Пармалаш дастгохлари деталларда тешиб очиб ишлов беришда кенг қўланадиган дастгохлардандир.
Пармалаш дастгохларнии хар хил (Горизантал , Вертикал ,Радиал) моделлари мавжуд бўлиб вертикал бир шпинделли пармалаш дастгохлари шунингдек махсус кўп шпинделли пармалаш ва тешик кенгайтирувчи дастгохлар шулар қаторига киради. Дастлабки ишлаб чиқарилган универсал тешиб кенгайтирувчи дастгохларни базаларида янги янги РДБ дастгохларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган .
Машинасозлик ишлаб чиқариш корхоналарида кўп қўланиладиган дастгох родиал пармалаш дастгохлари бўлиб 25 мм - 100 мм бўлган тешикларга ишлов бериш учун мўлжалланган. Шунингдек Универсал тешик кенгайтирувчи горизонтал тешиш дастгохлари бўлиб 80-320 мм тешикларини кенгайтиришда қўлланилади.
Аниқ юзаларга ишлов бериш учун эса кординатали йўниб кенгайтирувчи дастгохлари шунингдек, РДБ бошқарилувчи дастгохлар (автоматик равишда кескичларни алмаштирувчи) дастгохлар ишлаб чиқишда ўз самарасини бермоқда.
Тешиш жараёни таҳлил қилиб 3 хил дастгоҳни қабул қилиб оламиз ва уларни ишлаб чиқаришдаги иш унумини таҳлил қилиб чиқамиз.
Демак биринчи тахлил қиладиган дастгохимиз 2Н135 Вертикал пармалаш дастгоҳи бўлиб бу дастгоҳлар машинасозликнинг кўп соҳаларида ишлатилади айниқса созлаш устахоналарида, катта ва кичик механик ишлов бериш цехларида кўп қўлланилади , бу дастгоҳлар доналаб ишлаб чиқариш шароитига мослаштирилган.
Бир шпинделли вертикал пармалаш дастгоҳи бошқарилиши қўлда бажарилади яъни (режимларни танланиши, тешиладиган загатовкаларни шпинделни ўқи бўйича мослаш, ишчи қўлда тўғрилаб тешаши) бу албатта ёрдамчи вақтни оширишга олибкелади , шунингдек дастгоҳ столи ҳам ҳаракатланмайди. Аммо фойдали томони чуқур ва оддий тешикларни ташишда пармани деталга олиб боришга ва чиқаришга асосий вақт оз сарфланади, аммо ёрдамчи ва асосий вақт йиғиндиси вақтини кўплиги билан бошқа ишлаб чиқариш (кичик сериялаб ва кўплаб ) турларида ўзини оқламайди.
Кейинчалик вертикал пармалаш дастгохлари базасида, дастгохни иш унумини ошириш мақсадида харакатланувчи позицияли стол қўланилган .
Кейинги кўриб чиқадиган дастгохимиз 2М55 Радиал – Прамалаш дастгоҳлари бу дастгоҳларда ҳам вертикал пармалаш дастгоҳларидаги каби технологик операциялар бажарилади. Булар тешиш, тешиб кенгайтириш, торец юзаларини, айрим ҳолларда йўниб кенгайтириш, коновкаларни йўниши, дисксимон деталларни листлардан қирқиб олади ва бир қатор имкониятлар мавжуд.
Вертикал пармалаш дастгоҳдан асосий фарқи шундаки ишлаш жараёнида ташиладиган детал ҳаракатланмайди, фақат тешадиган кескич головкаси енгил ҳаракатланиб ишлов беради: бу катта деталларга ишлов беришда самара беради шунингдек Радиал пармалаш дастгоҳларини шпинделини айлана бўйича ва радиус бўйича ҳаракатлантириш мумкин. Шунинг учун бу дастгоҳ доналаб, майда сериялаб ва ўрта сериялаб ишалб чиқариш шароитида ишлатилади.
Камчилиги – загатовка ишлов беришга учун кетадиган ёрдамчи вақтни катталиги бўлиб уни қисқартириш мақсадида родиал пармалаш дастгоҳини механизмлари ва ёрдамчи қурилмалари годравлик тарзда бошқарилади.
Дастгохни яхши томонлари катта деталларга координата бўйича ҳаракатланиб ишлов бериши ва катта диаметрларни тешишда позициялашга кетадиган вақтни озлигида (кўп тешикларни тешишда бир тешикдан иккинчи тешикни тешиш учун шинделни харакатланиниши) ва тезлик қутисини имконияти катталигидадир.
Юқорида кўриб чиқган универсал пармалаш дастгоҳларини ишлатиш учун асосан юқори малакали малакали ишчилар талаб этилади, шунингдек тешиш жараёнини малакади ишчисиз амалга ошириб бўлмайди, чунки заготовка ўрнатиб, тешиш операциясини назорат қилиш ва заготовка алмаштириш ишчига боғлиқ шу муаммоларни ҳал этиш мақсадида РДБ Пармалаш дастгоҳларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Ҳозирги кунга келиб автоматлаштирилган ишлаб чиқариш корхоналарида кенг қўлланиб келинаётган РДБ дастгоҳлари ўзини қулайлиги ишни сифатли, тез ва ишчи кучи сарфланмаган ҳолда ишлов беришлиги билан ажралиб туради