Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Ташқи сиёсат. Англиянинг ташқи сиёсатида иккита бош йўна-
лиш бор эди: биринчидан, қитъадаги бирон-бир давлатнинг кучай-
иб кетишига йўл қўймаслик ва иккинчидан, янги мустамлакаларни 
эгаллаш. Англиянинг бу йўлдаги бош рақиби Франция эди. Икка-
ла давлат ўртасидаги испан тахти учун бўлган уруш (1701–1714)
Англия учун фойдали бўлган Утрехт сулҳи билан якунланди. Ан-
глия Гибралтар, Минорка оролига, Францияга қарашли бўлган Гуд-
зон кўрфази қирғоқларидаги кенг ерларга, испан мустамлакалари 
билан савдо қилиш ҳуқуқига ҳамда Америка мустамлакаларига 
қуллар етказиб бериш ҳуқуқи – «асиенто»га эга бўлди.
Аввалроқ Англия Португалиянинг иқтисодий ва сиёсий тобели-
гига эришган эди. Испаниядан Ямайка оролини ҳали протекторат 
пайтидаёқ тортиб олди, Испания ва Голландия билан рақобат ҳам 
Англия фойдасига ҳал бўлди.
Бутун XVIII аср давомида Англия Франция билан қизғин кураш 
олиб борди. Ўша давр кишилари бу курашни «иккинчи юз йиллик 
уруш» деб атадилар. 40-йилларда савдо рақобати Америкага кўчиб, 
1
Уильям Питт (кичик) – 1759 –1806 йиллари яшаган, инглиз давлат арбоби.
www.ziyouz.com kutubxonasi


158
Канада учун очиқ урушга айланди. 1760 йилга келиб инглизлар 
Франциянинг Канададаги асосий таянч пунктлари – Дюкен, Квебек 
ва Монреални эгаллаб олдилар, 1763 йили эса французларни Кана-
дадан умуман сиқиб чиқардилар.
Ҳиндистондаги кураш эса шиддатлироқ бўлиб, узоқроқ давом 
этди. Англиянинг Ост-Индия компанияси ҳали XVII асрдаёқ Бом-
бей (Мумбай) ни эгаллаб, бир нечта мустаҳкамланган портларни 
барпо қилдилар. Французлар ҳам бир нечта денгиз базалари ва 
мустаҳкамланган пунктларни қурдилар. Бобурийлар империяси 
қулагандан сўнг пайдо бўлган ҳинд князликлари ўртасидаги зидди-
ятдан фойдаланиб, иккала давлат ҳам уларнинг ички ишларига фаол 
аралаша бошлайди. Французлар билан инглизлар ўртасида очиқ 
уруш XVIII аср ўрталарида бошланиб, инглизлар Ҳиндистоннинг 
шимоли-шарқи – Бенгалияни тортиб олди. Кейинчалик эса Бенга-
лия, Бихар, Мадрас ва бошқа бир қатор вилоятлар ҳам инглизлар 
қўлига ўтди. Қатор йирик ҳинд князликлари Англияга қарам бўлиб 
қолдилар. Франция эса Ҳиндистонда бешта пунктни, уни ҳам 
мустаҳкамламаслик шарти билан қўлда ушлаб қолди.
Шундай қилиб, XVIII асрнинг 60-йилларидаёқ Буюк Британия 
қўпгина мустамлакаларга эга бўлди: Шимолий Америкада 13 та 
штат, Канада, Ньюфаундленд ороли, Кариб денгизидаги ороллар, 
Ҳиндистоннинг бир қисми ва Африкадаги факториялар шулар жум-
ласидан эди.
Шу тариқа Буюк Британия мустамлакачилик империясига асос 
солинди. Англия «денгиз ҳукмрони»га айланди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish