234
X Б О Б. XVII–XVIII АСРЛАРДА
ГАБСБУРГЛАР ИМПЕРИЯСИ
XVII–XVIII асрларда Габсбурглар сулоласига қарашли ерлар де-
ярли тинимсиз кенгайиб борди ва Габсбурглар давлати Европанинг
энг катта давлатларидан бирига айланди. Ўттиз йиллик уруш бу жа-
раённи тўхтатган бўлсада, Габсбурглар нафақат «Герман миллати-
нинг муқаддас Рим империяси императори»
деган формал унвон-
ни, балки майда давлатлардан иборат Германиянинг ички ишларига
аралашиш ҳуқуқи ва шу минтақадаги сиёсий таъсирини ҳам сақлаб
қолди. Империя ҳудудининг жуда катталигига қарамасдан унинг
маркази ва сулола қудратининг
манбаи Австрия ерлари, Чехия ва
Силезия эди.
Австриянинг юксалиш
сабабларидан бири шундаки, у яқин
қўшниларидан олдинроқ абсолют монархияга асосланган марказ-
лашган давлатни ташкил қила олди. Бу давлатга ҳали XVI асрдаёқ
Максимилиан I (1459 –1519) ўтказган ислоҳотлар туфайли асос со-
линган ва XVII асрда Фердинанд II ва унинг ворислари томонидан
мустаҳкамланган эди. Марказлашган давлатнинг ташкил топиши ва
Австриянинг кучайишига яна бир сабаб, то XVII асрнинг охиригача
сақланиб турган Туркия босқини хавфи эди.
Бутун XVII аср давомида юз берган қирғинбарот
урушлар
ҳамда савдо йўлларининг Ўрта Ер денгизи ҳавзасидан Атлан-
тик океани томон силжиши Австриянинг иқтисодий ҳаётига сал-
бий таъсир кўрсатди. Ҳунармандчиликдан
мануфактура ишлаб
чиқаришига ўтишнинг жуда секинлиги оқибатида саноатнинг бир
пайтлар ўта ривожланган тармоқлари ҳам деярли тўхтаб қолди.
Фақат қуролсозлик, тоғ-кон ва металлга ишлов бериш соҳалари ўз
маҳсулотларини Голландия, Англия ва Россияга сотганлиги туфай-
ли ривожланиш суръатини сақлаб қолдилар.
XVI асрдаги деҳқонларнинг қўзғолонлари бостирилгандан сўнг
зодагонлар деҳқонлардан олинадиган солиқлар ва бошқа мажбури-
ятларнинг миқдорини ошириш сиёсатини олиб борди. Аммо мамла-
катнинг ғарбий ҳудудларида деҳқонларни қайтадан қарам қилишга
зодагонларнинг қурби етмади. Улар озод ҳисобланар, бир қисмининг
эса авлоддан-авлодга мерос қолувчи ерлари ҳам бор эди.
Бундан
ташқари ижарачи деҳқонлар, қирғоқ бўйларида жойлашган эргаш
деҳқонлар ҳам мавжуд эди. Австриядаги деҳқончиликнинг Венгрия,
www.ziyouz.com kutubxonasi
235
Силезия ва Чехиядагидан фарқи шунда эдики, бу ерда йирик помеш-
чик хўжаликлари эмас, асосан деҳқонларнинг майда хўжаликлари
ривожланган, помешчиклар эса улардан пул ва маҳсулот
шаклида
солиқ олар эди. Деҳқонлар давлат фойдасига фавқулодда деб ата-
лувчи солиқ ҳам тўлашар, бу солиқнинг миқдори ҳар йили тоифа-
вий йиғин томонидан белгиланарди. XVII асрда ҳукумат
доимий
ва аниқ миқдорда тўланадиган янги солиқ – «контрибуция»ни жо-
рий қилади. Бу даврда ҳам ҳар хил солиқлар ва мажбуриятларга
қарши ов қилиш ва балиқ тутиш ҳамда ўрмонлар ва бошқа жамоа
ерларидан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш учун деҳқонларнинг
қўзғолонлари бўлиб турди.
Do'stlaringiz bilan baham: