси қанчалик юксалиб борса, шахснинг сиёсий онги, маънавияти шунчалик ўзгариб боради. Чунки унинг жамиятни бошқаришдаги имкониятлари кенгайиб боради. Бу имкониятлар шахслардаги турли эҳтиёжларни қондиришга уринишларида намоён бўлади. Улар жамиятдаги барча ҳаракатларини эса маълум бир меъёр асосида амалга оширадилар. Бу меъёрлар ахлоқ ва маънавий меъёрлар бўлиб, шахснинг мазкур меъёрларга қай даражада амал қилишларига қараб ижтимоий ҳаёт давом этиб бораверади. Қатъий юритиладиган сиёсат, ёпиқлик, сўз эркинлигининг йўқлиги ва шу каби бошқа таъқиқлар жамият аъзоларида салбий ҳислатларнинг шаклланишига олиб келади. Жумладан, уларда очкўзлик, ёлғончилик, порахўрлик каби салбий иллатлар авж олиши мумкин.
Сиёсий маданият ёрдамида шахсларнинг сиёсатдаги ҳатти-ҳаракатлари сабаблари ва мотивларини кўриш мумкин. Биламизки, жамият аъзоларининг турли шароитларда ҳаёт кечириши, улар ижтимоий мавқеининг хилма хиллиги, сиёсий онглилигининг турли даражада бўлиши уларда сиёсий маданиятнинг шаклланишидаги ҳар хилликни ва ўзига хосликни ифода қилади. Жамият ҳаётини демократлаштириш бир томондан жамият аъзолари маънавияти ва ахлоқига таъсир этиб, уларнинг ҳатти-ҳаракатларининг ўзгариб боришига олиб келса, сиёсий маданиятнинг ҳам шаклланишига таъсир кўрсатади.
Сиёсий маданият ўзаро боғлиқ бўлган таркибий қисмлардан ташкил топган мураккаб ҳодисадир. Улардан баъзилари:

  • Меъёрий ва қадриятга асосланган – сиёсий ҳислар, қадриятлар, идеаллар, эътиқодлар, нормалар ва қоидалар;

  • Кўникмавий – сиёсий билимлар, сиёсий фикрлаш усуллари, кўникмалар;

  • Баҳолаш – сиёсий режимга, сиёсий ҳодисаларга, воқеаларга, раҳбарларга муносабат;

  • Тадбиқ этиладиган – хулқ-атвор бўйича барқарор шахсий кўрсатмалар. Муайян шароитларда муайян ҳаракатларга йўналтириш;

  • Хулқ-атворга асосланган – муайян вазиятларда ҳаракатларга тайёргарлик ва керак бўлганда тегишли ҳаракатларда иштирок этиш.

Жамиятда сиёсий маданиятнинг ташкил топишида сиёсий институтлар иштирок этади ва улар биринчи навбатда сиёсий партиялардир. Улар сиёсий тафаккур ва хулқ-атворнинг мафкуравий асосларини яратадилар, фуқароларнинг сиёсий бирлашмалари ва партия тизимига бўлган муносабатларини шакллантирадилар. Айтиш мумкинки, охирги йилларда сиёсий маданиятнинг ташкил топишида оммавий ахборот воситаларининг роли салмоқли даражада ўсиб бормоқда. Айнан улар сиёсий онг ва сиёсий ҳатти-ҳаракатларни белгилайдиган кўплаб эътиқод ва стериотипларни шакллантиришда, сиёсий мафкурани жамият аъзоларига кенг тарқатишда иштирок этади ёки кўмаклашади. Хусусий маънода сиёсатда маданиятнинг бевосита намоён бўлиши сиёсий маданиятда ифодаланади, бу инсондан аниқ сиёсий мавқега, чуқур сиёсий ва ҳуқуқий билимларга, ахлоқий эътиқодларга ва мафкуравий тамойилларга эга бўлишни талаб қилади.
Айнан мафкура руҳий таъсир усулларидан бири сифатида ҳокимият тузилмалари ва жамиятнинг ўзаро таъсирини ташкил этишга ёрдам беради. Зеро, мафкуравийлик “оқилона” жамиятнинг маълум бир турларига таянади. Ижтимоий фаолият асосан, анъаналарга таянганлиги сабабли давлат мафкура орқали жамоатчилик онгига жамият тараққиёти учун мақбул идеал ғояни таклиф этишга интилади. Бу билан, мафкуравийлик ҳамиша ўтмиш тажрибасига таянган, ҳукумрон гуруҳ талаблари ёки мавжуд вазиятга мос келадиган ахлоқий кўрсатмаларга мослашган ахлоққа, маънавий қиёфага таъсир қилишга уринган.
Сиёсат ва ахлоқ ҳамиша яқин алоқада бўлган, чунки давлат ижтимоий, иқтисодий ва тарихий жиҳатларга эгалиги каби ахлоқий жиҳатга ҳам эга. Ахлоқ инсонларнинг жамиятда ўзларини ахлоқий тутишлари ҳақидаги фандир. У инсонларнинг ўзларини тутишлари ва ҳатти-ҳаракатларининг қайси “тўғри”, қайси “нотўғри”лигини кўрсатади. Шахс давлатда яшашга мажбур экан, унинг “тўғри” ва “нотўғри” ҳатти-ҳаракати масаласи сиёсий масала ҳисобланади. Ахлоқийликнинг 2 жиҳати мавжуд: шахсий ва оммавий. Давлат шахсий ахлоқни қайсидир бир воситалар ёрдамида, оммавий ахлоқни эса бевосита тартибга солиб туради11. Демак, давлат сиёсий ташкилот нуқтаи назаридан ахлоқни тартибга солиб турса, ахлоқ ҳам ўз ўрнида сиёсатни тартибга солиш вазифасини бажариб келади. Замонамиз олимлари таъкидлаганидек, ахлоқсиз ва маънавиятсиз сиёсат – золимликдир12.
Бизнингча ҳам, сиёсат инсонлар ва уларнинг ўзаро фаолиятини тартибга солади, жамият ҳаётини назорат қилади. Ахлоқ ҳам шу функцияларни бажаради ҳамда сиёсатни ҳам назорат қилади. Сиёсат ахлоқни назорат қилиши мушкул бўлсада, у муайян сиёсий ҳаракатлар ахлоқига, маънавиятига таъсир қила олади. Сиёсат идеал маънавиятдан фарқли равишда ўзи муайян ижтимоий, сиёсий ва ахлоқий вазиятни шакллантиради. Шунинг учун ҳам, ахлоқий баҳолашга вазиятли мезонлар киритилади ҳамда улар одатда маънавий хусусиятларни юмшатади, унга узрли сабаларни киритади. Сиёсатни ахлоқий баҳолаш мушкул, чунки, “яхши-ёмон” тушунчаси сиёсат ҳамда ахлоқда турлича талқин этилади. Бундан ташқари, маънавий бурчнинг ва сиёсатдаги бурчнинг деонтологик хусусияти ҳамда мезонлари ноаниқ ва бир -бирига зид.
Бироқ шуни инобатга олиш зарурки, вақт ўтиши билан, миллатнинг, давлатнинг ижтимоий-сиёсий тажрибасида акс эттирилган тарихий тараққиётнинг ўзига хос хусусиятлари замонавий сиёсий институтлар ҳамда сиёсий муносабатларнинг ўзаро алоқасини инобатга олган ҳолда, мавжуд сиёсий жараёнларга, сиёсий анъаналарга таъсир кўрсатиши мумкин. Уларни эса, тушунтиришнинг имкони йўқ. Тарихий тажрибанинг энг барқарор элементлари уйғунлашган сиёсий анъаналар оммавий онг ва сиёсий хулқ-атвор мотивациясининг меъёрлари ва қадриятларига таъсир кўрсатади ҳамда бутун сиёсий тузумнинг ишлаши ва ривожланишида асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Маънавий қадриятлар вақт ўтиши билан ўзгариб боради. Асосий масала эса, сиёсий маданият замирида юзага келадиган стериотиплардир, яъни “ижобий урф-одатлар, хулқ-атвор, фаолият”, “нима тўғри-ю, нима нотўғри” деган тушунчаларни англашдир. Бизнингча, маълум бир сиёсий маданиятда ўзига хос анъаналар бирлашиб бориб сиёсий хулқ-атворни ташкил эта бошлайди ва ўз навбатида, сиёсий жараёнларни бошқариш билан бирга уни назорат ҳам қила бошлайди. Мамлакатда ўрнатилган сиёсий тузумнинг барқарор ишлаши учун мавжуд маънавий-ахлоқийлик муҳим ўрин тутади. Яъни сиёсий маданият давом этиши учун унга виждонан ёндашувни талаб этади.
Қадимдан инсоният жамият аъзоларини тартибга келтириш учун турли одатлар, анъаналар, табуларни ўйлаб топишган ва улар ёрдамида жамиятни бошқаришган. Мураккаб жамиятлар шаклланиб боргани сари сиёсий институтлар пайдо бўла бошлади ҳамда улар жамиятни бошқаришнинг ўз анъаналарини илгари сурдилар. Ўтган даврлар мобайнида сиёсий анъаналарнинг, умуман сиёсатнинг маънавий қиёфага таъсирини турли файласуфлар турлича тавсифлаб келишди.
Европа уйғониш даври файласуфларидан Н.Макиавелли биринчилардан бўлиб, ахлоқни сиёсат ҳамда сиёсий маданият билан ўзаро муносабати муаммосини таърифлаб берди. У ҳар қандай ахлоқий тамойиллардан қатъий назар, ҳар қандай йўл билан мустаҳкам давлат ҳокимиятини яратишнинг ўзига хос сиёсатини ишлаб чиқди. Яъни, Макиавеллининг фикрича, давлат манфаатлари учун ҳукумдор ўзида айёрлик ва куч ишлатиш сифатларини мужассам этиши керак. Унга кўра, “2 хил куч мавжуд. Бири қонун, бири куч. Биринчиси инсонга хос хусусият, иккинчиси эса, ҳайвонларга. Биринчиси иш бермаса, демак, иккинчисини қўллаш зарур. Бунинг учун ҳукумдор ҳайвонга хос хусусиятни ишлатса, демак тулки ва шерни танлаши лозим”13. Макиавелли учун энг олий қадрият – бу давлат. Унинг олдида қолган қадриятлар иккинчи даражалидир. Бу орқали у ахлоқ ва маънавиятни сиёсатдан узоқлаштиради ҳамда уни анъанавий нейтраллик билан алмаштирди. Унинг назарияси фақатгина мақсадга эришишга қаратилган. Биламизки, агар мақсад утопик(эришиб бўлмайдиган) ёки нотўғри қўйилган бўлса, инсонни нотўғри йўлга етаклаши мумкин. Ҳозирги кун нуқтаи назаридан оладиган бўлсак, Макиавеллининг назариясида ахлоқсизлик (маънавиятга зид қарашлар) яширинган. Қайсидир маънода у олимлар томонидан хавфли назариялар сирасига ҳам киритилади.
Плутархнинг фикрича, шарафсизга давлатни ишониш, ахлоқсизга қилични берган кабидир. Аристотель учун эса, сиёсатда унга лойиқлар иштирок этиши керак. Яхши одам яхши фуқаро бўлади. Яхши фуқаро яхши давлатда тарбияланади14.
Руссо ахлоқ ва сиёсатни бирга ўрганишга чақирган. “Кимда ким сиёсатни ва ахлоқни алоҳида-алоҳида ўрганмоқчи бўлса, у ҳеч нимани англамайди” дейди у.
Маънавият, ахлоқ ҳамда сиёсат ҳақида гапирилганда, немис социологи ва файласуфи Макс Вебер томонидан киритилган “Протестант ахлоқи” тушунчасига таъриф бермасликнинг иложи йўқ. Мазкур тушунча М.Вебер томонидан 1905 йилда “Протестант ахлоқи ва капитализм руҳи” асари орқали кириб келган. Унинг пайқашича, Германияда айнан протестантлар иқтисодий жиҳатдан муваффақиятларга эришиб боришган. Айнан улар техник мутахассисларнинг асосини ташкил этишган. Бундан ташқари, АҚШ, Англия, Голландия сингари протестантлик мамлакатлари сезиларли даражада ривожланиб борган. М.Вебернинг фикрига кўра, Европа ҳамда Америка иқтисодиётининг ўсиши ва капитализмнинг ривожланиб бориши Протестант ахлоқининг мавжудлигига боғлиқ бўлган. Айнан шу нарса меҳнатнинг оқилона ташкил этилишига туртки бўлганлигини тадқиқ этган. М.Вебернинг таъкидлашича, Протестант меҳнат этикаси инсонга табиатан хос эмас, балки у узоқ муддатли тарбиянинг маҳсулидир. Унингча, виждонан ёндашилган иш ҳам ахлоқий, ҳам моддий фойда келтиради ва у узоқ вақт давом этади15.
Вебернинг фикрларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ахлоқ қонуниятлари умумэътироф этилган бўлиб, инсон ҳаёти ва фаолиятининг асосий тамойили, у инсонларга йўл-йўриқ кўрсатади, тўғри иш тутишга мажбур этади. Албатта, бу қонунлар инсон фаолиятининг барча жабҳаларига таъсир қилади. Замон зайли, сиёсий тузум, анъана ва қадриятлар натижасида сайқаллашиб боради.
Демак, сиёсий маданият ва мафкура шахс маънавиятига таъсир этадими? Унинг таъсири нимада намоён бўлади деган саволга қўйидагича жавоб бериш мумкин:
Сиёсий маданият ва мафкура шахс маънавиятига таъсир этади. Унинг таъсири қўйидагиларда намоён бўлади:
– жамият аъзоларини бошқаришда;
– жамиятда маълум бир сиёсий тизимни ўрнатишда ахлоққа таъсир этишда;
– жамият аъзоларининг сиёсий онгини ўстириш, шакллантириш ёҳуд уни ўзгатиришга уринишда;
– жамиятда маълум бир ахлоқ нормаларини ўрнатишда;
– жамият аъзолари онгига сиёсий қарашлар, сиёсий анъаналарни сингдириб боришга уринишида;
– жамиятда бирор бир сиёсий тизим барқарорлигини таъминлашда;
– жамият аъзолари ўртасида демократик тамойилларни сингдиришида ва ҳ.к.
Этика фалсафий фан сифатида турли ижтимоий жараёнларга айниқса, касбий фаолият жараёнига ҳамда унда фаолият олиб борувчи шахсларга баҳо бериш имконини очиб беради. Профессионаллик энг муҳим маънавий ва ахлоқий мезон сифатида нафақат касбий фаолиятни, балки мутахассис ёки хизматчининг ахлоқий характерини, унинг касбий этика талабларини бажаришини, умуминсоний ва касбий ахлоқ меъёрларига амал қилиш қобилиятини ўз ичига олади. Бугунги кунда, жамият трансформацияси шароитида касбий этика, давлат хизмати этикаси инсоннинг маънавий ва ахлоқий маданияти ривожланиши даврида назарий асос бўлиб хизмат қилмоқда, “профессионаллик ҳамда ахлоқий қадриятлар касбий этикани шакллантиради”16. Бошқарув фаолиятида профессионаллик ва ахлоқийликни баҳолаш осон эмас албатта, айниқса, бугунги ижтимоий шароитда. Кўпинча давлат хизматчиларини профессионал танлаш мезонлари ижтимоий қадриятлар ва шахсий устуворликларни белгилаш, қисман касбий фаолиятга қўйиладиган талаблар жамиятдаги ҳукумрон маданият таъсирида шакллантирилади.
Дунё илм-фанида давлат хизматчларининг маънавий қиёфаси билан боғлиқ масалалар “Этика” фани доирасида ўрганиб келинмоқда. Этика – ахлоқий таълимот. Унинг асосий категориялари “эзгулик”, “яхшилик”, “адолат”, “виждон”, “бурч” ва ҳоказолардан иборат.
Шунга кўра, бу масалада ахлоқнинг нима сабабдан ва қай тарзда бунчалик муҳим ўрин эгаллашини англаш учун “маънавият” ва “ахлоқ” тушунчасининг моҳияти ва хусусиятлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш лозим. Аслини олганда, “Маънавият” сўзи “ахлоқ” сўзини тўлдириб келади. Маънавий қиёфа деганда ҳам шахснинг ахлоқи тушунилади.
Ахлоқ ­– барча инсонлар учун бирдек тааллуқли ҳисобланган, шахс ҳаётидаги ҳамма соҳаларда ўзига ва ўзгаларга нисбатан қўйиладиган маънавий-ижтимоий талаблар ҳамда эҳтиёжларнинг муносабатлар шаклидаги кўринишидан иборат бўлган, инсонга берилган ихтиёр эркинлигининг ҳатти-ҳаракатлар жараёнида ички ирода кучи томонидан оқилона чекланишини тақозо этувчи маънавий ҳодиса. “Давлат хизматчисининг маънавий қиёфаси” тушунчасини илмий доираларда турлича атамалар билан, илмий тушунчалар билан ишлатиш тажрибаси мавжуд. Масалан, ғарбда “the morality of civil servants”17, “spirituality of civil servants” ёки русларда “этический облик госслужащих”, “нравственный облик госслужащих”, “моральный облик госслужащих” деган тушунчалар ишлатилади. Бу тушунчаларнинг ўзига хос хусусиятлари бўлса-да, мазмун-моҳияти ва мақсад-муддаоси бир хил.
Мораль – лотинча сўз бўлиб, “moralitas” “mos, mores” ахлоқ, умумқабул қилинган одат (Цицерон томонидан қабул қилинган)18; этика – юнонча сўз бўлиб, “ethos” – ахлоқ, одат19; нравственность – русча “нрав” сўзидан олинган бўлиб, ахлоқий, маънавий тушунчаларини англатади20. Бизнинг фикримизча, этика ахлоқдан фарқли ўлароқ масъулият юкламайди, маънавий тасаввурлар тизими бўлиб, у ёки бу ҳолатда инсон ўзини қандай тутиши тўғрисида тавсия беради.
Ахлоқ (арабча ҳулқнинг кўплиги)21 ёки маънавият – инсоннинг амал қилиши лозим бўлган нормалар тартиби, муносабатларнинг ижтимоий шакли. Маънавият (арабча маъно, маънолар мажмуи) – одоб-ахлоқ мажмуи, яъни олий ахлоқий тушунчалар мажмуи22.
Шу ўринда, “маънавият” тушунчаси замонавий ижтимоий тафаккур ривожида биринчи бор Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан илмий-фалсафий таърифланиб, методологик жиҳатдан асослаб берилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. И.Каримов таърифига кўра, маънавият инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир23. Илмий адабиётларда ахлоқ, этика ва маънавият сўзлари кўп ишлатилади. Айрим олимлар уларни иерархик тарзда даражалашни таклиф этишса, айримлари бу тушунчалар бир бирига синоним эканлигини таъкидлашади. Бизнингча ҳам, бу сўзлар синоним сўзлар бўлиб, бир-бирини тўлдириб боради. Мазкур тадқиқот ишида ҳам ушбу сўзларни бир хил маънода қўллаганимизни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим.
Шунингдек, атоқли файласуф Эркин Юсуповнинг “Умуман, ахлоқ ижтимоий муносабатлар заминида алоҳида шахс сифатида мавжуд бўлган инсонларнинг ўз -ўзини идора қилиш шакллари ва меъёри, ўзаро мулоқот ва муносабатларда уларга хос бўлган маънавий камолот даражасининг намоён бўлишидир” – деган таърифи ҳам диққатга сазовор албатта24.
Одоб-ахлоқ – бу онгнинг ўзига хос шакли бўлиб, одоб – инсон ҳақида ёқимли таассурот ўйғотадиган ҳатти-ҳаракатларни ўз ичига олса, ахлоқ – кишининг табиати, муомала, ҳатти-ҳаракат одоби. Аслини олганда, ахлоқ –маънавиятнинг ўзагидир25.
Шунингдек, ахлоқ – жамият, замон ва инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий-ҳатти-ҳаракатлар йиғиндисидир26. Одоб-ахлоқ ҳар қандай жамиятнинг маънавий, сиёсий ва моддий негизини ташкил этади. Одоб-ахлоқ ва маънавият кадрлар сиёсати ҳамда давлат хизмати соҳасидаги муносабатларнинг ўзига хос шаклидир. Одоб-ахлоқ ва маънавиятнинг ўзига хос томонлари унинг вазифасининг умумийлиги, анъаналар, одатларга суяниш; жамоатчилик фикрига қулоқ тутиш; жамиятдаги муносабатларда унинг алоҳида аҳамиятини белгиловчи субъектив-шахсий характери ҳисобланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ижтимоий масалалар Департаментининг “Профессионализм ва давлат хизматида этика: муаммолар ва алоҳида ҳудудлардаги амалиёт” мавзусидаги таҳлилий маълумотларида давлат хизматчиларининг ахлоқи масаласи бу “давлат хизматчилари хизмат жараёнида ўзларини қандай тутишларини, қандай қарорлар қабул қилишларини белгилаб берувчи кенг нормалар” сифатида қайд этилган27.



