Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XXI боб бўйича саволлар
1. Ҳиндистондаги қандай ижтимоий-сиёсий ҳолат Бобурнинг Деҳли
тахтини эгаллашига сабаб бўлди?
2. Акбар ислоҳотларининг асосий мақсади жамиятдаги қандай зидди-
ятларни бартараф қилишга қаратилган эди?
3. Бобурийларнинг қайси ислоҳотлари савдо ва ҳунармандчиликнинг
ривожланишига, маданий марказлар ролининг ошишига олиб келди?
4. Қандай сабаблар туфайли бобурийлар империяси инқирозга учради?
5. Ҳиндистон ривожланишининг қандай жиҳатлари европаликларнинг
кириб келишлари учун шароит яратди?
www.ziyouz.com kutubxonasi


380
XXII Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА ЯПОНИЯ
Япония тарқоқлик ва фуқаролар урушлари даврида
Янги замонни Япония, «жангари вилоятлар даври» номини ол-
ган тарқоқлик ва фуқаро урушлари давридаги Асикага сёгунати-
дан (1467–1568) мерос қилиб олди. Бу давр вассалларнинг сёгун-
га қарши курашлари билан ажралиб туради. Асикага хонадонидан 
бўлган сёгунлар пойтахт Киото устидан назоратни қўлдан бердилар, 
у ерда шаҳарни мустақил бошқаришнинг кучли тизими шаклланди. 
Етакчилик энди вилоятлардаги ҳукмдорларга – князь-даймиоларга 
ўтди. Ўз князликларида улар хўжалик ва сиёсий ҳаёт устидан тўлиқ 
назорат ўрнатишга ҳаракат қилдилар.
Бу даврда князлар даромадларининг таркиби сезиларли ўзгарди. 
Агар, масалан, йирик феодал уруғи Сандёнисиларнинг даромади 
илк ўрта асрлар даврида (XIII) отамерос мулкдан (сёзендан) 50 фо-
издан ортиқроқни ташкил этган бўлса, XVI аср бошларида 29 фо-
изга тушиб кетди. Бу ҳолат князларнинг ҳунармандчилик, тоғ-кон 
ишлари ва савдони ўз ҳудудларида ҳамда бутун мамлакатда ривож-
лантиришдан манфаатдорлигини белгилаб берди. 1549 йилда Оми 
вилоятидаги (ҳозирги Сига префектураси) Исидэра шаҳридаги Кан-
нодзи будда ибодатхонасида мамлакатда биринчи «эркин бозор» 
пайдо бўлди ва унга ҳунармандларни ҳамда савдогарларни жалб 
этиш мақсадида бозор солиғи бекор қилинди. Кейинчалик бундай 
бозорлар бошқа жойларда ҳам пайдо бўлди.
XVI асрда кулолчилик бўйича учта ва спиртли ичимликлар иш-
лаб чиқарувчи битта мануфактура типидаги корхона юзага келди. 
Уларнинг маҳсулотлари фақат маҳаллий талабларни қондирибгина 
қолмай, қисман бошқа ҳудудларга ҳам тарқатиларди.
Хитой билан ташқи савдо ўлпон тўлаш кўринишида амалга 
оширилишига қарамасдан, катта даромад келтирарди. Унинг усти-
дан назорат ўрнатиш мақсадида феодаллар ўртасида аёвсиз кураш 
борарди.
1543 йили Япония қирғоқларида португалларнинг, олти йилдан 
сўнг эса испанларнинг ҳам пайдо бўлиши мамлакатдаги кейин-
ги сиёсий ва иқтисодий муҳитга сезиларли таъсир кўрсатди. Улар 
мамлакатга ўқ отар қуролларни олиб кирдилар. Европаликлар олиб 
келган христианлик дини ҳам тарқала бошлади. Чет эллик савдогар-
лардан ўқ отар қуроллар харид қилиш ва ички низоларда европали-
www.ziyouz.com kutubxonasi


381
клардан мадад олишга умид боғлаган князлар христианликни қабул 
қилдилар ва ўз вассалларини ҳам шундай йўл тутишга мажбур эт-
дилар. Католикликни тарғиб қилиш, айниқса, Кюсю оролида кенг 
тарқалди ва бу ерда христианлик мактаблари ҳамда ибодатхонала-
рини оча бошладилар.
Европаликларнинг пайдо бўлиши савдо капиталининг кучай-
ишига, ҳарбий ишнинг мукаммаллашишига кўмаклашди, ўзаро 
урушларни кескинлаштирди ва фақат Япониянинг бўлиниб кетиш 
хавфини эмас, балки унинг европаликларга тобе бўлиб қолиш хав-
фини ҳам келтириб чиқарди.
Ўзаро урушлар ва деҳқонларнинг қўзғолонлари феодалларнинг 
ўзига ҳам реал хавф туғдирди; савдо капиталининг тўлақонли иш 
юритиши учун феодал тўсиқлар олиб ташланиши лозим бўларди; 
Япониянинг чет элликлар томонидан босиб олиниш хавфи етилиб 
келаётганди.
Хонсю ороли марказий қисмининг феодаллари – Ода Нобунага 
(1534 –1582), Тоётами
Хидэёси (1536 –1598) ва Токугава Иэясулар 
(1543 –1600) бирлашишнинг ташаббускорлари бўлиб чиқдилар.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish