299
Қирол Густав I Ваза (1523 –1560) кўзга кўринган ислоҳотчи,
сиёсий раҳбар ва ҳарбий ташкилотчи эди. У Реформациянинг
ғалабасидан
фойдаланиб, мамлакатни бошқариш тизимида ҳам
ўзгаришлар ясади: қирол хизматига тажрибали, абсолютизм та-
рафдорлари бўлган немис амалдорлари таклиф қилинди; улар
раҳбарлигида қирол канцелярияси (девони) ва хазина хизмати (ка-
мера) қайта ташкил қилинди; ўзига хос парламент ролини ўйнаб
келган рискорд қирол ҳузуридаги ижро органига айлантирилди; ви-
лоятларда ҳам феодаллар ўрнини қирол бошқарувчилари эгаллади.
Қиролнинг абсолют ҳокимияти ўрнатилиб, у Вазалар сулоласи-
нинг мероси деб эълон қилинди. Ҳамма ерлар, сув ва ер ости бойли-
кларига қиролнинг олий мулкий ҳуқуқи ўрнатилди.
Армияда ёлланма қўшинлар пайдо бўлди. Ҳарбий денгиз флоти
кучайди. Ислоҳотлар Швеция учун катта аҳамиятга эга бўлди. Мам-
лакат сиёсий тангликдан чиқиб, кўплаб
Европа давлатлари билан
алоқалар ўрнатилди.
Абсолютизмнинг тўлиқ ўрнатилиши, мамлакатни бошқаришнинг
марказлашуви қирол Густав II Адольф (1611–1632) ва унинг ворис-
лари даврида якунланди. Айниқса Густав II Адольфнинг ҳарбий
ислоҳотлари, XVII асрда олиб борилган урушлар Швецияни Евро-
панинг буюк давлатлари қаторига олиб чиқди.
Аммо XVIII аср бошидаги Шимолий уруш ва унда Швеция-
нинг мағлубияти унинг мавқеига катта путур етказди. 1721 йилги
Ништадт сулҳига биноан Швеция ўзининг мағлуб бўлганлигини
тан олди. Бу халқ учун катта руҳий тушкунлик, мамлакат учун эса
иқтисодий ва ҳудудий йўқотиш бўлди. Ингерман ерлари, Карелия,
Эстляндия ва Лифляндия Россияга ўтиб кетди. Германиядаги ерла-
рининг катта қисми эса Пруссияга ўтди.
Шимолий уруш натижалари Швеция учун ҳалокатли бўлди. Бу
бир
томондан, уни қудратли давлатдан учинчи даражали давлатга
айлантириб қўйди. Мамлакат вайрон бўлган, очлик ва турли эпиде-
миялар аҳолининг қирилишига олиб келаётган эди. Бошқа
томон-
дан эса узоқ тинчлик даври бошланди. Мамлакатни оёққа турғазиш,
хўжаликни тиклаш учун имконият пайдо бўлди.
1719 –1738 йиллар ичида 149 та мануфактура ташкил қилинди.
Қишлоқ хўжалигида картошка ва тамаки етакчи экинларга айланти-
рилди. 20-йиллари пул ислоҳоти ўтказилди. Иқтисодий сиёсатнинг
асосини меркантилизм ташкил қилди. Ҳукумат четга мис, темир,
www.ziyouz.com kutubxonasi
300
ёғоч сотишни қўллаб-қувватлади. XVIII асрдан саноатда дастлабки
буғ машиналари қўлланила бошланди.
Аммо XVIII асрда Швеция яна бир нечта урушда – 1741 йили
Россияга қарши ва 1756 –1763 йиллари
Россия ва Франция билан
иттифоқда Пруссияга қарши Етти йиллик урушда иштирок этди. Бу
урушларда қатнашиш ҳам Швеция манфаатлари учун ҳеч қандай
фойда бермади. Мамлакатда ҳокимият учун кураш кескинлашди,
холос.
Натижада 1772 йили Густав III давлат тўнтаришни уюштириб,
абсолют монарх бўлиб олди. У маърифатли абсолютизм руҳида бир
қатор ислоҳотлар ўтказди. Қийноққа
солиш ва тан жазоси бекор
қилинди, жодугарлар устидан жараёнлар тақиқланди, матбуот эр-
кинлиги эълон қилинди ва бошқалар.
Абсолютизм ва 1788 –1790 йилларда Россия билан бўлган навбат-
даги урушда мағлубият зодагонларнинг қиролга қарши ғазабини
кучайтирди. 1792 йил қирол Густав III зодагон – фитначи томони-
дан отиб ўлдирилди.
Янги қирол Густав IV даврида ҳам Швеция ўзининг Европада-
ги мавқеини тиклаш учун қатор урушларда иштирок этди. Энди бу
урушлар мамлакатга иқтисодий қийинчиликлардан бошқа ҳеч нарса
олиб келмади.
Do'stlaringiz bilan baham: