Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


АНГЛИЯДА ҚИРОЛЛИК ҲОКИМИЯТИ ВА РЕФОРМАЦИЯ



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

АНГЛИЯДА ҚИРОЛЛИК ҲОКИМИЯТИ ВА РЕФОРМАЦИЯ.
Денгизда ҳукмронлик учун кураш
Қизил ва Оқ гулларнинг 30 йиллик уруши Англия аҳолисининг 
қарийб тўртдан бирини олиб кетди. Унда қироллик династиясининг 
80 аъзоси ҳалок бўлди, аъёнларнинг жуда катта қисми ўлди, нор-
маннларнинг авлодлари қарийб тўлиқ қириб юборилди. Эски аъён-
лар ўрнига янгилари келди. Ланкастерлар билан Йорклар шунчалар 
заифлашдики, ҳатто сиёсий саҳнадан тушиб кетишди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


108
Курашда ғалаба қозонган Ланкастерларнинг узоқ қариндоши 
Генрих Тюдор Йорклар сулоласидан бўлган қиролнинг қизига уй-
ланди. Ҳаёт-мамот учун жанг қилган икки «гул» шу тариқа Англи-
янинг янги қироллари бўлмиш Тюдорлар гербида чирмашиб кетди-
лар.
ХVI аср Тюдорлар асри бўлди. (Тюдорлар сулоласидан бўлган 
қироллар Англияни 1485 йилдан 1603 йилгача бошқаришди.)
Шу даврда инглиз монархияси бошқа Европа монархияларидан 
қуйидаги учта алоҳида жиҳати билан фарқланади:
1. Жойларда бюрократик аппарат кучсиз эди. Маҳаллий бош-
қарув, табақали монархия давридаги сингари, ўз аҳамиятини 
сақлаб қолган – у қирол сиёсатини амалга оширади. Графликлар ва 
шаҳарларда муҳим лавозимларни жентрилар билан шаҳар буржуа-
зиясининг имтиёзли юқори қатлами вакиллари эгаллагандилар.
2. Ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун Тюдорлар парламент-
дан ҳам фойдаландилар, чунки асосан майда ва ўрта зодагонлар-
дан ҳамда шаҳар бошлиқларидан ташкил топган қуйи палата кучли 
қирол ҳокимиятини қўллаб-қувватлар, асосан аристократия вакил-
ларидан ташкил топган юқори палата ҳам Тюдорлардан катта-катта 
ерлар олганлиги учун қиролга тобе эдилар.
3. Англиядаги абсолютизмнинг яна бир ўзига хос томони мунта-
зам армиянинг йўқлиги эди. Давлатнинг географик жойлашуви са-
бабли Тюдорлар асосий эътиборни флотни мусаҳкамлашга қаратди, 
армия эса эски халқ лашкари характерини сақлаб қолди. Шунинг-
дек, бу юз йилликда Англия тарихи бўйлаб уч асосий ғоя ўтади: 
Реформация, абсолютизмнинг кучайиши ва денгизда ҳукмронликни 
эгаллаш.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish