Электролит ҳарорати 333+3 К даражада ушлаб турилади. Электролиз ванналарида шунингдек ўзига хос, яъни специфик усулида рух электролизи, алюминий электролизи каби технологик жараёнлар амалга оширилади. Бунда алюминий олиш технологик жараёни катта миқдордаги электр энергияси сарфини талаб қилади. Алюминий олиш учун электр энергиясини солиштирма сарфи 14 000–16 000 квт.соат/тонна ни ташкил қилади, хусусан 1 тонна алюминий олиш учун энергия сарфи 16000+500 квт. соатни ташкил қилган ҳол учун 1 квт. соат энергия сарфига 60-77 г миқдорида металл олинади. Электролиз қурилмаларини ўзгармас ток билан таъминоти ўзгармас ток генераторлари ёки саноат частотасидаги ўзгарувчан токдан ўзгармас токка айлантириб берувчи ярим ўтказгичли тўғрилагич агрегатлари томонидан амалга оширилади. Ҳозирги кунда фойдали иш коэффициенти 97-99% ни ташкил қилувчи кремнийли тўғрилагич агрегатларидан фойдаланиш кенг тарқалган. Ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантириш учун мўлжалланаган подстанциялар ўзгурувчан токни тақсим-лаш қурилмаси, кучланишни бошқариш қурилмаси билан таъминланган куч трансформаторлари, ярим ўтказгичли агрегатлар, ўзгармас токни тақсимлаш қурилмалари ва ўз эхтиёжларини қондириш қурилмалари мажмуидан иборатдир. Қуввати катта бўлган электролизерларда қўл-ланаётган ток ўзгартиргичлар электролиз қурилмалари сериясига комутацион аппаратлар ёрдамисиз бевосита уланади. Нисбатан катта қувватга эга бўлмаган электролиз қурилмалари ўзгартиргичлари эса бир пайтни ўзида ъимояловчи аппарат ъисобланувчи автомат улагичлар (вқключательлар) ёрдамида уланади. Электролиз ванналари электр манбасига алоҳида пакетларга териб чиқилган тўғри бурчакли шиналар мажмуадан иборат махсус шиналар орқали уланади. Ушбу шиналар одатда алюминийдан ясалиб, коррозия туфайли алюминий ишлатиб бўлмайдиган холларда, мисдан ясалади. Шиналарнинг кесим юзаси, токнинг иқтисодий зичлигига кўра танланади. Электролиз жараёни учун алюминий шиналарига бу катталик 0,3-0,4; мис шиналарига 1,0-1,3 ҳамда чўян ва пўлат шиналарига 0,15-0,12 А/мм2 ни ташкил этади.
Электролиз ванналаридаги ишчи ток ўнлаб, айрим ҳолларда эса, юзлаб килоамперни ташкил қилгани сабабли шина ўтказгичлари кесим юзалари тўғри тўртбурчак юзали шиналардан йиьилиб, совитиш мақсадида хар бир шина орасида шина қалинлигига тенг бўлган масофа қолдирилади. Шиналарнинг қизиши оқибатида узайишини компенсация қилиш мақсадида, шиналарнинг тўғри участкаларида ҳар 20-25 м масофада эгилувчан шиналардан иборат компенсаторлар ўрнатилади. Подстанциядан электролиз цехигача электроэнергия узатувчи шиналар махсус эстакадаларга ўрнатилган ҳолда монтаж қилинади, алоҳида электролиз ванналари ўртасидаги шиналар эса, усти темир бетон плиталар билан беркитилувчи каналларда монтаж қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |