Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Тинч океани ҳавзасидаги географик кашфиётлар



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Тинч океани ҳавзасидаги географик кашфиётлар. XVI аср-
нинг иккинчи ярми – XVII аср бошларида испан денгизчилари Перу 
ҳудудидан Тинч океани ҳавзасига бир нечта экспедиция уюштирди-
лар. Бу экспедициялар давомида Соломон ороллари (1567), Жану-
бий Полинезия (1595) ва Меланезия (1605) кашф этилди. Ҳали Ма-
геллан саёҳати давридаёқ «Жанубий қитъа» мавжудлиги тўғрисида 
ғоя пайдо бўлиб, янги очилган Жануби-Шарқий Осиё ороллари бу 
қитъанинг қисми деб қаралди. Бу тахмин XVII аср бошларидаги 
география асарларида дадил илгари сурилди ва харитага «Терра ин-
когнита Аустралиа» (номаълум жанубий ер) номи билан киритила 
бошланди. 1605 йили Перудан йўлга чиққан экспедиция Жануби-
Шарқий Осиё қирғоқларидаги ерларни кашф этди. Экспедиция 
бошлиғи П. Кирос
1
шу ороллардан бирини янги қитъа деб тахмин 
қилиб, бу ҳақда хабар бериш учун Испанияга жўнаб кетди. Сузишни 
давом эттирган экспедициянинг қолган аъзолари тезда Кирос қитъа 
эмас, номаълум ороллар гуруҳини кашф этганлигини тушунишди. 
Бу Янги Гибрид ороллари эди. Экспедиция бошлиғи Л. Торрес
2
сузишда давом этиб, бу ороллардан жанубда ҳақиқий янги қитъа –
1
Педро Фернандес Кирос – тахминан 1565 –1614 йиллари яшаган испан денгизчиси, 
Соломон ва Маршалл оролларининг бир қисмини очган.
2
Луис Ваэс де Торрес – 1560 –1614 йиллари яшаган испан денгизчиси, Янги Гибрид 
ороллари, бир қанча бўғозлар ва Австралияни кашф этган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


24
Австралияни кашф этди. Янги Гвинея ва Австралия оралиғидаги 
бўғоз Торрес бўғози деб атала бошланди. Янги қитъани ўзлаштириш 
учун иқтисодий имкониятга эга бўлмаган Испания ҳукумати Торрес 
кашфиётини қарийб 100 йил сир сақлаб келди.
Торрес билан деярли бир пайтда, 1606 йили голландиялик ден-
гизчи Биллем Янзонсон экспедицияси Австралия қирғоқларига су-
зиб келади. Аммо иқтисодий имкониятлари чекланганлиги сабабли 
Голландия ҳам қитъани ўзлаштиришга шошилмади. Фақат XVII 
аср ўрталарида голландияликлар Австралия қирғоқларини тадқиқ 
эта бошладилар. 1642 йили А. Тасман
1
Индонезия қирғоқларидан 
шарққа томон сузиб, Австралияни жанубдан айланиб ўтди ва кей-
инчалик Тасмания деб аталган оролларни кашф этди.
Торрес саёҳатидан 150 йил кейин, Етти йиллик уруш (1756 –
1763) даврида Манилани эгаллаган инглизлар у ердаги архивларда 
Торрес кашфиёти тўғрисидаги ҳужжатларни топишди. 1768 йили 
инглиз денгизчиси Ж. Кук
2
Океания оролларини тадқиқ қилиб, Тор-
рес бўғозини ва 1770 йили Австралиянинг шарқий қирғоқларини 
иккинчи бор кашф этди. Кейинчалик биринчи деб Торрес кашфи-
ёти тан олинди. Аммо Кук экспедициясидан кейин инглизларнинг 
қитъани ўзлаштириши бошланди. 1788 йил 26 январь куни Янги 
Жанубий Уэльсга капитан Артур Филипп жамоаси келиб тушди ва 
кейинчалик Сидней деб аталган шаҳарга асос солдилар. 26 январь 
ҳар йили миллий байрам – Австралия куни сифатида нишонланади. 
XIX асрда қитъага европаликларнинг оммавий кўчиб келиши бош-
ланади.
* * *
XV–XVII асрлардаги географик кашфиётлар дунё тараққиётига 
жуда катта таъсир кўрсатди. Маълумки, илгари ҳам европаликлар 
Америка қирғоқларига етиб боришган, Африка қирғоқларига ҳам 
денгиз саёҳатлари уюштиришган лекин фақат Колумбнинг кашфиё-
тигина Европа ва Америка ўртасидаги доимий алоқаларга асос сол-
ди, жаҳон тараққиётида янги босқични бошлаб берди.
1
Абель Тасман – 1603 –1659 йиллари яшаган нидерландиялик денгизчи ва савдогар. Ев-
ропаликлар ичида биринчи бўлиб Янги Зеландия, Того ва Фиджи оролларига етиб борган.
2
Жеймс Кук – 1728 –1779 йиллари яшаган инглиз ҳарбий денгизчиси, тадқиқотчи, кар-
тограф. Уч марта дунё бўйлаб саёҳат қилган. Шимолий Америка, Янги Зеландия, Австра-
лияни, Тинч, Ҳинд ва Атлантик океанларини тадқиқ қилган. 1779 йили Гавай оролларида 
маҳаллий аҳоли томонидан ўлдирилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


25
Буюк географик кашфиётлар европаликларнинг олам ҳақидаги 
тасаввурларини бойитди, бошқа материклар ва у ердаги халқлар 
тўғрисидаги ёлғон тасаввурларни бузиб ташлади.
Янги билимлар дастлаб Европада, кейин бошқа қитъаларда ҳам 
саноат ва савдонинг ривожланиши учун катта туртки бўлди. Молия 
тизими, банк ва кредит ишларининг янги шакллари пайдо бўлди. 
Асосий савдо йўллари Ўрта денгизидан Атлантик океанига кўчди 
ва бу савдонинг характерини тубдан ўзгартирди.
Янги ерларнинг очилиши ва мустамлакаларга айлантирилиши-
нинг энг муҳим натижаларидан бири «нарх-наво инқилоби» бўлиб, 
у Европада дастлабки капиталнинг жамғарилишига катта туртки 
бўлди, капиталистик хўжалик укладининг шаклланишини тезлаш-
тирди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish