Шлицали валларни жилвирлашни бир нечта усуллари мавжуд. Ташқи диаметр бўйича марказланадиган валларнинг ташқи цилиндрик юзаси доиравий жилвирлаш дастгоҳларда жилвирланади.
Фрезаланган шлицали валлар тоблангандан кейин ички диаметр ва шлицаларни ён томонлари бўйича жилвирланади. Шаклдор жилвир тош билан жилвирлаш юқори унумдорликка эга (8.5-расм).
Шлицаларни иккита алоҳидаги операцияларда жилвирлаш мумкин. Биринчи операцияда ички диаметр, иккинчи операцияда шлицаларни ён томонлари жилвирланади (8.6-расм). Жилвир тошни еилишини камайтириш мақсадида ҳар бир юришдан сўнг шлицали вал ўз ўқи атрофида керакли бурчакка буралиб навбатдаги ариқча жилвирланади. Бу операцияларни бирлаштириш мақсадида учта жилвир тош билан бир вақтда жилвирлайдиган дастгоҳлар кўлланилади (8.7-расм).
8.7-расм. Учта жилвир тош билан бир вақтда жилвирлаш
Шлицалар уларнинг кўндаланг кесимини шаклига мос келувчи роликлар ёрдамида накаткаланади. Роликлар накаткалаш каллагида радиал жойлашган бўлиб ўз ўқи атрофида айланади. Каллак деталp бўйлаб ҳаракатланганда роликлар айланиб шлицани шаклига мос из қолдирадилар.
Шлицалар горизонтал–сидириш дастгоҳларида махсус мосламаларда сидирилиши мумкин. Шлица сидиргичи шлицанинг профилига мос келувчи тиғлар билан таoминланган. Шлица ариқчалари кетма-кет бўлувчи каллак ёрдамида сидирилади.
Шлицаларни рандалаш кўпкескичли каллак ёрдамида амалга оширилади. Профилли кескичлар радиал сурилиш билан таoминланган бўлиб каллакнинг ишчи юришида шлица ариқчаларини рандалаб қайтишда валдан ўзини олиб қочадилар. Валдаги шлицалар сонига қараб кескичлар комплектлари тайёрланади. Шлицалар рандалаш жараёни юқори унумли бўлганлиги учун кўп серияли ва ялпи ишлаб чиқаришда кенг кўлланилади. Шлица рандалаш дастгоҳлари махсус бўлиб, алоҳидаги дастгоҳ сифатида ва автоматик линияда ҳам ишлайди.
Тишли ғилдираклар, втулкалар ва бошқа деталларнинг тешикларидаги шлицалар сидириш йўли билан амалга оширилади. Олдин тешикка ва торецга бошланғич ишлов берилиб кейин доиравий ва шлицали сидиргич билан сидирилади. Диаметри 50 мм гача шлица тешиклар комбинирлашган сидиргичлар ёрдамида сидирилади. Агар детал термик ишлов берилса тешикни цилиндрик юзаси ички жилвирлаш дастгоҳида жилвирланади.