1 Almond G. Comparative Political Systems//The Journal of Politics. 1956 Vol. XVIII, № 3.

2 Ланцов С.А. Политология: Учебное пособие. – СПб.: Питер, 2011, - 130-б.

3 Almond G., Verba S. The Civil Culture: Political Attitudes and Democracy in five Countries. Princeton, 1963.

4 Political Culture. Terry N. Clark, University of Chicago, USA. 2015.

5 Political Science Theory and Practice, Bookland 2003, 2009. Pakistan Lahore. 71-p.

6 Ланцов С.А. Политология: Учебное пособие. – СПб.: Питер, 2011, - 130-б.

7 Ланцов С.А. Политология: Учебное пособие. – СПб.: Питер, 2011, - 131-б.

8 Глущенко В. В. Политология: системно-управленческий подход. М.: ИП Глущенко В. В., 2008. — 160 с. 

9 Гавров С. Н. Политическая культура // Социокультурная антропология: история, теория, методология. Энциклопедический словарь. — М.: Академический проект, Консканта, 2012. — С. 733—740. 

10 Политический процесс: основные аспекты и способы анализа. М., 2001. 136-б.

11 Political Science Theory and Practice, Bookland 2003, 2009. Pakistan, Lahore. 110-111 p.

12 Шу манбадан.

13 Н.Макиавелли “Государь”, Издательство “Э”, Москва, 2018 й. 82-б.

14 Mazhar-ul-Haq, “Political science: Theory and Practice”, Bookland, Lahore, Pakistan, 2003, 2009, p.283.

15 Weber, Max The Protestant Ethic and «The Spirit of Capitalism» (1905). Translated by Stephen Kalberg (2002), Roxbury Publishing Company, pp. 19, 35. (https://www.researchgate.net/publication/225487076_Max_Weber's_Protestant_Ethic_in_the_21st_Century/link/53f040f40cf26b9b7dcdf6ca/download)

16 Капто А.С. Профессиональная этика. М., 1997. Ч. 1. С. 4.

17 The state of civil servants’ ethics and morals in Finland – citizens’ survey results, Ministry of Finance, Helsinki 2017.

18 https://www.etymonline.com/word/moral

19 http://gramota.ru/slovari/dic/

20 http://gramota.ru/slovari/dic/

21 “Маънавият, асосий тушунчалар изоҳли луғати”, Тошкент. Ғ.Ғулом ншриёт-матбаа ижодий уйи, 2009 й. 48-б.

22 “Маънавият, асосий тушунчалар изоҳли луғати”, Тошкент. Ғ.Ғулом ншриёт-матбаа ижодий уйи, 2009 й. 333-б.

23 Каримов И.А. “Юксак маънавият енгилмас куч”, Тошкент. “Маънавият”, 2008 йил.

24 Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. Т., Университет, 1998, 38-б.

25 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1-жилд. ­– Т.:ЎзМЭ Давлат илмий ташкилоти. 2006, 120 бет.

26 Абдулла Шер. Ахлоқшунослик. ­Т., “ЎАЖБНТ” Маркази, 2003.

27 UN, Department of Economic and Social Affairs, Division for Public Economics and Public Administration, Professionalism and Ethics in the Public Service: Issues and Practices in Selected Regions. New York, 2000.

Download 34,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish