Баъзи Европа шаҳарларида XVIII асрда
чечакдан ўлган аҳоли миқдори
2
Шаҳар
Йил
Чечакдан ўлганлар. (Барча ўлганларга
нисбатан % ҳисобида)
Лондон
1710 –1739
8,2
Дублин
1715 –1746
18,4
Копенгаген
1750 –1769
8,8
Берлин 1782–1791
9,1
Вена
1752–1753
10,2
Фақат XVIII асрга келиб аҳоли сонининг камайиши тўхтади
ва аста-секин унинг кўпайиш жараёни бошланди. Европа аҳолиси
1
Ливи Баччи М. Демографическая история Европы / Серия «Становление Европы» /
Пер. с итал. А. Миролюбовой. – СПб.: «Александрия», 2010. С. 164.
2
Шу асар, 129-бет.
www.ziyouz.com kutubxonasi
48
1500 йилдаги 84 миллион кишидан 1800 йилга келиб 195 миллион
кишигача ўсди. Аҳолининг йиллик ўсиши 6,2% ни ташкил қилди.
(Ер юзи аҳолиси эра бошида 150–200 млн киши, 1700 йили – 600
млн, 1800 йили эса – 950 млн кишини ташкил қилган).
Уқубатга тўла бўлган бундай ҳаёт шахснинг шаклланишига ҳам
таъсир қиларди. Бундай ҳолатда ўлим одатий ҳодисага айланар, уни
ҳар доим кутиб яшаш керак эди.
Сон-саноқсиз урушлар бўлганига қарамасдан эркаклар узоқроқ
яшардилар. Аёллар умри айниқса қисқа эди. Кўпинча улар энди
кучга тўлган пайтларида – йигирма билан қирқ ёшлар оралиғида
вафот этишарди. Даладаги ва уйдаги оғир, уқубатли меҳнат, туғиш
пайтида тиббий ёрдамнинг йўқлиги, доимий ташвишлар ўз кучи-
ни кўрсатарди. XVI асрда Европа мамлакатларининг учдан икки
қисмини эркаклар, фақат учдан бир қисминигина аёллар ташкил
қиларди.
Шахсий гигиенанинг паст даражаси ва тиббий ёрдамнинг қарийб
йўқлиги касалликларнинг кучайишига имкон яратарди. XVIII аср-
да яшаган бир киши: «қичима ва бошқа барча тери касалликлари
етарли тоза юрмаслик оқибатида келиб чиқарди, ўтган замонлар-
да эса фақат ички кийимнинг йўқлиги туфайлигина шунчалар кўп
тарқалиб кетган эди», – дея ёзиб қолдирган.
Ички кийим европаликлар турмушига XVIII асрда кириб келди.
Агар XIV–XV асрлардаги ўрта аср шаҳарларида ҳаммомлар жуда
кўп бўлиб, аҳоли жон-жон деб уларга борган бўлса, XVI–XVIII аср-
ларда эса ҳаммомлар қарийб йўқ бўлиб кетди ёки «даволанадиган
жой» сифатидагина сақланиб қолди. Нима учун? Эпидемиялар ку-
чайиши билан улар касаллик тарқаладиган жойга айланиб қолди,
одамлар ҳаммомга боришдан қўрқишарди. 1800 йили Лондонда би-
рорта ҳам ҳаммом йўқ эди. Ванна хоналари ҳатто бой хонадонларда
ҳам камдан-кам бўларди.
Канализациянинг йўқлиги ҳам эпидемия тарқалишининг сабаб-
ларидан бири эди. Бу йирик шаҳарлар учун айниқса катта муам-
мо бўлган. Парижни тоза сақлаш масаласи билан ҳатто Франция
Фанлар академияси шуғулланган. У даврларда европаликларнинг
овқати йилнинг фаслига ва иқлим шароитига, энг муҳими оиланинг
иқтисодий аҳволига боғлиқ эди.
XVI–XVIII асрларда асосан ўсимлик маҳсулотларини истеъ-
мол қилишарди, аслида улар ҳам етишмас эди. Кўпайиб бораётган
www.ziyouz.com kutubxonasi
49
аҳолини таъминлаш асосан экиладиган майдонларни кенгайтириш
ҳисобига юз беради. XVI асрдан XVIII асргача қарийб уч баробар
кўпайган Европа аҳолисини боқиш учун ер майдонларининг ҳам
шунча кенгайиши талаб қилинар эди. Буғдой, гуруч, маккажўхори
(Америка кашф қилингандан сўнг) танқис эди. Оқ нон то XVIII аср-
гача ноёб, бойлик белгиси бўлган ва то шу давргача европаликлар
қора нон ва атала билан кун кечиришган. XVIII аср бошларида ҳам
европаликлар қишлоқларда арпа, сўли, жавдар ейишар эди
1
.
Фақат 1750 –1850 йиллар оралиғидагина оқ нон «инқилоби» рўй
берди, бу пайтга келиб буғдой бошқа дон экинларини (энг аввало
Англияда) сиқиб чиқарди.
Картошканинг ҳам европаликлар дастурхонига келиши қийин
кечди. Картошкага узоқ вақт ишонқирамай қарашди. Фақат XVIII –
XIX асрлар чегарасига келиб бу таом узил-кесил овқат ҳисобланди.
Қанчалар ажабланарли бўлмасин, унинг дастурхонга келишига
урушлар ва очлик сабаб бўлди, чунки фақат бир кишини буғдой
билан боқа оладиган ер парчаси, картошка экилганда икки ки-
шини боқиши мумкин эди. Картошка камбағалларнинг овқати
ҳисобланарди.
XVIII асрда Голландияда камбағал кишиларнинг асосий овқати
шолғом, қовурилган пиёз, қуруқ нон бўлган. Шаҳарликлар дастур-
хони камбағалироқ эди. Кечқурунги овқат асосан сутга бўктириб
олинган нон ушоқларидан иборат бўлган.
Европа мамлакатларининг аҳолиси гўштни жуда кам истеъмол
қилишган
2
. Масалан, XVIII асрда гўшт истеъмол қилиш бир кишига
бир йилда ўртача 22 кг ни ташкил қилган (Париж бундан мустасно
эди, у ерда бу рақам 72 кг ни ташкил қиларди). Гўштни ҳафтада
бир марта, шунда ҳам тузлаб қўйилганини ейишарди. Англияда
ҳам, Германия ва бошқа давлатларда ҳам шундай эди. Ана шун-
дай ғарибона дастурхонга муҳим қўшимча балиқ ҳисобланарди.
Қирғоқбўйи шаҳар ва қишлоқларида балиқ истеъмол қилиш яшаш
1
Бир қатор европалик олимларнинг (В. Абель, Г. Шмоллер, М.Л. Баччи) таъкидлашича,
Ўрта асрларда Европада гўшт истеъмол қилиш анча юқори бўлган. Масалан, Германияда
аҳоли жон бошига йилига ўртача 100 кг.гача бўлган ва фақат янги даврда 14 кг.гача тушиб
кетган. (Таққослаш учун: ҳозирда Люксембург, Австралия, Янги Зеландия, Испания каби
мамлакатларда ўртача йилига 110 –130 кг ни ташкил қилади).
2
XVII асрда нондан олиниши мумкин бўлган 1000 калория қувват агар гўштдан олинса
5 –17 марта, балиқдан олинса 55 марта, тухумдан олинса 7 марта, қантдан олинса 10 –20
марта қиммат бўлган.
4 – Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi
50
ва болаларни ўстиришга ёрдам берди. Дин ҳам балиқ ейишга йўл
қўярди. Христиан тақвимида 150 дан ортиқ рўза кунлари белги-
ланган. Сешанба, жума, шанба – рўза кунлари. Бу кунларда ҳатто
бой одамлар ҳам гўшт ея олишмасди, балиқни эса тановул қилиш
мумкин эди. Бу кунлари ҳатто бозорларда ҳам гўшт билан ёғ сотиш
мумкин эмасди.
Бой кишиларнинг уйларида овқат хилма-хил ва кўпроқ бўларди.
Кунлик ейиладиган таомларнинг қувватини ҳисоблашга уриниб,
олимлар камбағал оилаларда у 2,5 минг, бой оилаларда 6 –7 минг
калория ўртасида ўзгариб туришини аниқладилар
1
.
XVIII асрда Европада янги ичимликлар – чой, қаҳва ва шоколад
ича бошладилар. Ўша даврда 1782 йилда бир киши: «Сизга қаҳва
таклиф қилмайдиган бирорта ҳам буржуа хонадони йўқ. Нонуштага
сутли қаҳва ичмайдиган биронта ҳам сотувчи, ошпаз ёки хизматкор
аёл топилмайди», – деб ёзган.
XVI–XVII асрларда Европада қанд истеъмол қилиш кўпайди.
XVI асрдаёқ Англия ва Германияда қанд пишириш билан
шуғулланадиган корхоналар бор эди, XVII асрда эса бу соҳа Голлан-
дияда ривож топди.
XVI асрдаёқ таом пишириш китоблари мавжуд эди. Ошпазлик
касби юксак баҳоланарди. Таом тайёрлаш йўриқномасига қараганда
энг ноёб овқатларни гўштдан, балиқ ва сабзавотдан тайёрлашган.
Овқатга кўпгина зираворлар ва ўтлар қўшиларди. Мева ва сабзавот-
ларни уй шароитида узоқ вақт сақлаш усуллари ҳам ривожланганди.
Бой шаҳарликларнинг уйларида озиқ-овқат заҳираларини
сақлаш учун ертўла ва омборхоналар бўлган. Оилалар озиқ-овқат ва
бошқа биринчи зарурат молларини сотиб олишни қайд қиладиган
махсус дафтарлар тутишарди. Уй хўжалигини юритиш муҳим иш
деб ҳисобланиб, оиланинг ҳар бир аъзоси ўз хизматига эга эди.
Бой хонадонларда ошхонани жиҳозлашга катта эътибор бери-
ларди. Уйда бир нечта ошхона бўлиши мумкин эди, жуда ҳам бой
хонадонларда ошхона учун алоҳида бино қуриларди. Турли катта-
ликдаги ва турли мақсадда ишлатиладиган идиш-товоқлар, коса, то-
валарсиз ўзига тўқ оиланинг ошхонасини тасаввур қилиб бўлмасди.
Do'stlaringiz bilan baham: |