Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Янги давр бошларида шаҳарлар. XVI асрда Европадаги энг йи-
рик шаҳар Лондон эди. Ҳатто Франция, Германия, Италия ва Испа-
1
Олимларнинг айтишича, оғир жисмоний меҳнат қилганда овқатнинг қуввати 4 – 4,5 
минг калория бўлиши керак.
www.ziyouz.com kutubxonasi


51
ния аҳолисига нисбатан Англия аҳолиси камайиб қолган XVII аср 
охирида ҳам Лондон Европанинг энг катта шаҳри бўлиб қолаверди. 
1700 йили бу ерда мамлакат аҳолисининг ўндан бир қисми, тахминан 
550 минг киши яшарди. XVIII аср ўрталарига келиб лондонликлар 
сони 675 минг кишига етди. Вабо ва бошқа юқумли касалликлардан 
ўлим жуда юқори бўлишига қарамасдан шаҳар йириклашиб борди.
Англиянинг қолган шаҳарларининг аксарияти катта эмасди. 
Бир нечта шаҳарлардагина 10 –20 минг аҳоли яшарди, холос. Анг-
лиянинг пойтахти бир неча қисмдан иборат эди: Сити шаҳрининг 
ишбилармонлик маркази; Вэстминстерда қирол, парламент ва бой-
лар истиқомат қиларди; Темза соҳили бўйлаб оддий халқ яшайдиган 
кварталлар чўзилиб кетган, дарёнинг чап қирғоғида тор кўчали Сау-
тйорк жойлашган бўлиб, унда баъзи бир театрлар ҳам бор эди (1630 
йилга келиб Лондонда улар 16 та эди, шу даврда Парижда эса битта 
театр мавжуд эди).
Лондон нимадан қурилганди? XV аср бошларидан буён ғишт 
кенг қўлланди, айниқса, шаҳарнинг учдан бирини йўқ қилган 1666 
йилги буюк ёнғиндан сўнг шундай бўлди.
Лондон йирик савдо маркази сифатида ривожланди ва ўзининг 
бозорлари билан машҳур эди. Уларнинг сони кўп эди. Айниқса, 
1666 йилги ёнғиндан кейин қайтадан қурилган Лондон усти ёпиқ 
бозори ўзининг катталиги билан машҳур эди.
Тарих Англия пойтахтида ҳар йили ўтказилиб туриладиган яр-
маркалар ҳақида ҳам хотира сақлаб қолган. Ёмғирдан кейинги 
қўзиқориндай дўконлар пайдо бўларди. Агар 1663 йили шаҳарда 
фақат 50 – 60 та дўкончалар бўлган бўлса, 1700 йилда уларнинг 
сони 300 тадан 400 тагача етди. Уларнинг аксарияти зеб бериб 
безатилган эди. 1728 йилда Лондон дўконларининг кўринишидан 
ҳайратга тушган бир француз сайёҳи ёзган эди: «Бизнинг Франция-
да нима йўқ, ойна йўқ, одатда улар жуда чиройли ва тиниқ бўлади. 
Бу ерда дўконлар ойна билан ўраб ташланган ва уларнинг орти-
га товар қўйилади, бу уларни ҳам чангдан асрайди, ҳам харидор-
ларга кўриниб туради ҳамда дўконларга ҳамма тарафдан чиройли 
кўриниш беради».
Ўша даврдаги Лондонни кўчаларда у ёқдан бу ёққа изғиб юрган 
сайёр савдогарларсиз тасаввур қилиш қийин. Бўйнига осиб олинган 
қутиларга товар жойлашган бўларди. Сотиш мумкин бўлган барча 
нарсани таклиф қилишарди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


52
Инглиз жамияти хилма-хил табақалардан иборат эди. Ҳамма ўз 
даромадига яраша кун кечирар, даромад эса турлича эди. Бой киши-
ларнинг уйлари ҳар беш, ўн йилда яна ҳам ҳашаматлироқ бўлиб ке-
тар, чиройли сувоқ билан безатилар, дарахтларнинг қимматбаҳо на-
вларидан ясалган ҳашамли мебель билан жиҳозланарди. Хоналарни 
безашда ёғоч панеллар, мато ва гулли қоғозлар
ишлатила бошланди. 
XVII асрдаёқ турар жой биноларига камин қура бошладилар. Ка-
мин ёрдамида хонани иситишнинг иложи йўқ, лекин қишнинг совуқ 
кунлари унга яқин ўтирилса, иссиниш мумкин эди.
У даврларда ҳали уйларда даҳлизлар қуришмас, хоналар бир-
биридан алоҳида эмас, ҳатто ётадиган хонадан ҳам бошқа хоналар-
га ўтиларди. Энди деразалар ҳажми катталашди, бу эса хоналарни 
анча ёруғроқ қилди.
Камбағалларнинг истиқомат жойлари ташландиқ, хароб, кана-
лизация ҳақида у ерда эшитишмаган ҳам эди, лекин очлик ва касал-
лик ҳамма ерда мавжуд эди.
Камбағал оилалар кўпинча биттагина хонада тиқилиб яшашарди. 
Сал бойроқ бўлганлари икки хонали квартирага эга эдилар. Бечора-
ларда мебель қарийб бўлмас эди. Уларнинг мулклари кўпинча стол 
ва стуллардан, ёстиқли қилиб қурилган ёғоч кроват, қулфланадиган 
сандиқ (унда энг оддий кийимларни сақлашарди) ва ошхона ан-
жомлари, хамир қорийдиган лаган, қозонча кабилардан иборат эди. 
Энг камбағаллари полга ёйиб қўйилган похол устида ухлашар эди. 
Қишлоқ уйларида яшаш хоналаридан ташқари уй ҳайвонлари учун 
бино – молхона ҳам бўларди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish