Циркуляцион аралаштириш. Суюқлик муҳитини тезда аралаштириш учун циркуляцион насосдан фойдаланилади. Суюқлик ҳайдаладиган трубопроводлар
11.5 - расм. Циркуляцион аралаштиришнинг чизмаси. горизонтал юзига нисбатан бир оз қия қилиб, қурилма деворига уринма ҳолатида бирлаштирилади. Трубопроводларнинг учлари махсус насадкалар билан таъминланган бўлади. Насадка ёрдамида суюқлик қурилманинг хажми бўйича сочиб берилади. Циркуляцион насос сифатида марказдан қочма ва ингичка оқимли насослар ишлатилади. Насоснинг иш унумдорлиги кўпайган сари циркуляциянинг самарадорлиги ортади.
Турбулизаторлар ёрдамида аралаштириш. Суюқликни оқим бўйлаб кўп маротаба аралаштириш учун трубопроводларга ёки уларга жойлаштирилган аралаштиригичларга махсус турбулизаторлар ўрнатилади. Турбулизаторлар (бошқача қилиб айтганда статик аралаштиргичлар) қаторига диафрагма оқим, кесувчи яримта тўсиқ ва винтлар киради. Турбулизаторларга кирганда оқим ўзининг қиймати ва йўналишини ўзгартиради. Аралаштиришнинг ушбу турида оқимнинг энергияси сарф бўлади. Турбулизаторлар ёрдамида олиб бориладиган аралаштириш кўп энергия талаб қилади. Бу усул суюқликлар ўзаро эрувчанлик хоссаларига эга бўлган ва аралашма компонентларининг қовушқоқлиги нисбатан кам бўлган шароитда ишлатилади. Суюқлик оқими катта тезлик билан ҳаракатланганда ва трубопроводнинг узунлиги нисбатан катта бўлганда турбулизаторлар ёрдамида аралаштириш мақсадга мувофиқдир.
Оқимнинг ўзида аралаштиришни ҳисоблаш пайтида турбулизаторлар маҳаллий қаршиликлар сифатида олинади.
Пневматик аралаштириш Қовушқоқлиги унча юқори бўлмаган (200 Н с/м2) суюқликларни аралаштириш ҳамда донасимон материалларни сувда ювиш учун пневматик аралаштиргичлар ишлатилади. Айрим шароитларди пневматик аралаштириш учун ҳаво ўрнига сув буғи ишлатилади, бунда аралаштиришдан ташқари суюқликни исиши ҳам юз беради. Пневматик аралаштириш учун газ ёки буғ суюқлик 11.6-расм. Пневматик аралаштиргич. таркибига соплодаги тешиклар орқали ўтади. Бунда газ (ёки буғ)нинг ингичка оқимлари пуфакчаларга ажралиб, суюқлик массаси бўйлаб юқорига кўтарилади (11.6-расм). Бундай шароитда ҳосил бўлган пуфакчалар ўзи билан бирга суюқликнинг заррачаларини эргаштириб кетади, бундан ташқари пуфакчаларнинг ҳаракатига қарама-қарши, суюқликнинг барботаж қилинмаган қисмининг ҳаракати бошланади. Натижада суюқлик муҳитида аралаштириш юз беради.
Енгил учувчан суюқликларни пневматик усул билан аралаштириш мумкин эмас, чунки бунда аралаштирилаётган суюқлик ҳаво билан бирга чиқиб кетиши мумкин. Аралаштириш учун турли тузилишли барботёр ишлатилади. Агар аралаштириш пайтида газ билан суюқликнинг зич тўқнашуви зарур бўлса, у ҳолда 11.7- расмда кўрсатилган барботёр қўлланилади. Барботёрдаги газнинг