Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ ЖАРАЁНИДА СОҒЛОМЛАШТИРУВЧИ



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ ЖАРАЁНИДА СОҒЛОМЛАШТИРУВЧИ 
ВАЗИФАЛАРНИНГ ҲАЛ ҚИЛИНИШИ 
Музафарова Ф.Б., ўқитувчи 
Бухоро давлат университети, Бухоро, Ўзбекистон 
 
Ҳозирги вақтда республикамизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга катта 
эътибор берилмоқда. Жумладан, “Таълим тўғрисида” қабул қилинган қонунда (август 1997) 
“Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб- ҳунар ва олий таълим мазмунига 
ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Давлат таълим стандартларини бажариш Ўбекистон Республикасининг барча таълим 
муассасалари учун мажбурийдир” (7 модда) ва Миллий дастурда” мактабнинг I –XI синфлари 
доирасида сифатли умумий ўрта таълим олишни таъминловчи давлат таълим стандартларини 
ишлаб чиқиш ва ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига мувофиқ равишда таълимга 
табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш белгиланган. 
Таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув- услубий 
мажмуаларини яратиш ва ўқув тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш, ҳамда 
жисмоний тарбия ва спорт ишлари Ўзбекистон фуқароларини тарбиялашда муҳим восита 
сифатида эътироф этилмоқда. 
“Соғлом авлод” дастури ҳам жисмоний тарбия орқали болалар соғлигини янада 
яхшилашга, уларни турли хил касалликлардан муҳофаза қилишга қаратилган. 
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19-мартдаги 
“Ёшларни маънавий юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тўғрисида”ги 
қарорига мувофиқ 5 та ташаббуснинг 2-ташаббуси Ёшларни жисмоний чиниқиш ва спорт 
соҳасида ўз қобилятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратилмоқда.
Соғлом авлод – соғлом юрт демакдир. Соғлом авлодни тарбиялаш вазифаси эса ўз 
навбатида умумий ўрта мактаблари зиммасидадир. 


Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар 
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
 
197 
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги қонунига кўра (10- 
модда) “Таълим муассасаларида жисмоний тарбия узлуксиз таълим тизимининг энг муҳим 
мажбурий қисми бўлиб, давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ 
юқори малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади. Жисмоний тарбия бўйича 
мажбурий дарслар, дарсдан ташқари машғулотлар ва тест синовлари барча таълим 
муассасаларида ўқувчиларнинг физиологик имкониятларига мос равишда ўтказилади”. 
Мактаб тарбиясини инсонпарварлаштириш, уни яхшилаш жараёнининг асоси 
ҳисобланади. Олимлар, амалиётчи мутахассисларнинг тобора кўпроқ қисми мактаб 
ўқувчиларини жисмоний тарбиялаш, шахсга мажмуали жисмоний таъсир ўтказиш, ҳар бир 
ўқувчининг мунтазам ва имкон қадар тўла жисмоний ривожланиш ҳуқуқи амалга оширилишини 
таъминлаши керак деган хулосага келмоқдалар. 
Таълим тизимида жисмоний тарбия нуфузини ошириш, жисмоний тарбия дарсларини 
такомиллаштириш борасида муайян ишлар амалга оширилган бўлса-да, бу борада қилиниши 
лозим бўлган ишларни оммалаштириб бориш долзарб муаммо бўлиб турибди. 
 
Мактаб ўқувчилари жисмоний тарбияси мактаб шароитида шахсниннг жисмоний 
такомиллашишида дастлабки босқич ҳисобланиб, у: 
- жисмоний тарбиянинг умумий мақсадлари ҳал қилинишини таъминловчи нисбатан 
мустақил вазифалар; 
- шахснинг сифат хусусиятлари ташкил топишида уларнинг организми ривожланиши 
динамикасини аниқловчи ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари; 
- педагогик вазифаларни ижобий ҳал қилиш ва ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 
машғулотларнинг шакли, воситалари ва услубларини танлаш билан ифодаланади. 

Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish