11.7 - расм. Барботернинг тузилиши. 11.8 - расм. Эрлифт.
1- вертикал ҳаво узатувчи қурилма;
2- горизонтал ҳаво узатувчи қурилма;
3 - ҳавони тарқатувчи қурилма.
тезлиги 0,1 м/с гача етиши мумкин, циркуляцион оқимнинг тезлиги эса 0,25 – 0,4 м/с ни ташкил қилади. Бундай аралаштириш жараёни секин боради ва жуда кўп энергия сарф бўлади. Бундан ташқари, ҳаво ёрдамида аралаштиришда кераксиз жараёнлар: оксидланиш ёки маҳсулотнинг буғланиши юз бериши мумкин.
Сочилувчан моддаларни сиқилган ҳаво ёрдамида аралаштириш учун эрлифт принципидан фойданилади. Ҳаво компрессор ёрдамида марказий трубага юборилади. Бундай шароитда марказий труба ичида газ, суюқлик ва қаттиқ жисмнинг аралашмаси пайдо бўлади. Марказий трубадаги аралашманинг зичлиги қурилманинг бошқа қисмида жойлашган аралашма зичлигидан кам бўлади. Ушбу зичликлар айирмаси ўртасидаги фарқ натижасида бутун массанинг циркуляцион ҳаракати пайдо бўлади. Эрлифтдаги газниниг келтирилган тезлиги 2 м/с гача, циркуляцион оқимнинг тезлиги эса 1 м/с га ча етади.
Айниқса газни суюқлик билан кимёвий реакцияга кириши зарур бўлганда пневматик усулни қўллаш мақсадга мувофиқ. Бундай аралаштириш аэрация дейилади. Аэрацион қурилмаларнинг самарадорлиги суюқлик муҳитнинг аралашишидан ташқари кислороди билан тўйиниш даражаси орқали ҳам ҳарактерланади.
Ҳар қандай аралаштириш жараёнида 2 хил катталик (энергия сарфи ва аралаштириш самарадорлиги) билан ҳарактерланади. Ҳар хил жараёнларда аралаштириш самарадорлиги турлича белгиланади. Масалан, агар қаттиқ модданинг суюқликдаги суспензияси текширилаётган бўлса, аралаштириш самарадорлиги қаттиқ модда заррачаларининг суюқликда бир хил таркалиш вақти билан белгиланади. Агар аралаштириш иссиқлик алмашинишни тезлатиш учун ишлатилса, у ҳолда жараён самарадорлиги муҳитдаги иссиқлик бериш коэффициентларининг қанчага кўпайиши билан белгиланади.
Умумий критериал тенглама
Пневматик аралаштирувчи қурилмаларни ҳисоблаш тегишли босимни, сиқилган ҳаво сарфини ва аралаштирувчи қурилмага сарф бўладиган қувватни аниқлашдан иборат.
Аралаштириш учун зарур бўлган сиқилган ҳаво босими қуйидаги тенглама орқали аниқланади:
Р =1,2 Н с g + Р0
бу ерда Н - аралашаётган суюқлик устунининг баландлиги, м; с - аралашаётган суюқликнинг зичлиги, кг/м3 ; Р0 - суюқлик устунидаги босим, Па.
Ҳаво йўлидаги босимнинг йўқолишини суюқлик устуни қаршилигининг 20 фоизига тенг деб олинган.
Қурилмадаги суюқликнинг 1 м2 эркин юзасига тўғри келган ҳаво сарфини қуйидагича қабўл қилинади: секин аралаштиришда - 0,8 м3/м2·мин. Тез аралаштиришда - 1 м3/м2 мин. Барботёр тешикларидан чиқаётган газнинг тезлиги 20 - 40 м/с ни ташкил қилади.
Аралаштирувчи қурилмага сарф бўладиган қувват қуйидаги тенглама билан аниқланади:
N = Rн Rик KN n3 d
бу ерда
D - қурилма диаметри; Rн - суюқлик баландлигининг қурилма диаметрига нисбатини ҳисобга олувчи коэффициент; Нс - қурилмадаги суюқлик баландлиги; Rиқ - ички қурилмалар борлигини ҳисобга олувчи коэффициент; - суюқлик ёки аралашманинг зичлиги; n - аралаштирувчи қурилманинг айланишлар сони; d - аралаштирувчи қурилма диаметри; КN - қувват мезони.
Қувват мезони графиклар ёрдамида аралаштиргичларнинг геометрик ўлчамларига ва ҳаракат режимига қараб аниқланади.
Ҳозиргача аралаштириш самарадорлигини аниқлашга ёрдам берадиган маълумотлар етарли даражада эмас, чунки суюқлик муҳитларида аралаштириш жуда кўп параметрларга боғлиқ бўлган жараён ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |