Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ЁШЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

 
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ЁШЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ 
МУСТАҲКАМЛАШДА ЭНГ МУҲИМ ОМИЛ СИФАТИДА 
Рахмонов Р., ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро, Ўзбекистон 
 
Мамлакатимиз спортини ривожлантириш соҳасида тубдан ўзгаришлар амалга 
оширилмоқда. Давлатимиз жисмоний тарбия ва спортнинг келажак авлодни соғлом қилиб 
тарбиялашдаги ўрнини ҳисобга олиб спорт ишларини янада такомиллаштириш, унинг замон 
талаблари даражасида ўқув ва моддий-техник базасини яратиш хамда аҳолининг спортга бўлган 
қизиқишини ошириш йўлида мақсадли давлат миқёсидаги тадбирлар ишлаб чиқилиб ҳаётга 
тадбиқ этилмоқда. Чунки спорт миллатнинг ўзлигини англашда унинг аниқ мақсадлари сари 
жипслашувида ва бирлашувида, ўзидаги бор салоҳиятини ҳамда миллат сифатидаги қудрати 
жаҳон узра намоён бўлиб муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда
мамлакат спортини ривожлантириш долзарб ва ниҳоятда муҳим масаладир. Зеро, жисмонан


Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения 
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
 
194 
бақувват соғлом ва ёшлари кўп бўлган миллат қудратли бўлади, унинг давлати ҳар томонлама 
мустаҳкам бўлиб, буюк тараққиёт сари ривожланиб боради. 
Бой ўтмиш тарихимизга назар ташласак, аждодларимиз яратиб бизга қолдирган юксак 
маънавий – маданий ва таълим-тарбия мероси сирасида авлодларни ёшликдан жисмонан 
бақувват қилиб тарбиялашнинг қатъий тизими йўлга қўйилганлиги шохиди бўламиз. Демак, 
бизда халқимизнинг асрлар давомида шаклланган ва ривожланган ўзига хос жисмоний тарбия 
мактаби мавжуд бўлган ана шу мактабларнинг миллийлик ва умуминсонийликка асосланган 
тарихий тажрибаларга мурожаат қилиш, ундан бугунги янгиликлар ва эришилган ютуқларни 
ҳаётга тадбиқ этиш давр талабидир.
Жисмоний тарбиянинг ўзига хос воситалари ёрдамида боболаримиз улар ўсиб келаётган 
ёш авлодга чаққонлик, эпчиллик, кучлилик ва сабр-тоқат каби хусусиятларини 
шакллантирганлар, фарзандларни ҳаётий қийинчиликларга ва табиатнинг инжиқликларига 
нисбатан бардошли, бақувват қилиб тарбиялаганлар. Бу эса баркамол шахс тарбиясини янада 
яхшилаш, кучайтириш, уларни ўз халқи ва жамият олдидаги бурчини ҳис этиш, меҳнатсеварлик 
руҳида тарбиялашдек ғоят муҳим вазифалар билан боғлиқдир. Бунинг учун жисмоний 
тарбиянинг барча воситалари ҳам жуда қўл келади, чунки бу нарса шахсни руҳий, жисмоний 
маънавий жиҳатдан тарбиялашнинг энг муҳим шаклларидан ҳисобланади. Зеро, миллатнинг 
келажаги бўлган ёшларни етук, соғлом, баркамол ва комил инсон қилиб тарбиялаш мустақил 
юртимиз келажагига хизмат этади.
Жисмоний маданият ва спорт болалар ҳамда талабаларда кўпгина фазилатлар, шу 
жумладан уларнинг жисмонан бақувват бўлиши, ҳаракат кўникмалари ҳамда жисмоний 
хусусиятлари такомилига етиши, организмнинг захира кучлари, иш қобилияти, кўпгина 
касалликларга нисбатан қаршилик кучининг ошишига ёрдам беради. Бироқ чидамлилик, 
умумий саломатлик ҳолати ҳаммада бир хил бўлмаганидек, юклама ҳам бир хил бўлиши мумкин 
эмас. 
Ўқув муассасаларида жисмоний тарбия, спорт соғломлаштириш ишларини 
ривожлантириш, таълим олаётган талаба ёшларнинг спорт турларига қизиқишини ошириш, 
билими, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш давр талабига айланиб бормоқда.
Энг асосийси, мамлакатимизда баркамол авлод таьлим-тарбиясини кафолатловчи миллий 
модел яратилди. Бугун мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизига яқинини талаба-ёшлар ташкил 
этади. Улар учун республикамизда спорт ва барча соҳада шароитлар яратилмоқда. 
Президентимиз ташаббуслари билан бугунги ва эртанги ҳаётимизни белгилаб берадиган, барча 
эзгу ишларимизни амалий ҳаёт жабҳасида рўёбга чиқарадиган ҳар томонлама етук кадрлар 
тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятли, жаҳон андозаларига жавоб берадиган ёшларни тарбиялаш 
масаласида қилинаётган ишларнинг миқёси беқиёс. Бу ҳам интеллктуал салоҳиятли жисмонан 
соғлом бўлган авлодни тарбиялашга бўлган эьтиборнинг омилий бир кўриниши эканлиги 
шубҳасиздир.
Таькидлаш жоизки, бугунги кунда изчил амалга оширилаётган “Ёшлар йили”, “Баркамол 
авлод йили” Давлат дастурлари, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” шаклланаётган баркамол 
авлодни ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етиши ҳақидаги яхлит таьлимотнинг энг муҳим амалий 
йўналишидир. 
Юқорида санаб ўтилган воситалардан мажмуали фойдаланиш ёш спортчиларнинг спорт 
машғулотлари жараёнидаги вазифаларни самарали ҳал қилишнинг зарурий шартидир. 
Адабиётлар: 
1. Ш. Қурбонов, А.Қурбонов. Жисмоний машқларнинг физиологик асослари.“ЎАЖБНТ” 
маркази,2003
2. Қ.Содиқов, С.Х.Атипова. Ёш физиологияси ва гигиена. “Янги аср авлоди”. Тошкент 
2009 й 
3. А.К.Атоев. Боллар спортини ривожлантириш. Бухоро-2007 й 
4. М.Рахматхўжаев,Б.Сафаров. Жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт мактабларининг 
раҳбар ва мураббийлари учун қўлланма. Тошкент 2009 й.
5. Абу Али ибн Исно. “Тиб қонунлари”. 1 жилд. Тошкент Абдулла Қодирий номидаги 
халқ мероси нашриёти. 1993 й. 

Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish