7.9-расм. Резpбани жилвирлаш учун абразив тош:
а- бир чизимли;б-кўп чизимли
7.10-расм. Кўп чизимли тош билан резpбани жилвирлаш:
а ва б-жилвирлаш шакллари; I ва II –жилвир тошни бошланғич ва сўнги ҳолатлари; в-кўп чизимли жилвир тошни бурчак остида тўғрилаш; г-жилвир тошда резpбани накаткаловчи ролик
Кўп чизимли тошлар калта резpбаларни жилвирлаш учун қўлланилади. Жилвир тошнинг узунлиги жилвирланадиган деталнинг узунлигидан 2-3 қадам ортиқ бўлади (7.10-расм.а). Резpбанинг тўла чуқурлигигача кесиб кириши учун тош ёки заготовка кўндалангига сурилади, шундан кейин заготовка секин-аста доиравий сурилади ва, айни пайтда, заготовка ёки фреза бўйлама силжитилади (7.10-расм.б). Кўп чизимли жилвир тошни бурчак остида тўғрилашади (7.10-расм.в).
Жилвир тошда резpбани накаткаловчи ролик – Р18, У12, ХВГ пўлатлардан тайёрланади (7.10-расм.г).
Ясси плашка билан резpбани накаткалаш металлни кесмасдан, босим остида амалга оширилади (7.11-расм). Бу усулда накаткалаш плашкаси таoсирида материал пластик деформацияланиб резpба ҳосил бўлади. Ишлаш жараёнида детал 3 (бошланғич ҳолати), 4 (якуний ҳолати) кўзғалмас плашка 1 ва кўзғалувчи плашка 2 орасида ҳаракатланади.
Ясси плашканинг ишчи юзаси профилли ва кўтарилиш бурчакли тўғри чизиқли резpбадан иборат. Кўзғалувчан плашка ползун ёрдамида ҳаракатга келади. Ползунни юриш узунлиги плашкани узунлигига боғлиқ бўлади. Бундай плашкалар резpба қирқиш дастгоҳларида автоматик равишда ишлайди. Ясси плашкалар ёрдамида одатда болт,винт ва шурупларнинг резpбалари қирқилади.
7.11-расм.Ясси плашка билан резpбани накаткалаш шакли
7.12-расм. Роликлар билан резpбани накаткалаш:
а-битта ролик билан; б, в- иккита роликлар билан
Ишлаб чиқаришда радиал, бўйлама ва тангенциал сурилиш билан ишловчи роликлар ёрдамида резpба накаткалаш кенг тарқалган. Радиал сурилиш билан резpбани накаткалашда битта, иккита ва учта роликлар ишлатилади. Диаметри 5 мм дан 25 мм гача бўлган резpбалар токарлик, револpвер дастгоҳларда ва автоматларда битта ролик ёрдамида накаткаланади (7.12-расм, а). Бунда заготовка 1 дастгоҳ патронида ёки цангада маҳкамланади. Резpба накаткаловчи ролик 2 дастгоҳ суппортида ёки револpвер каллакда 4 ўрнатилган ушлагичда 3 маҳкамланади. Иккита ролик билан (7.12-расм, б) резpбани накаткалашда заготовка 1 иккита роликлар 3 орасида йўналтирувчи таянчда 2 жойлашади. Иккала ролик бир томонга айланиб, роликлардан биттаси радиал сурилишга эга бўлади. Резpбани кўтарилиш бурчаги бўйича қиялатилган иккита ролик (7.12-расм, в) ёрдамида бўйлама сурилиш билан учбурчак, трапецоидал ва доиравий профилли резpбалар накаткаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |