Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVIII асрда Ҳиндистон
Аср бошларида бобурийлар империяси кучли халқ ҳаракатлари 
оқибатида барбод бўла бошлади. Бу жараёнга якунловчи зарбани 
1739 йили Ҳиндистонга бостириб кирган Эрон ҳукмдори Нодир 
шоҳ берди. Деҳли даҳшатли талон-торож қилинди. Бобурийлар им-
перияси таркибига кирган барча ерлар ўзларини мустақил деб эълон 
қилдилар. Нодир шоҳнинг босқинидан сўнг, 1750-йилларнинг ик-
кинчи ярми ва 1760-йилларнинг бошларида Афғонистон ҳукмдори 
Аҳмад шоҳ Дурронийнинг қўшинлари Ҳиндистонга бостириб ки-
риб, Деҳли ва унинг атрофини таладилар.
Бобурийлар империяси ўрнида пайдо бўлган давлатлар 
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётнинг турли 
босқичларида эди. Янги давлатларнинг кўпчилиги ҳудуди ва аҳоли 
сони жиҳатидан Европа давлатлари билан тенглаша оларди. Улар-
нинг баъзилари давлат тузилиши жиҳатидан бобурийлар империя-
сини аниқ такрорлаган бўлса, бошқалари қандайдир ўзига хос йўлни 
излай бошладилар. Умуман Ҳиндистоннинг XVIII асрдаги аҳволини 
замондошлар оғир, инқирозли деб баҳолашган. Янги мустақил дав-
латлар ўртасидаги урушлар шаҳар ва қишлоқларни вайрон қилиб, 
иқтисод ва савдонинг ривожланишини тўхтатиб қўйганди. Баъзи 
чекка давлатларда эса иқтисодий ва маданий ҳаёт гуркираб ри-
вожланди, савдо ва ишлаб чиқариш ўсди, кўркам архитектура ин-
шоотлари бунёд этилди. Уларнинг тинч ва тўкин ҳаётларига хавф 
қўшниларидан эмас, энди Ҳиндистондаги тижорат фаолиятидан 
ҳудудларни босиб олишга ўтган европалик мустамлакачилардан, 
асосан инглизлардан келаётган эди.
Ҳиндистондаги ҳудудлар учун икки Европа давлатлари – 
Франция ва Буюк Британия ўртасидаги рақобат ер юзининг катта 
қисмини – Канададан Ҳиндистонгача бўлган ҳудудни қамраб олган 
катта рақобатнинг бир қисми эди, холос. Агар ҳинд ерлари учун 
курашда дастлаб французларнинг қўли баланд келиб, улар инглиз-
ларнинг Жанубдаги асосий таянч пункти – Мадрасни эгаллашган 
бўлсалар, кейинчалик асосан Карнатик ва Ҳайдаробод ҳудудларида 
олиб борилган жангларда улар қақшатгич мағлубиятга учрадилар. 
Етти йиллик (1756 –1763) уруш натижасида Франция Ҳайдаробод 
ва Карнатикдаги асосий ерларидан айрилди. XVIII аср 50 – 60-йил-
ларида инглизларнинг Бенгалияни – ривожланган қишлоқ хўжалик 
www.ziyouz.com kutubxonasi


375
вилояти, дунёга машҳур тўқимачилик марказини эгаллаб олиш-
лари Етти йиллик урушда Франция мағлубиятининг асосий саба-
бларидан бири бўлди. Бенгалияда маҳаллий ҳокимлар номинал 
ҳокимиятни сақлаб қолган бўлсаларда, Р. Клайв, Г. Ванситтарт, 
У. Хейстингс каби губернаторлар (бу лавозим Буюк Британия пар-
ламенти томонидан 1773 йили жорий қилинган) бу ернинг ҳақиқий 
хўжайинлари эдилар. Бенгалиянинг эгалланиши инглизларга ҳинд-
ларнинг муқаддас шаҳри Варанаси ва бой вилоятлардан бири Аудни 
эгаллаш учун йўл очди. У. Хейстингс томонидан бошланган Аудни 
талаш сиёсати унинг ўрнини эгаллаган Ж. Шор (1793 –1798) томо-
нидан давом эттирилди.
XVIII асрдаги нуфузли давлатлардан яна бири Маратхлар кон-
федерацияси эди. Конфедерация бешта катта: Нагпур, Гвалиор, Ин-
дор, Барода ва Махараштранинг ўзи ҳамда бир неча кичик давлат-
лардан ташкил топган эди. Бу давлатларнинг ҳукмдорлари марка-
зий ҳокимият бошлиғи пешвни ўзларига фойдали ва қулай бўлган 
даражадагина тан олардилар. Ҳали Шиваджи томонидан тузилган 
кучли марказлашган, этник бир хил давлатдан асар ҳам қолмаганди. 
Бу ҳол инглизларга ўзларининг босқинчилик мақсадларини амал-
га ошириш учун жуда қулай эди. Бу борада Ост-Индия компания-
сининг назорат кенгаши раиси лорд Дандас 1798 йили шундай деб 
ёзади: «Бахтимизга на маратхлар империясининг бошлиғи, на кон-
федерация таркибига кирувчи давлатлардан бирортасининг раҳбари 
маратхларни бирлаштириш учун етарли куч ва воситага эга эмас». 
Маратхларнинг сикхлар ва Ражпут князлари билан иттифоқи ҳам 
мустаҳкам эмасди. Дастлаб бир-бирига ёрдам кўрсатганлигига 
қарамасдан, 1761 йили Панипат ёнидаги жангда Аҳмад шоҳ 
Дурроний қўшинлари маратхлар армиясини тор-мор қилди. Бу 
мағлубиятдан кейин маратхлар Шимолий Ҳиндистонда ўзларининг 
гегемонлик ролини йўқотдилар. Кейинчалик маратхлар Деҳлини 
эгаллашга ва Шимолий Ҳиндистонда ҳукмронликларини тиклашга 
бир неча бор уриниб кўрдилар. Фақат Махададжи Синдхиа ва Нана 
Пхаднис ҳокимиятни эгаллаб турганда 1790-йиллардагина марат-
хларнинг обрўси бир оз тикланди.
Ҳиндистоннинг жанубида маратхларнинг рақиблари Ҳайдаробод 
ва Майсур эди. Ҳайдарободда бобурийларнинг ворисларидан бўлган 
низомлар ҳукмронлик қиларди. Низомлар келиб чиқишига кўра 
ўзларини бутун Деканда олий ҳокимиятга даъвогар ҳисоблашар 
www.ziyouz.com kutubxonasi


376
ва қолганлардан вассалликни талаб қилишар эди. Лекин бошқалар 
учун бу энди ҳеч қандай таъсирга эга эмасди. Қандайдир даража-
да ўз мавқеларини сақлаб туриш учун Ҳайдаробод ҳукмдорлари 
Ост-Индия компанияси билан шартнома тузиб, инглизларнинг 
қўғирчоқларига айландилар.
Қўғирчоқ ҳукмдор бўлишни хохламаганлардан бири унча катта 
бўлмаган Майсур давлати ҳукмдори Ҳайдар Али ва унинг ўғли Типу 
Султон эди. Майсурни бўйсундириш учун инглизлар узоқ уруш олиб 
боришди. 1767–1769 йиллари бўлиб ўтган биринчи инглиз-май-
сур уруши Ҳайдар Алининг ғалабаси билан якунланди. 1780 –1784 
йиллардаги иккинчи инглиз-майсур уруши даврида Типу Султон 
французларга мурожаат қилиб уларнинг ёрдамини олишга эришди. 
Шунга қарамасдан у 1784 йили инглизлар билан Мангалур сулҳини 
тузишга мажбур бўлди. Сулҳга биноан Типу Карнатикдан, инглиз-
лар эса Малабардан қўшинларини олиб чиқиб кетдилар. Учинчи 
инглиз-майсур уруши 1792 йили тинчлик шартномаси билан якун-
ланиб, Типу инглизларга 33 млн рупия контрибуция тўлайдиган ва 
ушбу сумма тўлангунча Типунинг икки ўғли гаровда сақланадиган 
бўлди. 1799 йили бўлган тўртинчи урушда Типу Султоннинг бир 
қатор вазирлари ва қўшин бошлиқлари хоинлик қилганлиги, ин-
глизлар ваъда қилган катта пулга сотилганлиги учун майсурликлар 
мағлубиятга учрадилар. Узоқ қаршилик кўрсатган Майсур давлати 
охир оқибатда инглиз мустамлакачилари томонидан забт этилди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish