Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Қонли Мария. Контрреформацияга уриниш. Генрих VIII ва 
Екатерина Арагонскаянинг қизи Мариянинг ҳукмронлик даври-
да (1553–1558) реформаторлик черкови бошига жиддий синовлар 
ёғилди. Англия тарихида у католик Мария сифатида маълум. Унга 
халқ берган бошқа бир лақаб – Қонли Мария ҳам кенг тарқалган. 
Мариянинг ҳукмронлик йиллари – контрреформацияни ўтказишга 
уринишдир. Қиролича протестантликни шаккоклик деб биларди. 
Бундан ташқари, Екатерина Арагонскаянинг қизи протестантлик 
унинг онаси ва ўзига келтирган азобларни эсидан чиқармаганди.
Бу пайтга келиб Англияда протестантлик ҳали илдиз отиб улгур-
маган, чунки у «юқоридан» киритилган, яна бунинг устига юмшоқ 
ва нисбатан енгил усуллар билан киритилган эди. Католицизм мам-
лакатда ҳали ҳам катта эътиборга эга эди. Бу шароитда қиролича 
ўзининг черков бошлиғи эканлигидан католик черковини тиклаш-
да фойдаланди. Шу мақсадда барча воситалар ишга солинди: пар-
ламентга сайловлар ҳукумат таъсири остида ўтди ва депутатликка 
номзодлар Мария тарафдорлари эдилар. Лордлар палатасидан эса 
реформа қилинган черков епископларини ҳайдаб юбордилар. Аста-
секин барча черков ўзгаришлари, масалан, руҳонийларнинг уйла-
ниш ҳуқуқи, бекор қилина бошланди. 1554 йили Мария Карл V нинг 
ўғли Филипп II га турмушга чиқди. Энди унинг ортида қудратли 
католик қирол турарди. Тўйдан кейин тезда қиролича шаккоклик-
ни тугатиш учун махсус комиссия ташкил қилди. Мария парламент 
орқали Англия устидан папа ҳокимиятини қайта тиклаш ҳақида 
қарор ўтказди. Шаккокликка қарши ўрта асрлар қонунлари қайта 
тикланди. Қатл қилишлар бошланди. Бутун мамлакат бўйлаб гул-
ханлар ловуллади – католицизм душманларини ёқишарди. Черков 
судлари кечаю-кундуз ишлашарди, жосуслик ва чақимчилик авжига 
чиқди. Ҳалок бўлган Реформация тарафдорлари орасида Инжилни 
www.ziyouz.com kutubxonasi


112
инглиз тилига таржима қилган муаллифлардан бири Рожерс ҳам бор 
эди.
Кўпгина протестантлар қитъага – Германия ва Швейцарияга 
қочиб ўтишди ва у ердан Қонли Марияга қарши қаратилган варақалар 
юбордилар. Мамлакатда католик-қиролича ҳукмдорлигидан норози-
лик кучайиб борарди, бу норозилик Англияга Испаниянинг таъсири 
ортишидан қўрқаётган доиралар томонидан ҳам қизитилиб турар-
ди. Черковга ўз ерларининг бир қисмини қайтариб бериш ҳақидаги 
қарорни қиролича парламентдан ўтказишга муваффақ бўлди. Бу 
мамлакатда католицизмдан норозилик кучайишига олиб келди, Ген-
рих VIII ва Анна Болейнларнинг қизи Елизаветани қиролича қилиш 
кераклиги ҳақида овозлар тез-тез эшитила бошлади. Елизаветани 
таъқиб қилишлар бошланди. Мария ўзига рақиб бўлиши мумкин 
бўлган туғишган синглисини ҳам қатл қилиши мумкин эди. Про-
тестант суиқасдларидан бири очилгандан сўнг Елизаветани сўроқ 
қилишиб ва Тауэрга қамадилар. Католик-фанатиклар унинг бошини 
талаб қиларди.
Қонли Мария фарзандсиз ўтди. Унинг эри Филипп II Англия 
қонунлари бўйича тахтга ўтириш ҳуқуқига эга эмасди ва тож Ели-
заветага (1558 –1603) ўтди. Елизавета I буюк подшолиги ана шундай 
бошланди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish