290
Жанубий славян қишлоқларининг аҳолиси «задруга»
деб ата-
лувчи катта-катта оилаларга бирлашиб яшарди. Бундай оилаларда
100 –150 тагача киши бўлиб, ер умумий мулк ҳисобланар ва унга
биргалашиб ишлов бериларди. Жанубий славянларда задруга
хўжалигининг узоқ сақланиб қолганлигига сабаб,
товар-пул му-
носабатларининг суст тараққий этганлигида эди. XVIII аср охири-
XIX аср бошларидан капиталистик муносабатлар ривожланган сари
задруга хўжалиги ҳам барҳам топиб борди.
Товар-пул муносабатларининг ривожланиши аста-секин бўлсада
қишлоқ хўжалигининг маълум экинларга мутахассислашуви ва
ҳунармандчиликнинг тараққиётига олиб келди.
Асосий экинлар
пахта ва тамаки бўлиб, улар кўплаб экиладиган бўлди. Чорвачи-
лик ҳам шу тариқа ривожланиб, Сербияда чўчқачилик, Болга-
рияда эса қўйчилик асосий соҳага айланди. XVII аср ва айниқса,
XVIII асрда Дунай ва Сава дарёларининг савдо йўллари бўйларида
ҳунармандчилик кенг ривожланади. Белград, Сараево, Мостар
шаҳарлари ҳунармандчиликнинг муҳим марказларига айланади.
Болгариянинг турклардан тоғлар билан ажратилган янги қиш-
лоқларида ҳам аста-секин ҳунармандчилик ва
савдо марказла-
ри таркиб топади. XVIII аср иккинчи ярмидан Сливено, Габрово,
Калеферо, Карлово ва бошқа болгар шаҳарларида ҳам ҳунар-
мандчилик ишлаб чиқариши жонланади. София ва Пловдив
шаҳарларида болгар аҳолисининг сони ошиб, ҳунармандчилик ри-
вожлана бошлади.
Болқон ерларининг Габсбурглар
империяси таркибига кирган
қисмида XVIII аср 60 – 80-йилларида Мария-Тереза ва айниқса
Иосиф II томонидан ўтказилган «маърифатли абсолютизм» исло-
ҳотлари помешчиклар зулмининг бир оз юмшаши, товар-пул му-
носабатларининг ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг риво-
жига ижобий таъсир кўрсатди. Жанубий славян халқлари
миллий
уйғонишининг бошланиши ҳам шу даврга тўғри келади.
Хорватияда бозор муносабатларининг шаклланиши жадал су-
ратларда юз берди. Ёғоч ишлаб чиқариш ва кемасозлик саноати
айниқса тез ривожланди. 1779 йили Венгрия таркибига қўшилган
Риска шаҳрида қоғоз фабрикаси ишлай бошлади, мануфактуралар
вужудга келди. Сербия, Словения ва Босния билан савдо алоқалари
мустаҳкамланди,
чорва моллари, ёғоч ва дон сотиш кенг йўлга
қўйилди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
291
Словенияда капиталистик муносабатлар Хорватиядан олдинроқ
шакллана бошлади. Триест ва Любляна шаҳарлари муҳим савдо-
саноат марказларига айланиб, капиталистик
муносабатларнинг
шаклланишида катта роль ўйнади. Янги муносабатлар қишлоқ
хўжалигига ҳам дадил кириб борди: маккажўхори ва узум етишти-
риладиган майдонлар кенгайди, чорвачилик ривожланди.
Do'stlaringiz bilan baham: