Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Японияни бирлаштириш учун кураш. Ода Набунага Ова-
ри ҳудудидан (ҳозирги Айти префектурасидан) эди. У майда фео-
далнинг иккинчи ўғли бўлиб, отаси унча катта бўлмаган Нагоя 
қалъасини қурган ва уни ўша қўрғонда, оиласидан алоҳида тарбия-
лаган. 1551 йили отаси вафот этганидан сўнг ўн етти ёшли Набунага 
бошқаларнинг ерларини эгаллаб олишда кўпгина ҳийла-найранглар 
ишлатди, қариндошларини ҳам, ўзиникиларни ҳам, қўшниларини 
ҳам аяб ўтирмади. Оданинг ўз қўшинини ўқотар қуроллар билан 
таъминлаганлиги ҳарбий ютуқларига сабаб бўлди. 1573 йили у Аси-
кага хонадонидан бўлган, бу пайтга келиб сиёсий таъсирини бутун-
лай йўқотган, охирги сёгунни тахтдан қулатди.
Ўз ерларини тўғри ва нотўғри йўллар билан кенгайтириб, 
деҳқонлар қўзғолонларини аёвсиз тарзда бостириб, Ода Набуна-
га «сёгун-князлик» (бакухан) давлатига асос солди. Аммо унинг 
бундай юксалиши, авваллари бир-бирлари билан келишмай юр-
ган кўплаб феодалларни унга қарши курашда бирлашишга мажбур 
қилди, бунинг устига, Оданинг ўз қароргоҳида ҳам келишмовчи-
ликлар бошланиб кетди. 1582 йили Киотодаги ибодатхоналардан 
бирида рақибларининг қўшинлари томонидан қуршаб олинган Ода 
ўзини ўлдириш билан ҳаётини якунлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


382
Мамлакатни бирлаштириш ишини, деҳқонлардан чиққан ва Ода-
нинг хизматида ўзини кўрсатган Тоётами Хидэёси давом эттирди.
Ўзи деҳқонлардан чиққан Хидэёси деҳқонлар қўзғолонларини 
аёвсиз бостирарди. Деҳқонларни ерга бириктириш жараёнида улар-
дан қуроллар олиб қўйиларди. 1588 йилдаги «қиличларни излаш» 
деб аталган фармонга биноан деҳқонларнинг қиличлар, ханжар-
лар, милтиқлар ва бошқа қуролларга эга бўлиши тақиқланарди. Уч 
йилдан кейин чиққан янги фармон ижтимоий табақаланишни рас-
мий тарзда мустаҳкамлади. Жамиятни самурайлар (си), деҳқонлар 
(но) ва шаҳарликлар (симин)дан иборат уч тоифага ажратиш 
ўрнатилди. Шаҳарликлар ҳали табақалаштирилмаган савдогарлар 
ва ҳунармандлардан иборат эди.
1598 йили Хидэёсининг ўлими биринчи бирлаштирувчиларнинг 
уринишларини йўққа чиқарди. Ўзаро урушлар Токугава Иэясу би-
лан Хидэёсининг ўғли – Хидэёри ўртасида янгича куч билан аланга 
олди.
Сэкигахара ёнидаги (Бива кўлининг шарқий қирғоқларида) 
жангда мағлубиятга учраган Хидэёри ва унинг тарафдорлари 1600 
йили Осака шаҳрида қўним топдилар ва бу ер 15 йил давомида му-
холифатнинг марказига айланди. Сэкигахара ёнидаги жангда Току-
гава биринчи марта «кўринмас» лардан (нинзя) айғоқчи сифатида 
фойдаланди.
1603 йили Иэясу Токугава сёгун унвонини қабул қилди ва Эдо 
(замонавий Токио) шаҳрини пойтахт қилиб, сёгунатга (1603 –1867) 
асос солди. Бу билан у ўз замонасининг энг машҳур хонадони 
ҳарбий-феодал диктатурасини бошлаб берди. Амалда Токугава ва 
унинг издошлари император хонадонини ҳокимиятдан ҳамда сиё-
сий ҳаётдан ажратди. Аммо улар императорнинг (микадо) диний 
обрўсини таъкидлашда давом этдилар ва доимо ҳокимиятга импе-
ратор рухсати билан келганликларини таъкидлар эдилар.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish