Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Қирол билан парламент ўртасида фуқаролар уруши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Қирол билан парламент ўртасида фуқаролар уруши. 1642 йил 
август ойининг охирида Карл I Ноттингель қасри устида қироллик 
штандартини ўрнатди. Бу қирол ўз вассалларини бурчларини ба-
жаришга чақираётганини англатарди. Бироқ шаҳар бўйлаб сукунат 
ҳукмрон эди. Одамлар кулфат яқинлашаётганлигини ҳис қилаётган 
эдилар. Англия икки бир-бирига душман лагерга: қирол тараф-
долари – «кавальерлар»
1
ва парламент тарафдорлари – «юмалоқ 
бошлилар»
2
га бўлиб ташланган эди.
Парламентни савдогарлар, тадбиркорлар, янги зодагонлар 
қўллаб-қувватладилар. Эски тартибларнинг ҳукмронлигидан ман-
фаатдор бўлганларнинг барчаси – йирик ер эгалари бўлган аслзода-
лар ва уларга қарам деҳқонлар, сарой амалдорлари, англикан черко-
ви қирол байроғи остида бирлашдилар.
1643 йилнинг охирига келиб мамлакат ҳудудининг тўртдан уч 
қисми қирол ҳукмронлиги остида эди, парламент эса халқни жангга 
чорлашга қўрқарди. Парламент қўшинининг ҳарбий қўмондонлари 
иродасизлик қилдилар. Бироқ тез орада Шотландия қиёфасида 
парламентнинг янги иттифоқчиси пайдо бўлди. Шотланд армияси 
Англия ҳудудига кириб келди ва шотландлар билан парламент та-
рафдорларининг бирлашган қўшини қирол қўшини устидан ғалаба 
қозонди. Бу ғалабада Оливер Кромвель қўмондонлиги остидаги 
отлиқ аскарлар асосий роль ўйнадилар. Бироқ умуман олганда, 
аҳвол ўзгармади. Қирол аскарлари ҳатто Лондонга ҳам хавф солиб 
турардилар.
1645 йили жамоа палатаси парламент армиясини мустаҳкамлаш 
бўйича чоралар қабул қилди. Тарқоқ отрядлар ўрнига ягона қўшин 
1
«Кавальерлар» – деб шаҳарликлар, аслзодалар вакилларини пахмоқ париклари ва 
шойи ҳамда бахмал кийимлари туфайли аташар эдилар. Фуқаролар уруши даврида бу ном 
салбий характерга эга бўлди.
2
«Юмалоқ бошлилар» – деб аслзодалар қашшоқ ва оддий одамларни масхара қилиб 
атардилар, чунки шогирдлар ва устахона хизматчиларида қисқа соч олдириш урф эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


141
тузилди ва қўмондон қилиб қобилиятли лашкарбоши лорд Томас 
Ферфакс
1
тайинланди. Янги зодагонлар сафидан чиққан ҳамда
генерал-лейтенант унвонини олган Оливер Кромвель янги армия-
нинг жонкуярига айланди. Ана шу тарзда «янги турдаги» армия, 
кўнгиллилар, асосан деҳқонлар, ҳунармандлар ва мануфактура 
ишчиларидан иборат бўлган ҳақиқий инқилобий армия ташкил 
қилинди. Кўпгина офицерлар зодагон эмасдилар. Полковниклар са-
фида этикдўз Хьюстон, извошчи Прайд, ўт ёқувчи Фокс ва бошқа-
лар бор эди. Қўмондонлик таркибини тузишда лашкарбошиларнинг 
ёшига эътибор беришмас эди. Кўпгина полковник ва подполковни-
клар ҳали жуда ёш йигитлар эди. Армия ўзини «қиролликни золим-
ликдан озод қилувчи» деб билар ва қирол армиясидан яхши маъ-
нода, айниқса, интизоми билан фарқ қиларди. Натижалар дарҳол 
ўзини кўрсатди. 1645 йилнинг 14 июнида Нейзби қишлоғи яқинида 
қирол ва парламент қўшинлари ўртасида ҳал қилувчи жанг бўлиб 
ўтди. Шиддатли жангда «юмалоқ бошлилар» ғалаба қозонди. Қирол 
ва унинг ортидан бутун армияси қочиб қолди.
Ғолиблар қўлига рақибнинг бутун артиллерияси ва жуда кўп 
ҳарбий заҳиралари, шунингдек, 10 мингта чет эл ёлланма аскарлар-
дан фойдаланиш ҳақида, ирландлардан ва Франция қиролидан ёр-
дам сўраш, католикларга қарши аввал қабул қилинган қарорларни 
бекор қилиш ҳақида қиролнинг режалари ёзилган шахсий махфий 
ёзишмалари ҳам тушди.
Армиянинг қолдиқлари баъзи бир шаҳар ва қишлоқларда, асо-
сан мамлакат ғарбидагина қаршилик кўрсатишга қодир эди, холос. 
Деҳқончасига кийиниб олган қирол яширинча Оксфордга, шот-
ландлар олдига қочиб кетди. 1646 йили 24 июнда Оксфорднинг 
таслим бўлиши билан уруш парламентнинг тўлиқ ғалабаси билан 
якунланди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish