§ 18.1. Электролитлардан электр токини оқиши
Электролитларда ионлар молекулалар каби тартибсиз ҳаракатда бўлади. Агар электролитларга туширилган электродларга электр майдони таъсир этилса, тартибсиз иссиқлик ҳаракатидан ташқари, ионларнинг тартибли ҳаракати юзага келади. Бунда мусбат ионлар - катионлар катодга қараб, манфий ионлар - анионлар анодга қараб ҳаракат қилади. Белгиланган электродларга етиб борган ионлар уларга ўз зарядларини беради, оддий атом ёки молекулага айлангач, электродларда ажралиб қолади ёки электрод материали билан кимёвий реакцияга киришади.
Шундай қилиб, электролитлардаги электр токи, ўзидан, электр майдонидаги ионларнинг йўналтирилган ҳаракатини ифодалайди. Металл ва ярим ўтказгичлардан фарқли, электролитлардан электр токининг оқиши модда массасини кўчиши билан бирга кузатилади.
Электролит қоришмасидан электр токининг оқиб ўтиши давомида электродда ажралган модда миқдори “q” Фарадей қонунига кўра аниқланади.
g=I (1)
бу ерда
- электрокимёвий эквивалент, г/кл;
I - ток, А;
- токнинг оқиб ўтиш вақти, с.
Электрокимёвий эквивалент - электролитдан бир кулон электр заряди оқиб ўтганда ажралиб чиққан модда миқдори. Сон жиъатдан бу миқдор модда кимёвий элементининг Фарадей сонига нисбатига тенг. Ўз ўрнида эса Фарадей сони (Fф) бир грамм-эквивалент модда ажралиб чиқиш учун талаб қилинган электр заряди миқдорига тенг [Fф = 96485 Кл/(г.экв)].
Қуйида электр майдон таъсирида электролитлардаги ионларнинг ҳаракатланишини кўриб чиқамиз.
Майдон таъсирида электролитларда ҳаракатланаёт-ган ион, суюқлик молекулалари томонидан кўрсатилаётган қаршилик остида бўлади (доимий тормозланишда бўлади). Бунинг оқибатида ионлар электр майдони томонидан олинган энергиясини молекулаларга бериб, уларнинг тартибсиз ҳаракатини кучайтиради ва натижада электролитларнинг қизиб боришига сабаб бўлади.
Ионларнинг ўзига хос “эркин ҳаракатланиши масофаси” белгилаб қўйилмаганлиги сабабли, улар ҳаракат қилаётган муъит ионларга доимий қаршилик кўрсатиб туради. Ионларга таъсир қилаётган қаршилик тартибли ҳаракат тезлигининг биринчи даражасига пропорционал бўлади.
FT=kv (2)
бу ерда k - ишқаланиш коэффициенти.
Электронларнинг ҳаракати йўналишида электронларга электр кучи Fэ таъсир кўрсатади:
FЭ=eE ( 3 )
бу ерда e - ион заряди.
Агар ҳаракатланишнинг бошланишида ион тезлиги кичик қийматга эга бўлса, тезлик Fэ кучи таъсирида ортиб боради.
Тартибли ҳаракатнинг ўртача тезлиги қуйидагидан келиб чиқиб аниқланади, Fт = Fэ, ёки еЕ =kv, бундан
( 4 )
бу ерда: =e/k- ионнинг ҳаракатланувчанлиги.
Электролитдан ўтаётган ток зичлиги:
j=env=enE ( 5 )
Мусбат ва манфий ионлар ток зичлиги ъисобга олинса:
j=e(n+++n--)E ( 6 )
бу ерда n+ ,+ ,n-,- - мос равишда мусбат ва манфий ионлар концентрацияси ва ҳаракатланувчанлиги.
Электролитларда ток зичлиги j электр майдони кучланганлигига пропорционал бўлгани сабабли, барча боғланишлар Ом қонунига бўйсунади.
Электролит ўтказувчанлиги σ=e(n+++n--) ионлар концентрацияси ва ҳаракатланувчанлиги ортиши билан ортиб боради ва ушбу ҳолатни ионлар ҳаракатланувчанлигининг ортиши ва диссоциация даражасининг ўсиши билан изоълаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |