Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
208
Фрагментлар,элементлар,баъзан эса, илмий-услубий расмийлаштирилган креатив танага
мўлжалланган амалиётлар тизими қуйидагиларда қўлланилади:
- эртак билан даволаш;
- ўйин билан даволаш;
- шаклни ўзгартирувчи ритмик пластика;
- стрессга қарши пластик гимнастика;
- психосоматик ўз-ўзини тартибга солиш тизими;
- яхлит ҳаракат тизими;
- даволаш релаксация пластикаси;
- танага мўлжалланган актернинг психик техникаси.
Адаптив жисмоний маданиятнинг кўрсатиб ўтилган турлари бир томонданмустақил
кўринишга эга, чунки уларнинг ҳар бири ўз вазифаларини ҳал этади, ўз тузилмаси, шакли ва
мазмун хусусиятларига эга; бошқа томондан, улар ўзаро узвий боғлиқ.
Зеро, адаптив жисмонийтарбия жараёнида иккиламчи нуқсонларни коррекция ва
профилактика қилиш мақсадида даволаш жисмоний тарбияси элементларидан фойдаланилади;
рекреатив машғулотлар эса ўйин фаолияти; элементар спорт мусобақаларига эҳтиёжни
қондириш, ривожлантириш, ўзгартириш учун қўлланилади. Кўпгина имконияти чекланган
спортчилар стационар шароитдаги жисмоний реабилитациядан рекреатив соғломлаштириш
спорти ва юқори натижалар спортига аста-секин ўтадилар.
Шу тариқа, умуман, адаптив жисмоний маданият ва унинг ҳамма турлари сақланиб қолган
функциялар, мавжуд соғлик, табиий ресурслар ва маънавий қувватдан фойдаланган ҳолда яшаш
фаолиятининг табиий рағбати сифатида оқилона ташкил этилган ҳаракат фаоллиги ёрдамида
тўлақонли турмуш, ўзини намоён этиш ва ижод, ижтимоий фаоллик ва соғлом кишилар
жамиятига интеграцияланиш учун шахс ва организм имкониятларини максимал даражада
амалга оширишга қаратилган. Ҳозирги кунда адаптив спорт асосан йирик халқаро параолимпия,
махсус олимпия ва сурдолимпия ҳаракатлари доирасида ривожланади.
Ижтимоий-маданий ўлчамда инсон танаси муаммоларини кўриб чиқувчи концепциядан
келиб чиққан ҳолда айнан адаптив спорт ўқув-машқ жараёни ва турли (халқаро мусобақаларни
киритган ҳолда) мусобақалар тизимида имконияти чекланган кишиларнинг мажбурий
иштироки билан улар танасининг айнан маданий мавжудлиги учун кўпроқ мос келувчи
шароитлар яратиб, унинг муҳим атрибути мулоқот икки “Мен”нинг суҳбатдаги иштироки
ҳисобланади.
Адаптив спортнинг асосий мақсади имконияти чекланган кишининг спорт маданияти
шаклланиши, уни ушбу соҳадаги ижтимоий-тарихий тажрибага ошно қилиш, жисмоний
маданиятнинг ҳаракатчан, технологик, интеллектуал ва бошқа қадриятларини ўзлаштиришдан
иборат.
Адаптив спортниижтимоий ҳодиса сифатида имконият чекланган шахсларга жамиятда
амалга оширилувчи муносабатларнинг аксиологик концепциясига объектив баҳо бериш
имконини берувчи лакмусли қоғозга қиёслаш мумкин: уларни ҳақиқатда ўзини-ўзи намоён
этишда ривожланиш йўлини мустақил танлаш ҳуқуқига эга кишилар сифатида ўзимизга тенг
ҳисоблаймизми ёки уни фақат юзаки эълон қиламизми?
Адаптив ҳаракат рекреацияси–адаптив жисмоний тарбия компонент (тури) бўлиб,
имконияти чекланган кишининг дам олиш, кўнгилочиш, бўш вақтни қизиқарли ўтказиш,
фаолият турини алмаштириш, ҳаётдан баҳра олиш, мулоқотга эҳтиёжларини қондириш
имконини беради.
Адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги Қонуни. Янги
таҳрир. 2015 йил 4 сентябр.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва
спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5368 сонли Фармони.
3. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг саломатлиги муоҳофазаси тўғрисида”ги
қонуни. 1996й.
Do'stlaringiz bilan baham: |